Вертолеты Ми-8 на учениях Нерушимое братство - 2019

Бузилмас биродарлик: Беларусда ОДКБ ҳарбий машқлари қандай ўтмоқда

469
12-16 октябр кунлари Беларусь Витебск вилоятидаги "Лосвидо" полигонида КХШТ тинчликпарвар кучларининг "Бузилмас биродарлик-2020" қўмондонлик-штаб машқлари бўлиб ўтмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти олти аъзо давлатидан (Беларусь, Россия, Қозоғистон, Тожикистон) 4та давлатнинг ҳарбий бўлинмаларининг Беларусь заминида режалаштирилган "Бузилмас биродарлик" қўмондонлик-штаб машқлари уюшма тинчликпарвар кучларининг ҳарбий ва Ғарб сиёсий босимнинг кучайишига қарамай миллий ва жамоавий манфаатларни самарали ҳимоя қилишга тайёрлигини намойиш этади.

12-16 октябр кунлари Беларусь Витебск вилоятидаги “Лосвидо” полигонида 700 ҳарбий хизматчи, 100 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техника, улар ичида вертолётлар ва пилотсиз учар қурилмалар иштирокида КХШТ тинчликпарвар кучлари қўмондонлик-штаб машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Шунигдек, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари бўлинмалари жалб қилинган.

103-чи махсус гвардия ҳаво-десант бригадаси полигонида иккита асосий вазифа ҳал қилинмоқда: тинчлик ва қўшинларнинг амалий ҳаракатларини сақлаш мақсадида барча даражада тинчликпарварлик операциялари қўмондонлари ва штаблари тайёргарлиги ва қўшинларнинг амалий ҳаракатлари. Шуни таъкидлаш керакки, КХШТ тинчликпарвар кучлари салоҳиятининг 20 фоизидан камроғи жалб қилинди, уларнинг умумий сони қарийб 3 600 кишини ташкил этади.

Машқларга бевосита раҳбарлик КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров ва КХШТ бош котиби Станислав Зась томонидан амалга оширилмоқда.

Иттифоқдош давлат чегаралари яқинида НАТО фаолиятининг ортиши фонида КХШТнинг Беларусда режали маневралар қизиқиш уйғотмоқда. КХШТга аъзо бўлган айрим давлатларда Ғарб "шериклари" иштирокида ички сиёсий муаммолар сунъий равишда кучайтирилиб, қиздирилганда тинчликни сақлаш машғулотлари алоҳида аҳамият касб этади.

Тинчликни сақлаш операцияси

Беларусь заминида "Бузилмас биродарлик" машқларининг ўтказилиши КХШТ давлатларининг ўз миллий ва жамоавий манфаатларини қурол кучи билан ҳимоя қилишга сиёсий қатъиятлилиги ва технологик тайёрлигидан далолат беради. Иштирокчиларнинг чекланган контингенти (700 киши) қўшинларнинг (коллектив кучларнинг) жанговар самарадорлигига шубҳа туғдирмаслиги керак.

Витебск вилоятидаги тинчликпарварлик операцияси - хариталарда жанговар ҳаракатлар имитацияси эмас ва Қуруқлик ва махсус кучларнинг барча турдаги қуролларидан, зарба авиациясидан полигон шароитида фойдаланиш синовдан ўтказишни ўз ичига олади.

Беларусь ва Россия чегаралари яқинида ҳарбий-сиёсий конфигурацияда "қўмондонлар ва штабларнинг амалий кўникмаларини ошириш", "КХШТ давлатлари тинчликпарвар контингентларининг жанговар мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш" - элементлари ниҳоятда аниқ амалий характерга эга.

Тинчликпарвар кучлар масъулият зонасидаги аҳолининг ҳаракатларини назорат қилиш чораларини, жанговар ҳаракатлардан зиён кўрган ҳудудларда тинч ҳаётни тиклашга кўмаклашиш вазифаларини машқ қилишди.

Милиция (полиция) ходимлари билан ҳамкорликда КХШТ бўлинмалари оммавий тартибсизликларга қарши курашиш вазифаларини ҳам машқ қилади, аммо машғулотнинг ушбу элементлар ёнғин-полиция маъносини англатмайди. Ташқи ҳарбий (гибрид) таҳдидларга алоҳида эътибор берилади.

