Кандидат в президенты США Джо Байден

Байден мағлубиятини русларга ағдариш қўлдан келмайди

618
(Янгиланган 16:40 22.10.2020)
Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади.

Америка сайловларининг охири кўриниб қолди: бугун Дональд Трамп ва Жо Байден охирги марта теледебатлар чоғида учрашади. Бу учрашувни, аслида, улар ҳаётидаги сўнггиси ҳам бўлиши мумкин. Америкада вазият шундай қизиганки, бу икки шахсни яна бирга кўришни тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳатто мўъжиза юз бериб, сайловларда Байден ғолиб бўлганда ҳам – Трамп шунчаки овоз бериш якунларини тан олмаслиги ва барча анъаналарни бузиб, инаугурация маросимига келмаслиги мумкин. Байден эса аниқ Трамп инаугурациясига келмайди. Шундай экан пайшанба куни улар истаган гапларни айтадиган кун ва сўнгги имконият бўлади. Улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишади.

Трамп Байденни жиноий гуруҳ раҳбари деб атаб, Жони (ўғли Хантер билан биргаликда) турмага тиқишни талаб қилади. Жо турмага ўтирмайди, лекин у сайловларда мағлуб бўлганда ОАВ уни “октябрь совғаси” оёғидан чалганини ёзади (куни кеча Хантер компьютери қаттиқ дискидан олинган, собиқ вице-президентни ёлғон ва коррупцияда фош этувчи компромат). Бироқ Байден бу материалларсиз ҳам ютқазган бўларди. Чунки Трампнинг қўли баланд келиши муқаррар. Лекин қандай қилиб ахир: сўровлар Байденнинг катта устунлигини кўрсатяптику? Улар уйдирма бўлишлари мумкин эмас ахир?

Бўлиши мумкин. Чунки ҳар қачонгига қараганда катта пул тикилган, Трампга қарши ўйнаётган киши қодир бўлмаган ёлғон йўқ. “Мен нафақат Байденга қарши номзодимни қўймаяпман, мен сўл ОАВ, катта технология гигант компаниялари ("Фейсбук", "Твиттер", "Гугл") ва Вашингтон ботқоғи“га қарши номзодимни илгари суряпман”, деди Трамп куни кеча. Бунинг тасдиғи уч бошли маҳлуқнинг Байден оиласига қарши пайдо бўлган компроматга бўлган муносабати бўлди. “Нью-Йорк пост”да чоп қилинган мақолани блоклашга уринишди: “Гугл” уни қидириш тизимида топмади, “Фейсбук” ва “Твиттер” уни бўлишишга имкони бермади. Ўз ўзидан ОАВ шармандали мақолани кўрмасликка уринди, аксарият сиёсатчилар ўзини ҳеч қандай жиддий иш бўлмаган каби тутди. Яъни бу учта куч ўз ҳаракати билан Трамп ҳақлигини тасдиқлади. Шу билан бирга Россияга қарши айбловлар ҳам янгради – аниқку, Москва Байден қарши компроматни ташлаб қўйиб, яна Америка сайловларига аралашди.

Бу ҳақда нафақат шарҳловчилар ва конгрессменлар, балки махсус хизмат ходимлари ҳам гапиришди. АҚШ Миллий разведкаси директори Жон Рэтклифф Байден ноутбукидаги маълумот “бирор-бир Россия дезинформация кампанияси қисми эмаслигини маълум қилди”. Бироқ элликта собиқ разведкачилар (жумладан, ёлғони фош қилинган Рэтклиффдан олдин шу вазифада ишлган Жим Клэппер) очиқ хат ёзишди ва унда тажриба “бизни бу ишда муҳим ролни Россия ҳукумати ўйнагани жиддий гумонланишга мажбурлашини” баён қилишди:

“АҚШда сиёсат майдонда, тахминан, АҚШ вице-президентининг ўғли Хантер Байденга тааллуқли, уларнинг аксарияти у Украина “Burisma” газ компанияси раҳбариятида  ишлаган даврга тегишли электрон мактубларнинг пайдо бўлиши Россия ахборот кампаниясининг одатдаги барча белгиларига эга”.

