Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган

Эрдоған ҳаммага қарши. Туркия геосиёсий тажриба ўтказмоқда

1207
Ражаб Тоййиб Эрдоған нафақат турклар, балки бутун дунё бўйлаб ватанпарвар-радикаллар қаҳрамонига айланмоқда, деб ёзади колумнист Ирина Алкснис.

Канада Туркияга ҳарбий маҳсулотларга экспорт рухсатномасини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларда ўз навбатида Канада датчиклари ва лазер тизимлари билан жиҳозланган турк дронларидан фойдаланилаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Туркия ТИВ жавоб баёнотида Оттавани икки томонлама стандартлари ва “ҳамкорлик руҳига” мос эмаслик учун танқид қилди. Шунингдек, уни бу позицияни биринчи марта эгалламаётганликда айблади – Туркия ўтган йил октябрь ойида Сурия шимолий-шарқида бошлаган “Тинчлик булоғи” ҳарбий амалиётидан бошлаб.

Ушбу воқеа Анқара томонидан тўпланаётган ташқи сиёсий зиддият ва жанжаллар коллекциясини тўлдирди. Бўлиб ўтаётган воқеаларни бошқача таърифлаш қийин, зеро Туркия президенти жуда катта масалалар бўйича барча халқаро ҳамкорлар билан бирма-бир ғижжиллашга қарор қилгани ҳақида таассурот туғилади.

Ражаб Тоййиб Эрдоған нафақат турклар, балки бутун дунё бўйлаб ватанпарвар-радикаллар қаҳрамонига айланмоқда. У ўзида уларнинг тўғридан-тўғри ҳаракат қилиб, тўғоноқларга эътибор қаратмасдан ва ҳар қандай масалада энг қатъий расмий позицияни эгаллаб, қўйилган мақсад сари бораётган миллий етакчи ҳақидаги орзуларини мужассамлантирмоқда.

Ruptly, Sputnik, Министерство обороны Азербайджана

Бу, шубҳасиз, замонавий дунёда нодир ҳолат, бунинг устига гап кўзга кўринган минтақавий давлат Туркия ҳақида бормоқда.

Деярли ҳар бир давлат раҳбари мунтазам равишда ҳаддан зиёд эҳтиёткорлик, дудмоллик ва ноўрин ён беришлик, мужмаллик учун танқид остига қолади. Шунга ўхшаш таъналар ҳам Путин, ҳам Трамп, ҳам Сига нисбатан ёғдирилган. Энг қизиғи, муқобил айбловлар тез-тез қарама-қарши томондан эшитилади. Ўша Ангела Меркелни бир вақтнинг ўзида ҳам океан туфайли кўрсатмаларни бажармасликда, ҳам Кремль манфаатларига кўра сиёсат юргизишда фош қилишади.

Ушбу феноменнинг сабаблари аён: давлат раҳбари қийин масала бўйича қарор қабул қилаётиб, катта миқдордаги омил ва чекловларни инобатга олишга мажбур бўлади. Бу эса якунида кўп ҳолларда турли хил, то миллий манфаатларга хиёнат қилишгача бўлган айбловларга замин яратувчи натижага олиб келади.

Бундай фонда Туркия президенти, албатта, у бир вақтнинг ўзида олиб бораётган геосиёсий ўйинлари кўлами, бошқа иштирокчи давлатлар манфаатини инобатга олмаслик, жанжалкаш позицияси ва ҳар қандай ҳолатда нафақат ҳарбий усулларни қўллаш билан таҳдид қилишга тайёргарлик, балки уни ҳақиқатдан ҳам амалга ошириши билан ҳайрон қолдиради: Сурия, Ливия, юнонлар билан кескинлик, НАТО билан “разборкалар” (С-400 сабаб) ва мана энди  - Тоғли Қорабоғ.

Агар арман-озарбайжон можаросини барқарорлаштирга аралашган бошқа давлатлар ўзларини сипо тутишаётган бўлса, Туркия Бокуни қўллаб-қувватлабгина қолмай, балки умуман олганда можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишни айтмоқда – бу замонавий сиёсат учун янгилик.