9 август куни бўлиб ўтган Беларусь Республикасида бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловлари натижалари Беларусь мухолифати ва НАТО давлатлари раҳбариятига маъқул келмади. Бир вақтнинг ўзида ички сиёсий тартибсизликлар ва Иттифоқдош давлати чегаралари яқинидаги альянснинг машқлари бошланди. Хусусан, 11 августда Польшада 500 америкалик ҳарбий хизматчилар (зирҳли техника) иштирокида маневрлар бошланди.

Британия қўшинлари Латвияда ҳам ўхшаш машқлар ташкил этилди. Литвада 3 сентябрдан 20 октябргача АҚШ 3-чи пиёда дивизияси 2-танк бригада бўлинмалари машқ ўтказмоқда, олдинроқ эса республикада Tobruq Legacy 2020 халқаро машқлар (25 сентябрда якунланди) - Литва, Эстония, Италия, АҚШ, Латвия, Полша, Франция, Словакия ва Венгриянинг 950га яқин ҳарбий хизматчи иштирокида ўтказилди.

Иттифоқчилар ҳавога қарши мудофаа тизимлари билан маневрларга келишди, бу учиш тақиқланган ҳудудни ташкил қилиш учун мўлжалланган. АҚШ ва НАТО Беларуснинг амалдаги раҳбариятини очиқча қўрқитишга, республикадаги воқеаларни "рангли" сценарий бўйича йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

Мустаҳкамланаётган ҳамкорлик

"Бузилмас биродарлик" маневрлари тўққизинчи маротаба ўтказилмоқда, бир йил аввал Тожикистонда ўтказилганди. КХШТга 6та давлат - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради - ва 2020 йил октябр ойида машқ иштирокчилари таркиби тўлиқ бўлмаганлигини кўриш мумкин.

Арманистон бўлинмалари Тоғли Қорабоғдаги можаронинг кескинлашуви сабабли келишмади. Қирғизистондаги ички сиёсий нотинчлик Беларусга қўшин жўнатишга имкон бермади.

Бундан ташқари, Арманистонда октябрь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилган "Ўзаро ҳамкорлик-2020" Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти кучларининг ҳарбий машқлари ва КХШТ Қуролли Кучлари разведка бўлинмаларининг "Қидирув-2020" маневрлари бошқа муддатга қолдирилди. Бугун КХШТга аъзо давлатлар билан янги машқларнинг географик нуқталари ва саналари муҳокама қилинмоқда. Ғарбнинг рақиб режалари ва ҳаракатларига қарамай, Ташкилот қўшинлари ва кучларининг ўзаро ҳамкорлиги ўсиб бормоқда.

11 октябрда Беларусь ҳарбий академиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари мутахассислари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа факультети курсантлари С-300 тизимидан ўқ отиш учун Россиянинг Ашулук полигонига етиб келишди.

Илгарироқ, 14-25 сентябрь кунлари Брест полигонида 600 дан зиёд Беларусь ҳарбий хизматчилари ва Россия Ҳаво-десант кучлари десант бўлинмасининг 900 нафар ҳарбий хизматчилари иштирокида, 150 дан ортиқ авиация, жанговар ва махсус техника жалб қилинган ҳолда "Славян биродарлик-2020" Россия-Беларусь аксилтеррор машқлари бўлиб ўтди.

Зенитный комплекс Панцирь-С1, архивное фото
© Foto : пресс-служба Западного военного округа Минобороны РФ

Албатта, Ғарбда "Славян биродарлик" танқид қилинди. Литва алоҳида ташвиш билдирди - республика Қуролли Кучларининг бош қўмондони Вальдемарас Рупшис тадбир "ҳужумкор характерлиги”ни аниқлади. Қизиқ, Литвада Шимолий Атлантика алянсининг қўшма машқлари доимий равишда ўтказилади.

Россия Мудофаа вазирлиги маневралар бошқа давлатларга қарши қаратилмаган, деб жавоб берди. Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко: "Улар биз билан ҳисоблашмайди, ҳушёрлигимизга қарашмайди. Улар хоҳлаган вақтда машқларни ўтказадилар. Шунинг учун биз ҳам атрофимиздаги вазиятни кучантирмасдан ўз армиямизни тайёрлаймиз" – деди таъкидлади.

Аввалроқ, 17-20 август кунлари Астрахан вилоятида КХШТ "Эшелон-2020" коллектив кучларининг махсус машқларида Ташкилотга аъзо давлатларнинг 1000 га яқин ҳарбий хизматчилари ва қўшма штабининг тезкор гуруҳи қатнашган эди. 250 та техника жалб қилинган.