Яъни Россияни у Байденга қарши компроматни сохталаштирганликда айблашмаяпти (бундай айбловлар ҳам янграмоқда аслида), у шунчаки уни тарқатган. Лекин қандай қилиб? Агар, Руди Жулианнининг (Трамп адвокати ва Нью-Йорк собиқ мэри) сўзларига кўра, Хантер Байден компьютери қаттиқ диски ичидаги маълумотлар етти ой олдин ФҚБга топширилган бўлса? Яъни Москва “октябрь совғасини” тайёрлаб, бу материалларни сир тутган, ёки буни Трамп штаби ва унинг маслаҳатчилари, жумладан, Жулианни қилган? Ҳа айтмоқчи, Жулианни ҳам Путинга ишлайдику... Ва бу ҳазил эмас: сенатор крис Мерфи маълум қилгандек, “бу гал руслар Америка фуқароларини ўз агентлари сифатида тайёрлашга қарор қилишган. Улар ўз пропагандасини ОАВда тарқатишга уринишмоқда... Бу уларнинг қўлидан келди ҳам. Биласизми, Руди Жулианни энди, аслида, Россия агенти”.

Ҳа, албатта, агар Трампнинг ўзи Кремль учун ишлаётган бўлса, унинг ходимлари ва сафдошлари ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Кулги кулгию, лекин вазиятни айнан шундай аҳмоқона баҳолаш ва америкаликларга “Россия аралашишини” сотиш Трамп аллақачон ғолиб бўлганининг ёрқин далилидир. Чунки унинг рақиблари тўлиқ тўқиб чиқарилган дунёда яшашади – унда руслар АҚШдаги сайлов натижаларига таъсир кўрсатишади, Трампнинг Байдендан ортда қолиш икки хонали сон билан ҳисобланади. Устига устак буларнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида рўй беради ва умуман бир-бирига зид эмас.

Бироқ ҳақиқий дунёда умуман бошқа нарсани кузатамиз: Трампнинг мамлакат бўйлаб тугамас митингларида тарафдорларининг оломон бўлиб йиғилиши ва Байденнинг кам сонли тарафдорлари билан онда сондаги учрашувларда иштиёқнинг умуман бўлмаслиги. Трампни ҳатто озчиллар орасида (масалан, ранглилар ва мусулмонлар) ҳам қўллаб-қувватланиши ошмоқда. Трампнинг “рус алоқаси” далилининг умуман йўқлиги ва Байден оиласининг ёлғончилиги ва коррупцияга йўқ қўйганлигининг янги тасдиқлари. Энг асосийси, ҳақиқий дунёда америкаликларнинг аллақачон ўз сиёсий элитасидан, “Вашингтон ботқоғидан” ҳафсаласи пир бўлгани. Айнан шунинг учун Трампга тизимсиз сенатор Сандрес ягона жиддий муқобил бўла олган бўларди. Айнан тизимсизлиги туфайли “Байден” жамоаси томонидан сайловда иштирок этишига йўл қўйилмаган.

Оддий америкаликлар ҳақиқий дунёда яшашади, прогаганда дунёсида эмас, шунинг учун 3 ноябрь куни бўладиган сайловлар натижаси олдиндан аён. Ҳатто овозларни керакли “иккиланаётган шталарга” бураб қўйиш уринишларига қарамасдан.

Сохта дунё 3 ноябрь куни ютқазади, ҳатто воқеликни тан олишдан бош тортиб, нифоқ солишни уддаласа ҳам, лекин ҳеч қаерга йўқолмайди. Уч бошли гидра қасос олиш умидида бўлади ва у учун ишлайди. Ҳам Америка, ҳам кенг миқёсда унинг русларни ўз муваффақиятсизлигида айблашга тўлиқ ҳаққи бўлади.

Манба: РИА Новости.

618
Флаги  России и Евросоюза

Янги санкциялари билан Ғарб “темир парда”ни қайта туширмоқда

897
(Янгиланган 17:41 04.03.2021)
Россия - тез оёққа тураётган ва улкан потенциалга бўлган кучли давлат эканини англаб етган Ғарб давлатлари, совуқ уруш йилларида бўлган "темир парда"ни қайта туширишни истаб қолишди.

Ғарбнинг Россияга қарши киритган янги санкциялари устидан ҳазил қилиш жуда осон – чунки Алексей Навальний туфайли қабул қилинаётган қарорларда қарама-қаршилик ва мантиқсизликлар жуда кўп.  

АҚШ ва Европа тутаётган йўлни тушуниш, улар етишни кўзлаган мақсадни тушуниш – жуда амримаҳол. Улар қилётган ишлар диққат билан кузатилганда эса, кузатилаётган барча парадокс ва абсурдларга қарамасдан, ушбу ҳаракатларнинг барчаси негизида – тамомила рационал ниятлар ётганини англаш мумкин.