Умуман олганда, Туркия етакчиси мамлакатининг неоусмонлилар буюклигини қайта тиклашдаги мақсади сари жадал интилмоқда ва бунда ҳатта қатор муваффақиятларга ҳам эришди. Тан олиш керакки, бундай хулқ-атворнинг ҳақиқатдан ўзига яраша жозибадорлиги бор, айниқса, халқаро майдон учун хос бўлган яширин ўйинлар, пинҳоний келишувлар ва дипломатик хушомадгўйликлар фонида.

Фақат Туркиянинг узоқ муддатли самарали ташқи сиёсати ҳақида ошкоро мулоҳаза юритишга эрта. Қолаверса, Анқара аралашаётган ҳар бир янги жанжал билан бу унинг учун унчалик яхши тугамаслиги асоси ортмоқда.

Сўнгги йиллар мамлакат ундан устун бўлган ташқи босимга қандай қилиб дош бериши мумкинлиги борасида кўплаб мисолларни келтирди. Бироқ бир омил ҳамиша бор: бошқа геосиёсий кучлардан у ёки бу кўмакни олиш (майли бу ҳатто иқтисодий ҳамкорлик сақлаш бўлсин). Айтганча, бу нафақат имкониятлари чекланган мамлакатлар, хоҳ Венесуэла, КХДР ёки Эрон бўлса, муҳимдир. Бу етакчи жаҳон давлатларига ҳам тегишли эмас. Жуда катта ички захирага эга бўлган ҳатто Россия учун 2014-2015 йилларда Ғарб билан қарама-қаршиликнинг энг оғир даврида Хитой билан муносабатлар ривожланиши ўзининг ижобий ролини ўйнади.

Туркиянинг ўзининг ҳам бу борада айрим нарсаларни ёдга оладиганлари бор – яқинда бўлиб ўтган ҳодисалардан. 2016 йил ёзда ҳарбий тўнтаришга уриниш ортидан яққол Қўшма Штатлар кўриниб турарди, Европа эса деярли яширмасдан, исён муваффақияти учун мухлислик қилди. Ҳокимият ва, катта эҳтимол билан, Туркия етакчисининг ҳаётини ўшанда Москва ўта муҳим маълумотни тақдим этиб, сақлаб қолди.

Гап Эрдоған у учун қилинган яхшиликни тезда унутиб юборганида эмас. Катта сиёсатда ҳис-ҳаяжонга ўрин йўқ.

Бошқаси муҳимроқ: Туркия президенти ушбу тарихнинг асосий дарсига бепарволик билан қарамоқда. У шундай иборатки, унинг мамлакатининг сўнгги ташқи сиёсий ютуқлари бошқа давлатлар қарама-қаршиликлари вазиятидаги ўйинларида амалга ошди: Росия ва АҚШ ўртасидаги, АҚШ ва Европа ўртасидаги, Европанинг ўзининг ичидаги. Айнан шу туфайли Анқара ҳам Сурия, ҳам Ливияда жиддий эркин манёврларни олди, зеро агар қўлламаса фойда кўрадиган кучлар ҳамиша топилиб турди.

Энди эса, кўринишидан, Ражаб Тоййиб Эрдоған ўз кучи ва омадига шунчалик тўла ишондики, қисқа вақт ичида ўзининг жанговар шиддатлиги ва принципиал ўзгалар манфаатини менсимаслик билан сайёранинг барча асосий давлатлари билан муносабатларни жиддий бузишни уддалади.

Бундай шароитларда тажрибанинг кўрсатишича, толе жуда тез сўнади. Бунинг устига барбод бўлишнинг сабаби душман ўйлаб қўйган маккор режа эмас, балки ўз вақтида узатилмаган ёрдам қўли бўлади.

Манба: РИА Новости.

1207

“Осон иш”. АҚШ нима сабабдан Боку ва Ереванни яраштира олмади

541
(Янгиланган 15:20 29.10.2020)
АҚШ Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатишга нақадар қизиқади, балким бу оддий сайловолди кампаниясидир - экспертлар жавоби.

