Россия қайси давлатга биринчи бўлиб янги Су-57 қирувчилари сотади

1285
(Янгиланган 12:58 06.10.2020)
Россиянинг юқори технологияли қуроллари дунё ва халқаро бозорни забт этишда давом этмоқда. Россия Федерациясининг ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги энг йирик шерикларидан бири бўлган - Жазоир 5-чи авлод Су-57 қирувчисининг биринчи харидори бўлишга интилмоқда.

Американинг The Military Watch Magazine ҳарбий-таҳлилий нашри хабар қилди: эскирган “Миг”лар флотини алмаштириш мақсадида Жазоир Россияда Су-57 қирувчи самолётлари ва бошқа авиатехникасига буюртма берди. Бундан ташқари, яқинда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати (ФСВТC) директори Дмитрий Шугаев Жазоирдаги ҳамкасблари билан музокаралар ўтказди, томонлар 14 та Су-57E самолётларини етказиб бериш тафсилотларини муҳокама қилдилар.

Аввалроқ Жазоир Ўрта денгизнинг жанубий қирғоғида 5-чи авлод қирувчиларининг биринчи эгаси бўлиш ниятини билдирганди. Жазоирнинг Menadefence ҳарбий янгиликлар сайти ўтган йилнинг декабрида Жазоир томони Россияда ишлаб чиқарилган сўнгги қирувчи ва бомбардимончи самолётларининг бир нечта партияларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаганлиги ҳақида хабар берганди.

Принципиал қарор 2019 йил ёзида, Жазоир делегациясининг Россиянинг МАКС авиакомпаниясига ташрифидан сўнг қабул қилинди. Етказиб беришни 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилган ва бу Жазоир ҳаво кучларига битта эскадрилья - Су-57, Су-35, МиГ-29М2 (ҳар бири 14 та самолётдан), шунингдек 2та Су-30МКА қаноти ва 14 та Су-34 бомбардимончи самолётларини жойлаштиришга имкон беради.

Минтақадаги қўшниларининг ҳаво кучларини режалаштирилган мустаҳкамлаш фонида (Марокаш 25 та F-16 қирувчисини, Италия эса F-35 “кўринмас” самолётларини олишни режалаштирмоқда), Жазоирнинг 5-чи авлод “кўринмас” самолётларини сотиб олишни исташи тушунарли ҳолат. Россияда ишлаб чиқарилган бошқа илғор қирувчилар билан биргаликда Су-57 ишончли ҳаво устунлигини таъминлайди.

Ҳарбий авиация соҳасидаги Жазоир-Россия шартномалари миқдори, турли хил маълумотларга кўра, 2 миллиарддан 6 миллиард долларни ташкил қилади. Россиянинг ФСВТC компанияси Су-57 самолётининг Жазоирга етказиб берилиши ҳақидаги маълумотни расман тасдиқламади ёки рад этмади. Аммо оловсиз тутун бўлмайди. Шундай қилиб, VI Халқаро “АРМИЯ-2020” ҳарбий-техник форуми доирасида ФСВТC матбуот котиби Мария Воробьева Россиянинг Су-57 қирувчисини сотиб олиш учун бир нечта мамлакатларнинг расмий аризаларини эълон қилди.

Зенитный комплекс Панцирь-С1, архивное фото
© Foto : пресс-служба Западного военного округа Минобороны РФ

Россияда ишлаб чиқарилган самолётлар ва самолёт қуроллари туфайли Жазоир ҳаво кучлари Африка қитъасида энг ривожланган, мувозанатли ва қудратли ҳисобланади. Ҳарбий-ҳаво кучларининг дастагини 45 та оғир Су-30МКА қирувчисидан иборат (4+ авлод), улар узоқ масофали ракеталар билан ҳаво ва қуруқликдаги нишонларга зарба  беришга қодир. Х -31 қанотли ракеталарини (тезлиги Мах 3 дан юқори) фойдаланишга қодир Су-30 қирувчиларининг, 4та МиГ-29 қирувчиси эскадрильяси ва 36 та Су-24М фронт-бомбардимончиларининг жанговар қобилиятлари катта аҳамиятга эга.