Ташкилот аъзолари ўртасидаги мудофаа ҳамкорлигининг жўғрофияси кенгаймоқда, ҳарбий гуруҳларнинг жанговар қудрати ошмоқда. "НАТО - ниҳоятда самарали тузилма, КХШТ эса фақат "бюрократик ташкилот", деган миш-мишлар жуда бўрттирилган.

469

Беларусь "рангли инқилоб"ни кўмиб ташламоқда

807
(Янгиланган 18:07 23.10.2020)
Беларусь мухолифати шунчалик омадсизки, ҳатто йилнинг "энг омадсиз" номинациясида ҳам ютқазиш учун барча имкониятларга эга.

Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар ҳам, шундай афсонавий ташаббусларни бераётган етакчиларга қарши ўйнамоқда.

Светлана Тихановская томонидан Александр Лукашенкога икки ҳафта олдин тақдим этган "ультиматум" муддати якшанба куни тугайди.

Беларусь ҳукумати унинг талабларини бажаришга тайёр эканлигидан дарак берувчи ҳеч қандай белгилар кузатилмаяпти, "Президент Света" ваъдасига биноан, душанба кунидан бошлаб Беларусда бутун мамлакат бўйлаб умумхалқ тартибсизликлар хаосига тушиб қолиши, йўллар тўсиш ва  дўконларда сотувлар қулаши керак.

Бироқ, воқеаларнинг ушбу ривожланиши ҳар куни тобора фантастик кўринади.

Кўриниб турибдики, бу вазиятдан энг кам йўқотиш билан чиқиб кетиш ҳақида бош қотираётган мухолифатнинг координацион кенгашида ҳам гумон қилинмоқда.

Унинг аъзоларидан бири Павел Латушконинг айтишича, ультиматум муддати тугаши билан қўлнинг озгина ҳаракати билан "халқ" ультиматумига айланади, улар ўз фаоллигини оширадилар. Шунда ҳеч қандай мажбурият бермайдиган ва шарҳлаш учун кенг имкониятларни тақдим этадиган жуда қулай таъриф.

Аммо Беларусда тобора равшан бўлиб бораётган намойишларнинг муваффақиятсизлигини фақат ички омиллар билан боғлаш нотўғри бўлар эди, гарчи улар албатта катта рол ўйнайди.

Рангли инқилоб ҳодисасининг кенг миқёсда бадном этилиши пайтида Беларусь мухолифати (ва унинг чет элдаги кураторлари) ҳокимиятни ағдаришни бошлаши омадсизликка учради.

Ўн ярим йил давомида у - бу ҳодиса - кўплаб давлатларнинг ҳукуматларига ҳақиқий таҳдид ва бир вақтнинг ўзида мухолифат учун илҳом манбаи бўлди. Рангли инқилоблар ёқмайдиган ҳукмдор ва режимларни ўзгартириш учун мукаммал ва қудратли қурол деб қаралди. Бу ғоя баъзиларни руҳий тушкунликка туширса, бошқаларга яқинда ғалаба қозонишига ишончни кучайтирди.

Аммо, эҳтимол, энг муҳими: сиёсат билан бевосита алоқаси бўлмаган кўплаб одамлар ҳаётни ҳақиқатан ҳам яхши томонга ўзгартириш имкониятига чин дилдан ишонишган.

Ахир рангли инқилоб – бу шунчаки давлат тўнтариши эмас. Ёрқин келажак учун ёзилган қоидаларга зид равишда, одатда сиёсий бўлмаган, аммо зудлик билан ҳукуматни ўзгартириш зарурлигига қатъий ишонган, кўчаларга чиққан фуқароларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Айнан шу нарса ўнлаб ва юз минглаб одамларни 2011 йилда Қоҳирадаги Таҳрир майдонига ва 2013 йилда Киевдаги Евромайданга келишга ундади.

© Sputnik / Михаил Климентьев

Айтганча, бошида Беларусь норозиликлари кўп сонли кишилар билан мақтаниши мумкин эди. Аммо энди ҳафтадан ҳафтага тадбирлар иштирокчиларининг сони камайиб бормоқда.

Гап одамлар намойишларда иштирокининг самарасизлигидан чарчаганлигида эмас, ва "Лукашенко, кет" деган шиор, "нотўғри" миллий етакчини ҳайдаб чиқариш учун сеҳрли кучга эга эмаслиги маълум бўлди.