ТОШКЕНТ, 27 окт —Sputnik. Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бир ойдан ортиқ давом этмоқда. Шу вақт давомида тинчлик ўрнатишга қаратилган учта уриниш самарасиз бўлди. Америкаликлар ҳам ҳудудда тартиб ўрнатишга ҳаракат қилишди, лекин уларга ишонувчи кам.  

Америкача  уйғониш

“АҚШ Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликларининг ҳамда ЕХҲТ Минск гуруҳи раҳбарларининг самарали музокараларида ёрдам берди. Бизнинг ҳаракатларимиз Тоғли Қорабоғ атрофидаги можарони ҳал қилишга қаратилган”, - деб баёнот берди Давлат Департаменти. Бу можарони тўхтатишга қаратилган учинчи уриниш эди.

Россия иштирокида тузилган олдинги икки келишув ҳам бузилганини ҳисобга олган ҳолда, Майк Помпео ўз номидан қуйидаги кафолатларни берган эди: “Зограб Мнацаканян ва Джахун Байрамов (Арманистон ва Озарбайджон ТИВ раҳбарлари) тинчлик шартларини бажаришга ваъда беришди”.

Дональд Трамп ҳам Тоғли Қорабоғ можаросини бошқаришда қизиқиши борлигини кўрсатди. Нью-Гэмпшир штатида сўзга чиққан АҚШ президенти Кавказ урушига барҳам беришни ваъда берди. “Нега бўлмасин? Менимча, нима қилишни билган киши учун бу - осон иш”, - деган эди у.  

Нью-Гэмпшир штати кимга озвоз бериши аниқ ҳал қилинмаган штатлардан ҳисобланади. Шу сабабли ўзига кўпроқ овоз олиш учун АҚШ президенти сайловчиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди.

"Арманларга қаранг – улар жуда яхши одамлар. Бу ҳудуд учун улар жуда кўп жанг  қилишди. Улар жуда меҳнатсевар халқ. Биз уларга ёрдам берамиз. Биз Сербия ва Косовога ўз муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бердик. Тоғли Қорабоғга ҳам ёрдам берамиз. Мақсадимиз – инсон ҳаётларини сақлаб қолиш”, - деди АҚШ президенти.

Арманистон ва Озарбайжон халқларини музокара ўтказишга чақириш ҳаракатлари Россия президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. “Вашингтон, можарони ҳал қилишда биз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади деб умид қиламан”, -  деди Владимир Путин.

Музокаралар бузилиши

Гуманитар тинчлик 26 октябр маҳаллий вақт билан соат 8да кучга кирган бўлса, ярим соат ўтиб томонлар келишувлар бузилгани ҳақида хабар беришди.

Озарбайжон томон Арманистон Қуролли кучларини Тертер ва бошқа аҳоли пунктларини ўққа тутишда айблади. Арманистон эса Озарбайжонни “тўқнашув чизиғинининг шимоли-шарқий йўналишини” ўққа тутишда айблашди.

Тушга яқин тан олинмаган Қорабоғ республикаси ҳам учинчи тинчлик келишувлари бузилганини хабар қилди. Степанакерт Боку Мартунинск туманидаги қишлоқллардан бирига ракета зарбаси беришда айблади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Тоғли Қорабоғ раҳбари Араик Арутюнян тинчликни сақлаш тартибига амал қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев вақтинчалик тинчликка рози бўлди ва тинчлик ўрнатиш жараёнида иштирок этаётган халқаро томонларни бетараф бўлишга чақирди.

“Агар улар ўт очиш тўхтатилишни истаса,  Арманистонга бизнинг ҳудудларни тарк этишни айтишсин. Агар бу амалга ошмаса - биз охиригача борамиз”, - деди Озарбайжон раҳбари.

Сергей Лавров ҳам Тоғли  Қорабоғ можаросининг “ташқи иштирокчиларига” мурожаат қилди. Жумладан у Туркияни Кавказдаги таъсирини ишга солишга чақирди. “Туркия ташқи ишлар вазири Мевлюд Чавушоглу билан музокаралар ўтказдик. Анқарани тинчлик музокаралари йўлидан боришга ундаяпмиз”, - деди ТИВ раҳбари.