Ишончли кафолатлар

Жазоирнинг Россия қуролларини танлови (осмон, қуруқлик, денгиз) тасодифий эмас. Россиянинг Су-57 қирувчиси, ҳар жиҳатдан хорижий самолётлардан устун бўлиб, рекламага муҳтож эмас. Жанговар вазиятда ўта кичик таъсирчан Су-57ни рақиб РЛТига кўринмас ҳолга келтиради (таркибидаги композицион материаллар юзанинг 70% ва оғирликнинг 25% ни ташкил қилади).

Су-57 "ақлли қоплама"си ва асосий радиолокацион станция осмондаги ҳукмронликни уч ўлчовли тортиш векторига эга  - ноёб оптик-электрон нишонни аниқлаш тизими ва электрон шовқинлар хосил қилиш тизими таъминлайди.

Россия қирувчиси 400 километргача бўлган масофадаги ҳаво ва ердаги нишонларни аниқлай олади, 62 та объектга кузатувга олади ва 14 турдаги қуролни олиб юради (10 тонналик арсенал 2та ички бўлинмада жойлашган).

Су-57 ўз вазнига нисбатан жанговар юкни кўриш рекорд даражасига эга, бу кўрсаткич бўйича бошқа бешинчи авлод самолётлари орасида унинг тенги йўқ. Жанговар радиуси - 5500 км, Сурияда вазифаларни бажараётганда ракета қуроллари муваффақиятли синовдан ўтказилди. Шартли беллашувда Су-57 "кўринмас" F-22   ва F-35ни олдинроқ аниқлаш ва йўқ қилишга қодир. Бунга қўшимча қиланадиган нарса йўқ.

Шунга қарамай The Military Watch Magazine журнали "инқилобий технологиялар пионери" - Су-57 қирувчиси учун махсус ишлаб чиқарилган Россиянинг янги К-77 “ҳаво-ҳаво” ракетасининг имкониятлари ҳақида ёзди.

Нашр ёзишича, жуда ихчам ва хавфли К-77 ракетасининг нишонга олиш масофаси 193 км. Бу Американинг энг яхши AIM-120D ракетасидан (180 км) кўпроқ. Энг муҳими, янги ракета узоқ масофани маневрлик ва аниқликни ўзида мужассамлаштиради.

К-77 технологияси узоқ масофадаги кичик ва ҳаракатланувчи объектларни нишонларга олиши мумкин. Ракета тумшуғидаги мураккаб радиолокацион тизими "кўриш майдони" муаммосини ҳал қилиб, атрофини 360 даражада нишонга олиши мумкин. Ҳеч бир рақим қирувчиси қочиб қутула олмайди, К-77 "кўриш майдонидан" чиқиб кета олмайди. Су-57 ушбу ракеталарнинг камида 8тасини олиб юришга қодир, бу самолётнинг бошқа ажойиб қобилиятларига сезиларли қўшимча бўлади. Гўзаллик ва кучнинг ажойиб комбинацияси - бундай қурол эгасига тинчлик ва хавфсизликни кафолатлайди.

Яқинда ФСВТC раҳбари Дмитрий Шугаев ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасида Россия қатъий қонун ва халқаро мажбуриятлари доирасида ишончли шерик сифатида ҳаракат қилишини таъкидлади. 2020 йилда Россиянинг буюртма портфелини 55 миллиард долларга баҳолангани (МДҲ давлатларининг улуши 2 миллиард долларни ташкил этади) ва бу "вазн" ни бир неча йиллар давомида сақлаб келаётгани бежиз эмас. Буюртмаларнинг 45 фоизга яқини авиация, учдан бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, 15 фоизга яқини қуруқликдаги техника. Эҳтимол, келгуси йилларда ҳарбий ҳаво кучлари сектори янгича Су-57 қирувчисига буюртмаларни сезиларли даражада қўшиши мумкин.

1285
Кандидат в президенты США Джо Байден

Байден мағлубиятини русларга ағдариш қўлдан келмайди

452
(Янгиланган 16:40 22.10.2020)
Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади.

Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади. Бу учрашувни, аслида, улар ҳаётидаги сўнггиси ҳам бўлиши мумкин. Америкада вазият шундай қизиганки, бу икки шахсни яна бирга кўришни тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳатто мўъжиза юз бериб, сайловларда Байден ғолиб бўлганда ҳам – Трамп шунчаки овоз бериш якунларини тан олмаслиги ва барча анъаналарни бузиб, инаугурация маросимига келмаслиги мумкин. Байден эса аниқ Трамп инаугурациясига келмайди. Шундай экан пайшанба куни улар истаган гапларни айтадиган кун ва сўнгги имконият бўлади. Улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишади.

Трамп Байденни жиноий гуруҳ раҳбари деб атаб, Жони (ўғли Хантер билан биргаликда) турмага тиқишни талаб қилади. Жо турмага ўтирмайди, лекин у сайловларда мағлуб бўлганда ОАВ уни “октябрь совғаси” оёғидан чалганини ёзади (куни кеча Хантер компьютери қаттиқ дискидан олинган, собиқ вице-президентни ёлғон ва коррупцияда фош этувчи компромат). Бироқ Байден бу материалларсиз ҳам ютқазган бўларди. Чунки Трампнинг қўли баланд келиши муқаррар. Лекин қандай қилиб ахир: сўровлар Байденнинг катта устунлигини кўрсатяптику? Улар уйдирма бўлишлари мумкин эмас ахир?

Бўлиши мумкин. Чунки ҳар қачонгига қараганда катта пул тикилган, Трампга қарши ўйнаётган киши қодир бўлмаган ёлғон йўқ. “Мен нафақат Байденга қарши номзодимни қўймаяпман, мен сўл ОАВ, катта технология гигант компаниялари ("Фейсбук", "Твиттер", "Гугл") ва Вашингтон ботқоғи“га қарши номзодимни илгари суряпман”, деди Трамп куни кеча. Бунинг тасдиғи уч бошли маҳлуқнинг Байден оиласига қарши пайдо бўлган компроматга бўлган муносабати бўлди. “Нью-Йорк пост”да чоп қилинган мақолани блоклашга уринишди: “Гугл” уни қидириш тизимида топмади, “Фейсбук” ва “Твиттер” уни бўлишишга имкони бермади. Ўз ўзидан ОАВ шармандали мақолани кўрмасликка уринди, аксарият сиёсатчилар ўзини ҳеч қандай жиддий иш бўлмаган каби тутди. Яъни бу учта куч ўз ҳаракати билан Трамп ҳақлигини тасдиқлади. Шу билан бирга Россияга қарши айбловлар ҳам янгради – аниқку, Москва Байден қарши компроматни ташлаб қўйиб, яна Америка сайловларига аралашди.

Бу ҳақда нафақат шарҳловчилар ва конгрессменлар, балки махсус хизмат ходимлари ҳам гапиришди. АҚШ Миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф Байден ноутбукидаги маълумот “бирор-бир Россия дезинформация кампанияси қисми эмаслигини маълум қилди”. Бироқ элликта собиқ разведкачилар (жумладан, ёлғони фош қилинган Рэтклиффдан олдин шу вазифада ишлган Жим Клэппер) очиқ хат ёзишди ва унда тажриба “бизни бу ишда муҳим ролни Россия ҳукумати ўйнагани жиддий гумонланишга мажбурлашини” баён қилишди:

“АҚШда сиёсат майдонда, тахминан, АҚШ вице-президентининг ўғли Хантер Байденга тааллуқли, уларнинг аксарияти у Украина “Burisma” газ компанияси раҳбариятида  ишлаган даврга тегишли электрон мактубларнинг пайдо бўлиши Россия ахборот кампаниясининг одатдаги барча белгиларига эга”.