Беларусь воқеалари билан бир қаторда, дунёнинг бошқа қисмларда, республика фуқароларини ўз уйида бўлаётган воқеаларни янада чуқурроқ баҳолашга мажбур қиладиган, диққатга сазовор жараёнлар содир бўлмоқда.

Айни вақтда 15 йил ичида учинчи сиёсий инқирозни бошдан кечираётган Қирғизистон бор, унга "рангли инқилоб" ёрлиғи қўлланилмоқда.

“Рангли инқилоб” ҳодисасини обрўсизлантириш борасида бу Марказий Осиё давлатидан кўпроқ иш қилган давлат кам, қирғиз жамияти учун яхши томонга ўзгаришлар йўқлиги, кўча тартибсизликлари ва анархия билан бўлган барча давлат тўнтаришларининг асосий якуни бўлди.

Армения. Ҳар қандай майданларга нисбатан тобора кўпайиб бораётган шубҳалар ва тез-тез муваффақиятсизликка учраши фонида айнан 2018 йилда Еревандаги воқеалар “бахмал инқилоби”нинг ҳар жиҳатдан мисол бўлди.

Бош кўтарган халқ демократия, европача келажак ва коррупцияга қарши кураш учун жонга теккан ҳукуматни қуталди, давлат тепасига ишонган инсонни қўйди, - янги раҳбар ҳатто ишининг биринчи йилларида ижобий натижалари ҳам бор.

Нима бўлганда ҳам, Украина ёки ўша Қирғизистондаги каби ҳалокатли оқибатларнинг йўқлиги бугунги кунда катта ютуқ деб ҳисобланиш мумкин.

Бироқ Арманистон ўзини жуда эски ва қонли тўқнашувлар эпимарказида топган бўлса, аввалги ҳукуматдан коррупцияга учраган амалдорларни ва тараққийпарвар демократик раҳбарларни мағлуб этган халқ томонидан қилинган Европа танловида нимани англатади?

Мана, агар Арманистоннинг ўзи яна эски ва қонли можарога тушиб қолган бўлса, халқнинг европача танлови, олдинги ҳукуматдан қолган порахўрлар устидан қозонилган ғалаба ва тараққийпарвар демократик раҳбар қандай моҳиятга эга?

Бундан ташқари, ҳатто сиёсатдан йироқ одамга ҳам тушунарли, Озарбайжон ўз манфаати йўлида қўшнисининг демократик изланишларидан фойдаланди, натижаларини ҳозир Тоғли Қорабоғда кузатиш мумкин.

"Рангли инқилоб" атамаси - давлат тепасидаги баъзи зарарли кучлар олиб ташланса,  одамлар бир-бирларига қардош, ажойиб, қуёшли, дўстона дунё - мамлакат гуллаб-яшнаб, атрофдагилар ҳамжиҳатликда яшайдиган боққа айланади, деган ошкор қилинмаган ўй-хаёлларга олиб боради.

Қирғизистон ва Арманистон Беларусь жамияти учун – бундай қараш на ички, на ташқи сиёсий маънода ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган – хом хаёл эканлигини яққол эслатиб туради.

Ажабланарли эмаски, Беларусдаги норозилик намойишлари изчиллик билан муқаррар муваффақиятсизлик томон кетмоқда.

Бу билан республика “рангли инқилоб” ҳақидаги дунё миқёсида бўлган афсонанинг тобути қопқоғига ўзининг михини қоқиб қўяди.

807
Специалист по химии Шукриддин Ганиев

Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

582
(Янгиланган 21:14 23.10.2020)
Шотут сиркаси қонни суюлтириш ёрдамида кўплаб касалликларга шифо бўлиши мумкинми? Биз ушбу шифобахш шарбатни қайта кашф қилган мутахассис билан мулоқотда бўлдик.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ОАВларида шотут сиркасининг шифобахш хусусиятлари, ундан инфаркт, инсульт ва ҳатто коронавирусга чалинган беморлар шифо топаётгани ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. Шунингдек, жуда кўп одамлар шотут сиркасини сотиб олиб истеъмол қилишаётгани ҳақида ҳам эшитмоқдамиз.

Ушбу мавзуда батафсил ва аниқ маълумот олиш учун Sputnik Ўзбекистон мухбири кимё фани мутахассиси — Ғаниев Шукуриддин Тўхтаевич билан мулоқотда бўлди.

- Шукуриддин Тўхтаевич, табиий шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Абу Али Ибн Сино ёзиб қолдирган рисолаларга таянсак, шотут сиркасининг фойдали хусусиятлари ҳақида кўплаб фойдали маълумотлар келтирилади.

