Таслим бўл ёки ўласан: Трамп тарафдорларини рус тақдири кутмоқда

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишКукла, изображающая голову кандидата Дональда Трампа на улице Нью-Йорка в ночь подсчета голосов на выборах президента США
Кукла, изображающая голову кандидата Дональда Трампа на улице Нью-Йорка в ночь подсчета голосов на выборах президента США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғалати демократия: Байден тарафдорларига ҳамма нарса мумкин, Трамп учун овоз берганлар эса "монстр"га айлантирилмоқда.

АҚШда сайлов натижасини худди қолоқ “банан республикаларида” (ёки банан империясида) бўлганидек, суд ёки кўча жанглари ҳал қилиши маълум бўлганига қарамасдан, Америка келажаги қандай бўлишини ҳозирдан билса бўлади.

Бунинг учун сиёсатчилар ва “жамоат фикри етакчилари” бир-бирига нима деётганини тинглаш кифоя. Эслатиб ўтамиз ҳозирги кунда АҚШ ҳамжамияти деярли тенг иккига бўлинган.   

“Ҳамма: Трамп тарафдорларига оддий нарсаларни тушунадиган ақлли одамга бўлгандек муносабат қилишдан воз кечинг. Улар монстрлар”, - дейди Монет Иксчейндж (Monét X Change) исмли телеюлдуз, жамоат фикри етакчиси ва ЛГБТ фаоли.   

Афсуски АҚШда бундай позиция нормал ҳолатга айланмоқда. Ўз вақтида Хиллари Клинтон ҳам Трамп сайловчиларини “бир гуруҳ ночор одамлар” деган эди.

Монет Иксчейнджнинг ўзига келсак, унинг иккита муҳим хусусияти бор: биринчидан у қора танли, иккинчидан – биологик эркак (асли исми Кевин Бертин). Фақат у аёллардек кийинади ва ўзига аёллардек муносабатда бўлишни талаб қилади. Агар бирор киши уни ҳақорат қилгудк бўлса, бир зумда ишсиз қолиши мумкин. Чунки барча уни “гомофоб ёки ирқчига” чиқаради.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президент сайловида Байден ғалаба қозонмоқда 

Трамп тарафдорларига (асосан - насронийлар, консерваторлар, оддий ишчилар ва йирик шаҳарлардан узоқда яшаётган аҳоли) нисбатан ёмон фикр билдирганларга эса – ҳеч нарса бўлмайди.

Мана шунинг ўзидан АҚШда ҳақиқий ҳукумат кимнинг қўлида эканини жуда яхши тушуниб олса бўлади. Бу ерда Конгрессдаги депутатлар сони ёки сиёсий ҳукумат ҳам ҳеч нарса қила олмайди.

Умумий қилиб айтганда, АҚШ аҳолисининг ярмига – ҳамма нарса мумки, қолган қисми эса – кечирим сўраши, пушаймон қилиши ва сайлов участкаларига Демократлар томон қўшимча овозлар ёзилаётанини кузатиб туришга мажбур.

Трамп тарафдорлари бўлган кузатувчилар олдидаги шаффоф ойна фанера билан ёпилса ҳам ҳеч нарса қила олмай кузатиб туришга мажбур бўлмоқдалар.

Сайлов қоидаларини қўпол равишда бузаётганлар эса – мутлақ хотиржам. Чунки асосий “Мейнстрим ОАВ”лар улар томонда, ҳатто Америка суд тизими ҳам улар томонда бўлиши мумкин.

Трамп vs Байден: сравниваем главных претендентов на овальный кабинет  - Sputnik Ўзбекистон
Трамп vs Байден: Оқ уйга даъвогарлар ҳақида маълумотлар

Ҳалиги “телеюлдуз” ҳам уларни бекорга “монстр” демаяпти. Чунки монстрларни алдаш мумкин, уларнинг овозларини ҳам ўғирлаш мумкин, уларга ҳақиқат ва қонунлар ҳам керак эмас. Ахир булар одамлар учун ёзилган. Агар Трамп ва унинг жамоаси Америка судларида кичик ғалабага эриша олмаса – АҚШ аҳолисининг ярмиси ана шундай режимда номаълум вақт яшашга мажбур бўлади.

Бир томондан уларга раҳминг келади, лекин иккинчи томондан миллионлар республикачилар ўз танида этник руслар собиқ СССРнинг айрим республикаларида (Украина, Молдова, Болтиқбўйи) ҳис қилган туйғуларни ҳис қилишлари мумкин. Сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, иқтисодий ҳаётдан сиқиб чиқариш, доимий камситишлар ва бошқа хўрликлар. CNN журналистлари бўлса буларни доимо “бу яхши, шундай қилиш керак” қабилида ёритиб келган.

Собиқ Иттифоқнинг русларга қарши сиёсатчиларидан Украина президенти Зеленскийни ёки Молдовада президент номзоди Майя Сандуни эсга олсак бўлади. Уларда шундай одат бор: сайлов олдидан камситилган ва хўрланган русларга миллий ягоналик ва муҳаббат ҳақида мурожаат қилишади. Баъзан ҳатто рус тилида.

Кандидат в президенты США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден мағлубиятини русларга ағдариш қўлдан келмайди

Америкадаги Байден тарафдорлари ва собиқ СССР ҳудудидаги марионеткалар чиқишларининг ўхшашлиги тасодиф эмас. Чунки Америкадаги “рангли инқилоб”ни ҳам Украина, Грузия ва бошқа “ёш истиқболли демократия” ғалаба қозонган давлатлардаги инқилобларни ҳам ўша ўша қўллари бироз қонга ботган, маҳаллий нацист сотиқинларини яхши кўрувчи одамлар уюштирган.

Лекин ҳаммаси унчалик ёмон эмас. Охир оқибат Трамп ютқазиб қўйса ҳам, унинг тарафдорларида Орегон штатига кўчиб ўтиш имкони бор. У ерда оғир наркотиларни қонуний равишда харид қилиш мумкин. Буни ҳам Америка келажагининг бир кўриниш деса бўлади. Қачонлардир буюк давлат бўлган ҳукумат ўз фуқароларининг тенг ярмини ёмон кўрса, ўзининг цивилизацион институтларини барбод қилса, одамлар бундай шароитда яшаши қийинлашиб қолса – уларга “нина орқали” вазиятдан чиқиш таклиф қилинади. Американинг келажаги албата бор, лекин у қандай бўлади, ҳозирча жиддий иккилантирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0