Яъни Россияни у Байденга қарши компроматни сохталаштирганликда айблашмаяпти (бундай айбловлар ҳам янграмоқда аслида), у шунчаки уни тарқатган. Лекин қандай қилиб? Агар, Руди Жулианнининг (Трамп адвокати ва Нью-Йорк собиқ мэри) сўзларига кўра, Хантер Байден компьютери қаттиқ диски ичидаги маълумотлар етти ой олдин ФҚБга топширилган бўлса? Яъни Москва “октябрь совғасини” тайёрлаб, бу материалларни сир тутган, ёки буни Трамп штаби ва унинг маслаҳатчилари, жумладан, Жулианни қилган? Ҳа айтмоқчи, Жулианни ҳам Путинга ишлайдику... Ва бу ҳазил эмас: сенатор крис Мерфи маълум қилгандек, “бу гал руслар Америка фуқароларини ўз агентлари сифатида тайёрлашга қарор қилишган. Улар ўз пропагандасини ОАВда тарқатишга уринишмоқда... Бу уларнинг қўлидан келди ҳам. Биласизми, Руди Жулианни энди, аслида, Россия агенти”.

Ҳа, албатта, агар Трампнинг ўзи Кремль учун ишлаётган бўлса, унинг ходимлари ва сафдошлари ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Кулги кулгию, лекин вазиятни айнан шундай аҳмоқона баҳолаш ва америкаликларга “Россия аралашишини” сотиш Трамп аллақачон ғолиб бўлганининг ёрқин далилидир. Чунки унинг рақиблари тўлиқ тўқиб чиқарилган дунёда яшашади – унда руслар АҚШдаги сайлов натижаларига таъсир кўрсатишади, Трампнинг Байдендан ортда қолиш икки хонали сон билан ҳисобланади. Устига устак буларнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида рўй беради ва умуман бир-бирига зид эмас.

Бироқ ҳақиқий дунёда умуман бошқа нарсани кузатамиз: Трампнинг мамлакат бўйлаб тугамас митингларида тарафдорларининг оломон бўлиб йиғилиши ва Байденнинг кам сонли тарафдорлари билан онда сондаги учрашувларда иштиёқнинг умуман бўлмаслиги. Трампни ҳатто озчиллар орасида (масалан, ранглилар ва мусулмонлар) ҳам қўллаб-қувватланиши ошмоқда. Трампнинг “рус алоқаси” далилининг умуман йўқлиги ва Байден оиласининг ёлғончилиги ва коррупцияга йўқ қўйганлигининг янги тасдиқлари. Энг асосийси, ҳақиқий дунёда америкаликларнинг аллақачон ўз сиёсий элитасидан, “Вашингтон ботқоғидан” ҳафсаласи пир бўлгани. Айнан шунинг учун Трампга тизимсиз сенатор Сандрес ягона жиддий муқобил бўла олган бўларди. Айнан тизимсизлиги туфайли “Байден” жамоаси томонидан сайловда иштирок этишига йўл қўйилмаган.

Оддий америкаликлар ҳақиқий дунёда яшашади, прогаганда дунёсида эмас, шунинг учун 3 ноябрь куни бўладиган сайловлар натижаси олдиндан аён. Ҳатто овозларни керакли “иккиланаётган шталарга” бураб қўйиш уринишларига қарамасдан.

Сохта дунё 3 ноябрь куни ютқазади, ҳатто воқеликни тан олишдан бош тортиб, нифоқ солишни уддаласа ҳам, лекин ҳеч қаерга йўқолмайди. Уч бошли гидра қасос олиш умидида бўлади ва у учун ишлайди. Ҳам Америка, ҳам кенг миқёсда унинг русларни ўз муваффақиятсизлигида айблашга тўлиқ ҳаққи бўлади.

Манба: РИА Новости.

452
Сотрудники службы электронной разведки Британского правительства во время макетного сценария кибератаки

Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда

401
(Янгиланган 17:49 21.10.2020)
АҚШ ва Буюк Британиянинг Россияга нисбатан Жанубий Корея ва Япониядаги Олимпиада ўйинларига киберҳужум уюштирганлик тўғрисидаги айбловлари замирида бошқа мақсад ётибди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. АҚШ ва Буюк Британия томонидан илгари сурилган Россиянинг Жанубий Корея ва Япониядаги Олимпиада ўйинларига киберҳужум уюштирганлик тўғрисидаги айбловлари мамлакатимизда бир мунча ҳайратда қолиш билан қарши олинди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Таажжубланиш сабаби оддий: Москванинг дунё ва спортга қарши абсурд жинояти ҳақидаги навбатдаги асоссиз иғволар маъносиз бўлиб кўринади.