Турк ўйинлари

ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳам томонларни яраштириш ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Пайшанба 29 октябр куни улар Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган. РИА Новости мурожаат қилган экспертлар ушбу музокаралар муваффақиятли бўлишига ишонқирамай қарашмоқда.

“Музокараларда можаро томонларининг қизиқиши бўлиши керак. Ҳозирча бу кузатилмаяпти. Озарбайжон томон Тоғли Қорабоғни қайта-қайта ўққа тутишни янгидан бошламоқда. Арманистон ҳудудига эса дронлар учиб келишда давом этмоқда. Бу – Бокунинг тўхташ нияти йўқлигини билдиради”, - дейди Арманистон Ҳудудий изланишлар илмий ходими Джонни Меликян.

Унинг фикрига кўра, Ереван ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, лекин Озарбайжон томонида бўлган Туркия жараёнга халал бермоқда.

“Москва, Вашингтон, Париж  - тинчликка чақирмоқда. Анқара эса қаршилик кўрсатмоқда ва Бокуни қуролли тўқнашувга йўналтирмоқда. Шу билан бирга Туркия Минск гуруҳига ҳамраис сифатида қўшилиш нияти борлигини маълум қилмоқда. Агар бу содир бўлса – ушбу формат яксон қилинади”, - деб хулоса қилмоқда эксперт.

Америка ташаббуси

Россиялик кавказчи олим Нурлан Гасымов хулосасига кўра, Тоғли Қорабоғ можаросига АҚШ аралашуви энг бошидан – ҳеч қандай натижага олиб келмаслиги аниқ эди. Иккала томон ҳам вақтинчалик тинчликдан фойдаланиб қўшинларни яқинроққа олиб келиш ва ўз позицияларини мустаҳкамлаб олиш учун фойдаланиб қолишди.

“Лачин коридори учун қақшатқич жанглар кетмоқда. Агар Озарбайжон уни эгаллаб олса Арманистон ва Тоғли Қорабоғ орасида бевосита алоқа узилади. Бу эса ҳудудда вазиятни мутлақ ўзгартиради. Боку Лачинга жуда кўп куч ташлаган, ҳозир Озарбайжон учун тинчлик шартномаси тузиш – фойда келтирмайди”, - дейди Гасымов.

Эксперт фикрига кўра, тинчлик ўрнатиш жараёнига Вашингтоннинг фаол иштироки - ҳозир Америкада давом этаётган сайловолди камрпанияси билан боғлиқ, лекин янги маъмурият сайланганидан сўнг улар Жанубий Кавказ ҳудудига бир зумда қизиқишни йўқотади.

“Вашингтон томонидан қилинган ягона таклиф 1999 йилда бўлган эди. Ўшанда Ки-Уэстда бўлилб ўтган учрашувда АҚШлик музокарачи Пол Гобл томонларга ҳудудлар билан алмашишни таклиф қилган эди. Унга кўра Тоғли Қорабоғ атрофидаги 7та туман Озарбайжонга қайтариб берилиши, Тоғли Қорабоғ ва Лачин коридори эса – Арманистонга ўтиши керак эди. Ўшанда бу таклифга на Боку на Ереван рози бўлган эди”, - дейди эксперт.

АҚШнинг 90 йиллардаги тинчлик ташаббусларини кўпроқ Кавказ ҳудудидаги нефт соҳасига киритилган сармояларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолайди эксперт.

“Ўшанда Ғарб Жанубий Кавказ ҳудудида газ ва нефт қувурлари қуришга кўп маблағ тиккан эди. Озарбайжон нефтига Европада Россия нефтининг муқобили сифатида қаралаётган эди. Уруш ушбу режаларга халал бериши мумкин эди. Лекин Гобл режаси муваффақиятсизликка учраганидан сўнг  Вашингтон тинчлик ўрнатиш миссиясини тўлиқ Россияга топширди", — дейди Гасымов.

Москва билан консенсус

АҚШ ва Канадани ўрганиш институти катта илмий ходими Павел Кошкин ҳам американинг тинчлик ўрнатиш ҳаракатларини сайловолди ташвиқотлар билан боғлайди.