Эътибор берган бўлсангиз, 2010 йилларнинг ўртасидан бери европаликлар ва америкаликларнинг Россияга қарши ҳаракатларида олдингидек якдиллик ва иштиёқ кузатилмаётган эди. Бу сафар санкциялар Атлантик океанининг икки томонидан бир кунда эмас бир дақиқада эълон қилинди, демак бу – сўзсиз келишилган қадам бўлган. Россияга қарши қиритилган санкциялар олдидан – “артподготовка” (жанг олдидан рақибни замбараклардан ўққа тутиш) ҳам драматургия жанрининг барча қонунларига мувофиқ амалга оширилди: финалда улкан сенсация ваъда қилинган ҳолда  томошабинлар бир неча ҳафта давомида “хавфли кутиш ҳолатида” ушлаб турилди.

Оқибатда эса - “ваҳима катта бўлди-ю натижа бир тийинлик”. Улар санкция рўйхатига киритган Россия куч тизимлари раҳбарларига бу чоралар “чивин чаққандек” бўмайди. “Биологик ва кимёвий” қурол ишлаб чиқарувчи ташкилотлар борасида ҳам вазият хунди шундай. АҚШнинг Россияга ёрдам кўрсатишни расман тўхтатиши эса – умуман кулгули. Назаримда “ҳамкорларимиз” ҳалиям 1999 йилда яшаётгандек.

Алексей Навальнийнинг ўзи эса бир неча ой олдин “полковник ва генераллар” дунё бўйлаб саёҳат қилмаслигини ва уларга қарши санкциялар киритиш бефойда эканини ва айтган эди. Ўшанда у ЕИга асосий эътиборни россиялик олигархлар маблағларига қаратиш кераклигини маслаҳат берган эди.

Айтиш жоизки, йирик бизнесменларга зарба берилса, натижа ҳақиқатдан ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Улар учун ҳам миллий иқтисодиёт учун ҳам. “Шимолий оқим-2” каби стратегик лойиҳаларни ёпиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Лекин Ғарб, ўзининг балар русофоб гапларига қарамасдан, бу сафар ҳам фақатгина юзаки самара берувчи фойдасиз чоралар билан кифояланди холос.

Америка ва Европанинг гўёки “жон жаҳди” билан ҳимоя қилаётган россиялик мухолифатчи борасида ҳам фикрлари турлича. Бир томондан Ғарб Навальнийга турли илтифотлар кўрсатиб, уни  Кремлнинг бош душмани ва асосий “қурбон”ига айлантирди. ЕИ тарида илк бор инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида санкцияларни қўллади ва ҳатто ана шундай ҳуқуқлар бузилишига оид глобал санкциялар тартибини жорий этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди эса – таажубли қарор қабул қилди – улар Россиядан Навальнийни дарҳол озод қилишни талаб қилишди.

Иккинчи томондан эса, АҚШ ҳам Европа ҳам Навальний шахси ҳақида ҳеч қандай баландпарвоз иллюзияларга эга эмас. Чунки улар Навальний бир неча йил олдин товламачиликда айбланиб қамоқ жазосига маҳкум этилган “Ив Роше” ишида ҳеч қандай сиёсий сабаб топа олмаган.

Amnesty International эса, ҳарчанд эгилувчан ва сиёсий конъюнктураларга боғлиқ бўлишига қарамасдан, Навальнийни фақатгина сиёсий ва виждоний қарашлари учун қамоққа олинган – “виждон маҳбуси” деб тан олмади. Уларни тушуниш мумкин, ўтган йиллар давомида Навальний ўзининг ирқпараст ва ксенофоб қарашлари билан яхши танилган эди.

Дастлаб, Европа Иттифоқи ўз янги режимини Алексей Навальний номидаги санкциялар деб атамоқчи эди, лекин кейинчалик, қаҳрамоннинг “таржимаи ҳолини” яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг – бундай ғоядан воз кечишган.

Оқибатда, Ғарбнинг бугунги ҳаракатлари – қўл остига тушган унчалик мос келмайдиган сабабларни рўкач қилган ҳолда Москва билан муносабатларни мураккаблаштираётганини ва унчалик мантиққа мос келмайдиган ҳаракатларни амалга ошираётганини кўриш мумкин.

Лекин ушбу воқеаларда яна бир нарсани – Европанинг ваҳима остида - ўзини қаттиқ ҳимоя қилишга тайёрланаётганини ҳам пайқаш мумкин. Айни дамда Россия, АҚШ ва Европа муносабатлари навбатдаги трансформацияни бошидан кечирмоқда.