Бир томондан, Ғарбнинг русофоб медиакампанияси шундоқ ҳам яхши ишлаб келмоқда. Алексей Навальний билан боғлиқ ҳодиса охиригача етказилмаган. Янги уйдирмани тарқатишга ҳеч қандай зарурият йўқдек гўё, айниқса, шундай юқорида даражада – ташқи сиёсий идоралари ва асосий махсус хизматлар раҳбарлари. Бошқа томондан эса, илгариги тажриба, жумладан, россиялик блогер билан боғлиқ ҳодиса, Москвага қарши ҳар қандай ҳолда жиддий ва оғриқли бирор бир чоралар қабул қилинишига умид қилмасликни кўрсатади.

Вашингтон ва Лондоннинг бир пайтнинг ўзидаги баёноти икки пойтахтнинг кўзлаган умумий мақсади борлигидан далолат беради.

Лекин гап аниқ нима ҳақида бориши мумкин?

Жумбоқнинг ечимини, ҳойнаҳой, Токио ва Сеул таҳририятидан излаш лозим. Япония ҳукумати “тегишли маълумотларни” йиғиш учун танаффус олиб, муносабат билдиришдан бош тортди. Жанубий Корея ҳукумати ҳам индамасликни афзал билди.

Хакер
© Sputnik / Владимир Трефилов

Кўринишидан, ҳар икки мамлакат расмийлари ва махсус хизматлари (айтганча, Ғарбнинг минтақадаги асосий иттифоқдошлари) америка-британия операциясидан олдиндан воқиф қилинмаган ва энди безовталаниб алданиб қолмаслик ва ўта эҳтиёткор позицияни эгаллаш учун воқеалар ривожига қараб иш тутишга мажбурлар. Масалан, Япония Олимпия қўмитаси шундай қилди. Қўмита ўз ишига киберҳужум таъсирини сезмаганлигига ишонтирди.

Шундай экан юқори эҳтимоллик билан янги Россияга қарши кампаниянинг асосий мақсади, ғалати бўлишига қарамасдан, умуман бизнинг мамлакат эмас, балки қолган дунё. Биринчи навбатда Ғарбнинг ўзи. Русофоб мавзуси бу ерда шунчаки одатдаги қулай восита бўлади.
Ахборот пропаганда устунлиги АҚШ гегемониясининг энг муҳим қисмидир. Буюк Британия эса анъанавий равишда бу масалада унга жуфтлик, зеро айнан Атлантиканинг ҳар икки томонидаги энг нуфузли инглиз ОАВлари мажмуасини глобал медиамайдони деб аташади. Икки мамлакатнинг сиёсат, махсус хизмат соҳасидаги яқинлиги шундоқ ҳам аввалдан маълум.

Қўшма Штатларнинг улуғвор қудратининг босқичма-босқич таназзули ва Британия Бирлашган Қироллигининг халқаро майдондаги яширин таъсирининг яққол сусайиши сўнгги йилларда одатдаги воқеликка айланди. Аммо ушбу жараёнлар асосан иқтисодий, бюрократик ва айрим сиёсий механизмларга бориб тақалади.

Шу билан бирга икки давлат ҳукмронлиги ҳозиргача шубҳасиз бўлган соҳалара ҳам бор. Америка армиясининг НАТОдаги устунлигига, континентал Европанинг ҳеч бир ОАВ Британиянинг “Times” ёки Американинг “CNN” билан нуфуз бўйича беллашишга қодир эмаслигига шубҳа қилмаса бўлади. Айнан Океан ортида жамоат фикрини назорат қилувчи Twitter ва Facebook каби кучли восита борлигини айтмаса ҳам бўлади.