Яъни ушбу шарбат, бош мия ички босимининг нормал ҳолатда бўлишини таъминлайди, инфаркт ва инсульт хасталикларининг олдини олади, қон томирларининг қувватини оширади, инсон саломатлигини тиклашда муҳим ўрин тутади. Қонни суюлтириб, қон томирларидаги "тромб", "изгиб" ва тугунларни ечиб юборади. Майда томирларни кенгайтириб организмда қон айланишини яхшилайди.

Қон томирларидаги холестирин ва қанд моддасини нормага яқин ҳолатга келтиради. Қон босимини "ишчи" ҳолатида ушлаб туради. Қондаги қанд моддасини 7-8 дан ошиб кетишига йўл қўймайди. Қолаверса, В1, В2, В6, С, РР витаминлари, кальций, магний, темир каби микроэлементларга эга бўлган бу сирканинг ошқозон ва ичакларга зиён етказмаслиги учун унга махсус ишлов берилган ва унинг хуштаъм бўлиши таъминланган.

- Шотут сиркаси коронавирусни даволашда ёрдам берадими?

- Шотут сиркаси коронавирусни енгишда врач тавсия этган дориларнинг ўрнини босмайди, аксинча, қон суюқ ҳолатга келтирилгандан кейин, врач тавсия этган дориларнинг яхши таъсир этишига хизмат қилади.

Натижада сиз соғлигингизни тезроқ тиклаб оласиз. Иштаҳангиз очилиб, овқатларни яхши хазм қиласиз, уйқусизликдан қийналмайсиз, яхши ухлайсиз.

- Сиз ушбу шарбатнинг фойдали хусусиятлари ҳақида қандай билиб олдингиз?

- Шотут сиркасини пандемия вақтида эмас, илк маротаба 2006 йилда соғлигим ёмонлашгани боис аввал ўзим тайёрлаб ичиб кўрганман.  Ўша йили кутилмаганда инсульт бўлиб қолдим, болаларим овқатлантириб, етаклаб юрди. Муолажалар даврида менга қон суюлтирувчи барча дориларнинг кучи етмаганлиги учун, ўзим мустақил равишда табиий доривор воситалар  орқали тузалиш чорасини изладим. Абу Али Ибн Синонинг китобларида сирканинг инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги ҳақида ўқидим ва уни ўзим мустақил тайёрлашга уриниб кўрдим.

Хуллас, икки маротаба инфаркт, бир маротаба инсультни бошдан кечиргач, махсус кўрсатмага амал қилган ҳолда ўзим тайёрлаган шотут сиркасини истеъмол қилиб, томирларимдаги қонни суюлтириб олдим ва тез фурсатда тузалдим.  Қон босимим эса 110 / 70 бўлиб, нормал ҳолатга келди. Бўйин ва бош томирдаги тромблар тозаланиб, қулоқ шанғилаши, бош оғриғидан холос бўлдим. Ҳаводаги ўзгаришлар, "магнит бўронлар"и ҳам қон босимимга таъсир қилмайдиган бўлди. Бутун танадаги томирларим тозалангач, организмимдаги қанд моддаси ҳам нормал ҳолатга тушди.

Қон босимимнинг ишчи ҳолати сакрамайдиган бўлди. Шифокорлар эса мендаги ижобий натижаларни кўриб хайрон қолишди. Шундан келиб чиқиб, мен ушбу табиий шотут сиркасини яқин қариндошларим, қуда-андаларга тавсия этдим. Бугунгача, турли касаллик билан оғриган беморлар ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, шахсан унинг даволаш хосиятларига ихлос қилишмоқда. Бугунги кунда Афғонистон, Ҳиндистон, Россия давлатларидан шотут сиркасини сўраб келишяпти.

- Шотут сиркасини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган, тавсия этилмаган  ҳолатлар ҳам борми?

- Ёдда сақлаш зарурки, беморлар тезроқ тузалиш иштиёқида шошма-шошарлик қилишлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, шотут сиркасини оч қоринга ичиб овқатланмасдан юриш мумкин эмас. Шунингдек, ошқозони хаста кишиларнинг ичиши ёки илиқ ҳолда, қайнатиб ичиш мумкин эмас.