Ўтган декада ўртасида содир бўлган катта тўс-тўполон ва ундан сўнг Россияга қарши киритилган санкциялар - Ғарб томонидан Россияни иқтисодий,  сиёсий, геосиёсий жиҳатлдан тўлиқ мағлуб қилиш учун уюштирилган ҳаракат эди. Воқеа бошида улар “озгина куч” билан ғалаба ғозонишига ишонлари мутлақ комил эди.

Лекин Россия яна бир маротаба Ғарбга “сюрприз” намойиш қилди. Россия бир неча йил давомида санкцияларни пучга чиқаришга, Европа билан эса асосли ҳамкорликни қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Ўтган йил воқеалари эса Ғарбни яна бир бор Россияга бошқача назар билан қарашга, у ҳақида ўз тасаввурларини ўзгартиришга мажбур қилди. Ғарб ваниҳоят Россия тасодифан муваффақият қозонган қандайдир “ёвуз империя” эмас, балким тез оёққа тураётган, улкан потенциалга ва енг ичига яширинган бир неча “туз”лар эга бўлган кучли давлат эканини тушуниб етди.

Кучли Россия эса – Европани ҳар доим қўрқувга эмас ростакам даҳшатга солган. Улар бугун Москва ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий ҳам мафкуравий ва медиа томонидан ҳужумга ўтганини кўришмоқда.   

Лекин уларда ўз кучига ишонч йўқ, шу сабабли улар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида тезлаштирилган тартибда темир пардани тушириш ва муносабатлардаги кескинликни чуқурлаштириш билан шуғулланишмоқда.  

Хуллас Ғарб ҳозир совуқ уруш вақтидаги тартиб-қоидаларга қайтишни истаб қолди. У вақтлар Совет Иттифоқи ва Ғарб орасида  фақат бир неча каналлар бўйича алоқа йўлга қўйилган эди, қолган соҳалар эса мутлақ ёпиб ташланган эди.

Лекин у вақтлар Ғарбнинг ёмон таъсирини камайтириш бўйича асосий чоралар чегаранинг биз томонида қабул қилинар эди. Энди бўлса Ғарб СССРнинг самарасиз тажрибасидан ўрнак олмоқчига ўхшайди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Алексей Навальний номидан фойдаланиш муваффақиятли бўлди деса ҳам бўлади. Лекин АҚШ ва Европанинг СССР хатоларини такрорлаётгани – кишини ҳайратга солади, холос.

897
Люди в защитных масках на улице Брюсселя

Европа ўз муаммоларидаги айбдорни топди

827
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Европарламент махсус қўмитасининг ЕИ демократик жараёнларига хорижлик аралашув бўйича эшитувларида нуқт сўзлаётиб, Россияни ёлғон хабар тарқатиш кампаниясида айблади.

Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.

Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.

Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.

Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.

Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.

Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.

Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.

Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.

Кўрсатишди.

Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.

Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.

Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.

Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда.  Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.

Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.

Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.

Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.

827
Теглар:
Европа

Ўзбек усталарининг ноёб ижод намуналари - фото

0
Тошкентдаги International Tashkent меҳмонхонасида бутун республика усталарининг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Халқ ҳунармандлари ноёб ҳунармандчилик буюмларини тақдим этдилар.

Ярмарка ҳар ой ўтказилади ва ҳар доим халқ ҳунармандлари қўл санъатлари ихлосмандларининг катта эътиборини тортади.

Ёғоч, шиша, кулолчилик, заргарлик буюмлари, миллий каштачилик ва барча турдаги аксессуарлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган.

0
  • Анна Желиховская

  • Анна Желиховская

  • Анна Желиховская

    Миллий услубдаги либослар

  • Анна Желиховская

    Қўғирчоқлар

  • Анна Желиховская

    Ангора эчки жунидан тўқилган буюмлари

  • Анна Желиховская

    Соат

  • Анна Желиховская

    Самарқанд ҳунармандларининг ноёб кумуш тақинчоқлари

  • Анна Желиховская

    Кушуш тақинчоқлар

  • Анна Желиховская

  • Анна Желиховская

  • Анна Желиховская

    Оёқ кийим

  • Анна Желиховская

    Матрешкалар

  • Анна Желиховская

    Тошлардан ясалган заргарлик буюмлар

  • Анна Желиховская

    Ёстиқлар - ноёб каштачилик

  • Анна Желиховская

    Ёғочдан ясалган соатлар

  • Анна Желиховская

    Қўғирчоқлар

  • Анна Желиховская

  • Анна Желиховская

    Кулолчилик буюмлари

  • Анна Желиховская

    Тошкент дизайнерлари ижод намуналари

  • Анна Желиховская

    Декоратив идишлар

  • Анна Желиховская

    Декоратив шағамлар