“Трамп учун кўп сонли арман диаспораси овозларини олиш жуда муҳим. Шу сабабли у можарони ҳал қилишда ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Сайловдан сўнг Вашингтон Кавказ ҳақида яна унутади”, - дейди эксперт.

АҚШнинг Тоғли Қорабоғ можаросидан узоқ йиллар давомида ўзини четда тутишига сабаб – улар ушбу можарони жудда  оддий деб қабул қилишида. АҚШ ушбу муаммони ҳеч қачон чигал деб қабул қилмаган. Украина ёки Грузиядаги вазиятдан фарқли ўлароқ равишда, бу борада АҚШ ҳар доим Москва билан консенсусда бўлган”.  

Оқ уй янги раҳбари ким бўлишидан қатъий назар, Тоғли Қорабоғга бўлган қизиқиш - маргинал (кам) даражада қолади, лекин муҳими шунда-ки, бу мавзуда Вашингтон Москва хулосасига ишонади.

541

Россия нега “Қиёмат куни самолётлари”ни янгиламоқда

1147
(Янгиланган 12:15 26.10.2020)
"Қиёмат куни самолётлари" ядровий уруш бошланиши арафасида ҳавога кўтарилади ва у ердан туриб барча турдаги ҳарбий қўшинларни бошқариб туради.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik, Андрей Коц. Кенг, ҳимояланган, юқори технологияли – яқин орада Россия Қуролли кучлари Ил-96-400М – узоқ масофага учувчи қўмондонлик пунктларига эга бўлади. Ғарбда ушбу самолётларни “Қиймат куни самолёти” деб аташади.

Учинчи жаҳон уруши бошланган тақдирда давлат раҳбарияти ва ҳарбий қўмондонлик ердаги қўшинлар бошқарувини ана шундай “учар штаблар”  орқали амалга оширади. Бундай ҳаво лайнерлари нафақат Россияда балким АҚШда ҳам бор. Бугунги мақоламиз ушбу самолётлар ҳақида.

Қўмондонликни сақлаб қолиш

Ядровий давлатлар орасидаги муносабатлар жуда кескинлашиб кетди, дипломатлар боши берк кўчага кириб қолишди, томонлар ҳатто элчиларни ҳам чақириб олишди, ҳарбий кучлар тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилди. Стратегик бомдардимончилар ҳавога кўтарилиб, атом сув ости кемалари  океанга чиқиб кетганидан, ҳаракатланувчи ер усти ракета комплекслари ҳам жанговар позицияларини эгаллаганидан сўнг – дунё учинчи жаҳон уруши арафасида қолади.

Четыре Ил-80 и два Ил-76СК в аэропорту Чкаловский

Худога шукур-ки бундай сценарий ҳозир фантастика холос. АҚШ ҳам Россия ҳам тўлиқ масштабли уруш жуда тез ядровий урушга айланиб кетишини жуда яхши тушунишади. Лекин ҳарбийлар, ҳар доимгидек, энг ёмон сценарийга  тайёргарлик кўришади. Иккала томон ҳам бундай вазиятда – биринчи зарба рақибни ҳарбий кучлар бошқарувидан маҳрум қилиши мумкинлигини яхши тушунишади. Ахир рақиб биринчи навбатда – ҳарбий ва сиёсий марказларга зарба беради.

Хавф кучайганидан сўнг Россия раҳбарияти ва ҳарбий кучлар қўмондонлик таркиби ўта махфий тартибда ҳарбий аэродромга йўл олишади ва у ердан  қанотли қўмондонлик пунктларига минишади. “Қиёмат куни самолётлари” уларни хавфдан қутқариб, ҳаводан туриб ердаги қўшинларни бошқариб туриш вазифани бажаради. Қўмондонлик пунктлари хавфсизлигини эса – уларни доимий кузатиб борадиган бир неча қирувчи самолётлар ва заправкачи-танкерлар амалга оширади. Совуқ уруш йилларида ишлаб чиқилган худди шундай тактика АҚШда ҳам бор.