Вашингтоннинг RT ёки Хитойнинг TikTok᾽га қарши қатъий сиёсати у ерда бундай тузилмаларнинг аҳамиятини жуда яхши билишларини тасдиқлайди. Лекин геосиёсий рақибларнинг шахсий жуда жиддий медиаресурслари бор, Штатлар аллақачон одат қилган ва шунчаки ўзларида уларнинг ишларини бўғиш учун чора кўришади.

Америка-Британия ва пропаганда тандеми учун Ғарбнинг ўзида рақибларнинг пайдо бўлиши янада оғирроқ бўларди. Айнан шу рўй бермоқда. Навальний иши улар учун ёқимсиз ва исталмаган жараён бўлганининг далили бўлди.

Россиядан блогер атрофидаги жанжал бундан безор бўлингандек бўлиб кўриниши мумкин, лекин у аслида ўзига хос нодир, чунки бу бутунлигича ва тўлиқ Берлиннинг ижодидир.

Ҳа, Германия стандарт русофоб мавзудан фойдаланди, лекин у уни “катта ҳамкорларидан” юлқиб олди ва мустақил ўйинида ишлатди.

Немислар Навальнийни назорат қилишмоқда. У уларга керак бўлган нарсани гапиради: “Шимолий оқим-2” ҳимоясидан тортиб уни қўллаб-қувватламаган америкаларга нисбатан. Дунё учун бир неча кунга асосий янгиликлар манбаи немис нашрлари бўлди, инглиз ОАВлари эса улардан иқтибос келтириб, чоп қилишга мажбур бўлишди.

Бунда Олимпиадага ҳужум қилган рус хакерлари ҳақидаги воқеа мутлақо алоҳида маънога эга бўлади. Амалда унинг ёрдамида америкаликлар ва британияликлар янгиликлар тартибидан Навальний мавзусини узил-кесил олиб ташлашга ҳаракат қилишмоқда – зеро бу, аслида, рақибларининг лойиҳаси. Қолаверса, Вашингтон ва Лондоннинг умуман глобал медиасиёсий майдонда бир неча муддат немислар бошчилигида Европани ўзига бўйсундирган назоратни ўзига қайтариб олиши муҳим.

Энг яхши усул эса яна битта Россияга қарши мавзуни ўйлаб топиш.

Ҳар икки томон ҳам мамлакатимизга нисбатан ўта нодўстона риторикадан фойдаланишига қарамасдан, уларнинг келишмовчиликлари Россияга қўл келади (кўплаб мамлакатларга ҳам), зеро Ғарб ичида низони кучайтиради ва унинг қулашини тезлаштиради.

Қисқа муддат бўлса Германиянинг биринчи марта дунё сиёсий-ахборот майдонида назоратни эгаллашга муваффақ бўлганини қоидадан истисно эмас, балки биринчи қалдирғоч деб қабул қилиш лозим. АҚШ ва Буюк Британия аста-секинлик билан медиаустунликни йўқотишга тайёрланса ҳам бўлади, зероки уларга нафақат рақиблар, балки яқин иттифоқдошлар ҳам қарши чиқмоқда.

401
Президент РФ В. Путин принял участие в заседании дискуссионного клуба Валдай

Путин Россия душманларига: "Дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди"

0
(Янгиланган 11:28 23.10.2020)
Россия президенти Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клубида чиқиш қилиб, Россия душманлари, президентликда қолиши имконияти, пандемия, иқтисод, санкциялар ҳақида фикр билдирди. Президент чиқишидан асосий фикрлар

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини қандай қилиб дунё учун имкониятга айлантириш мумкин".

Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.

"Россияни сўниши"ни кутиш ҳақида

Ўз чиқишида Путин айрим давлатлардаги Россиянинг ҳолдан тойишига умид қилинаётгани бўйича фикр билдирди.

"Давлатимизни мустаҳкамлаб, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни бу ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".

Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.

Пандемия ҳақида

COVID-19  ҳақида гапирар экан, Путин коронавирус чекинмаганини, дунё барча соҳаларда "тектоник силжишлар" бўсағасида турганини айтди.

 

0