Ичиш тартибига риоя қилмасдан шотут сиркасини истеъмол қилган беморнинг қони ҳаддан ташқари суюлиб кетиши, бирон жароҳат олганда қонни тўхтата олмай қийналиб қолиши мумкин. Шундан келиб чиқиб кўп йиллик кузатувлар натижасида ушбу график тузилган. Бундан ташқари 1 ош қошиқдан кўп ичиш ошқозон ширасининг кўпайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис бу бўйича махсус график ва  фойдаланиш кўрсатмаларига риоя қилиш ниҳоятда шарт! 

Яна бир бор такрорлаб айтаман, шотут сиркаси врач сизга тавсия қилган дори-дармон вазифасини бажармайди. Аксинча, қонни  суюлтириб тозалагандан сўнг дори таъсир қилмаёган бўлса, шотут сиркасидан кўрсатмага амал қилган ҳолда истеъмол қилса яхши фойда кўрсатади ва инсоннинг ўз соғлигини тезроқ тиклаб олишига ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди

Sputnik мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўнғироқ қилиб, шотут сиркасининг кенг жамоатчилик орасида истеъмол қилинаётгани борасида изоҳ олди.

Вазирликнинг лицензиялаш бошқармаси мутахассиси Ботир Омоновнинг айтишича, вазирлик таркибида ҳозирча табиблар уюшмаси ташкил этилмаган, шу боис ишонч телефонлари ҳам ишга тушганича йўқ, аммо шотут сиркасининг фойдали жиҳатлари, уни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида вазирлик хабардор.

"Шотут қанча кўп истеъмол қилинса шунча яхши. Модомики, жамоатчилик ушбу шотут сиркасини истеъмол қилиб, саломатлигини тиклаб олаётган экан, буни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билиши ёки назоратга олишининг аҳамияти йўқ", - деди суҳбатдош.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги шотут сиркасининг кенг жамоатчилик томонидан истеъмол қилинаётганлигига ҳеч қандай монеълик қилмайди. Чунки шотутнинг зарарли томони йўқ, шотут сиркаси бозорларда ҳам сотиляпти, деб қўшимча қилади Омонов.

Sputnik таҳририяти шотут сиркаси ёрдамида даволанмоқчи бўлган ўқувчиларга - ҳар қандай воситадан шифокор маслаҳатидан сўнг фойдаланишни тавсия этади. Ўз-ўзини даволаш ҳар доим ҳам яхши натижага олиб келмаслиги мумкинлиги ҳақида яна бир бир эслатиб ўтади. 

582

Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

153
Ўзбекистон энергетика соҳаси уч босқичда ислоҳ этилади. Соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва "яшил" энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда, дея қайд этди Энергетика вазири Алишер Султонов

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон энергетика секторида энг яхши, замонавий ва илғор тажрибаларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика секторини янада ислоҳ қилишга бағишланган давра суҳбати давомида Энергетика вазири Алишер Султонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Султоновнинг айтишича, Ўзбекистон энергетика секторида муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларни режалаштириш жараёнида Халқаро молия институтлари экспертлари ва обрўли халқаро консалтинг ташкилотлари салмоқли ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Хусусан, жорий йил бошидан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бевосита кўмаги остида, халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар ёрдами билан бизнес юритишнинг халқаро амалиётини жорий этган ҳолда электр энергияси ва нефть-газ тармоқларини янада ислоҳ қилиш бўйича тавсиялар, ва бу тавсияларни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ишлар режаси тайёрланган.

"Белгилаб олинган ислоҳотлардан пировард мақсадимиз - электр энергияси ва табиий газни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш, энергетика сектори корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини ва рақобатбардошлигини таъминлаш, альтернатив ёқилғи турларига ўтишни жорий этиш, электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришда ва истеъмолида энергия тежамкорлигини таъминлашдан иборат", - деди Алишер Султонов.

Вазир таъкидига кўра, белгилаб олинган ишларнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида, биринчи навбатда, норматив-ҳуқуқий ислоҳотлар, корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор молиявий ислоҳотлар, нархларнинг эркин шаклланишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи бозор ислоҳотлари, тармоқ корхоналарини бошқаришда бутунлай янги тизимни назарда тутувчи институционал ва бошқарув ислоҳотлари, давлат улуши юқори бўлган корхоналарда, энг аввало, ташкилот манфаатини назарда тутувчи қарорларнинг қабул қилиниши таъминловчи корпоратив ташкилий ва бошқарув ислоҳотлари амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш, инсон капиталига ва «яшил» энергия ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинмоқда.

 

153