Узоқ кутилган янгиланиш

Россия Ҳаво-космик кучлари таркибида 4та “Қиёмат куни самолёти” бор. Улар Ил-86 йўловчи самолётлар негизида қурилган бўлиб расмий номи Ил-80. Кучли энергия қурилмаси, замонавий алоқа воситалари ҳамда ҳаётни таъминлаш тизими – бир неча кун давомида узулуксиз равишда ҳавода қолиш имконини беради - албатта қўшимча ёнилғи қуйиш шарти билан.

Ил-80 фуқаро самолётларидан ўзининг баланд “пешонаси” билан фарқ қилади. “Пешона” ичида турли радиоэлектрон ускуналар жойлашган. Самолётнинг яна бир хусусияти – унинг иллюминаторлари йўқлигидир. Бу ядровий портлаш йўловчиларнинг кўзини қамаштирмаслиги учун атайлаб қилинган. Шунингдек – самолёт дум қисмида сув ости кемалари билан алоқада бўлиш учун тросли антена ҳам бор.  

Лекин самолёт ҳақида батафсил маълумот – бу давлат сири. Шуниси аниқ-ки унинг бортида барча тур қўшинларни бошқариш учун мўл жалланган аппаратура ўрнатилган, қўмондонлик ишлаши ва дам олиши учун барча шароит яратилган. Самолёт ҳар қандай фуқаро ва ҳарбий аэродромдан ҳавога кўтарила олади ва ердаги навигация марказлари йўқ қилинган вазиятда ҳам йўлидан “адашиб” қолмайди.

Ил-80 самолётлари 15 йилдан ортиқ вақт давомида эксплуатация қилинмоқда ва унинг ресурси якунига етиб қолган. Устига улар устак ўрта масофага учувчи (Ил-86) самолёт негизида қурилган бўлгани туфайли уларнинг бир марталик парвоз узоқлиги 3800 кмни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам янги қўмондонлик пунктлари асоси учун Ил-96-400М самолётлари танлаб олинган. Ушбу самолёт максимал юклама билан – 9000 км масофага парвоз қила олади.

"Учар меҳмонхоналар"

АҚШ Қуролли кучларида ҳам тўртта Boeing-747 асосида қурилган E-4B Nightwatch (Тунги қоровул) самолётлари бор. Уларнинг ҳар бири бортига 100га яқин одамни олиб ҳавода бир ҳафтагача узулуксиз бўлиши мумкин. Албатта ёнилғи қуйиш шарти билан. Е-4B ядровий портлашдан ҳимоя қилинган ва энг замонавий радиоэлектрон ускуналар билан жиҳозланган.

E-4B Nightwatch - "Самолёт Судного дня" США

Бир сўз билан айтганда американинг “Қиёмат куни” самолёти – бу учар отель. У ерда автоном ишлаш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилган – ошхона, санитария қулайликлари, ётоқ бўлинмалари, мажлислар зали ва 29 кишига мўлжалланган алоқа зали. Самолёт интерьери жуда қулай. Балким шу сабаблаи АҚШ раҳбарияти тез-тез узоқ масофаларга учиш учун президент самолётлари Air Force One ўрнига айнан ушбу самолётлардан фойдаланади.    

E-4B самолётларининг ёши Россиянинг Ил-80 самолётларидан анча катта. Улар ҳарбий кучлар сафига 1970 йилларда қабул қилинган. Лекин улар доимий равишда модернизация қилиб келнмоқда. Бугунги кунда улар кенг полосали ҳимояланган интернет ва кенг полосали спутник алоқаларига эга.  E-4B самолётлари бир заправкада — 11 минг км масофага уча олади.

Ушбу учар отеллардан ташқари америкаликларда 16та E-6 русумли самолётлар бор. Улар АҚШ Бирлашган Ҳарбий қўмондонлиги ва атом сув ости кемалари орасида узулуксиз алоқа таъминлашга учун хизмат қилади. Керак бўлганда ушбу самолётлар Атлантика ва Тинч океанлар ҳудудларини назорат қилиш билан бирга АҚШ E-4B “Қиёмат куни самолётлари” ва стратегик атом сув ости кемалари орасида алоқа ўрнатади.

1147
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте

ИИВ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

24
Вазирлик хабарига кўра, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарда ёзилишича, айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда.

“Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда  (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”,  - дейилган хабарда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқиш сўралган.

24