Клинтон АҚШнинг дунёга оид режасини эълон қилди: Россия учун яхши янгилик

2113
(Янгиланган 19:16 16.11.2020)
"Кулранг кардинал" ва АҚШ президенти бўлиш бароридан келмаган - Хиллари Клинтон нуфузли Foreign Policy журналида дастур матнини чоп этди, уни дунё гегемонлигини тиклаш ишида Америка "чуқур давлати"нинг ҳақиқий стратегияси, деб ҳисоблаш мумкин бўлади.

Энди бўлажак зомби-президент Байденнинг тахтга чиқиш нутқини тингламаса ёки ўқимаса ҳам бўлади: Клинтон хоним ҳаммасини максимал даражада энг аниқ атамаларда баён қилди, - ва "Клинтон клани"нинг Америка сиёсати ҳақиқий рейтингидаги ўрнини ҳисобга олганда – айнан бу стратегия рўёбга чиқиши эҳтимоли жуда-жуда юқори.

Ўнгмаган "мадам президент" (ўзини ўзи шундай деб атаган) матнидаги энг парадоксал нарса шундаки, ушбу дастурда Дональд Трамп ҳақ бўлганлиги яхлит, катта ва батафсил эътироф этилган. Дональд Трамп, ҳатто агар ҳаётини панжара ортида тугатса ҳам (юз бериши мумкин бўлган сценарий), ўзи учун ақл бовар қилмайдиган ютуқни ёзиши мумкин - у АҚШнинг тарихий курсини бузди ва Америка қабристонлари овозидан фойдаланиб ҳокимиятга келадиганлар эҳтимол ўзларининг ташқи ва ҳатто ички сиёсатини қуришда нью-йорклик тантиқ миллиардер михлаган нуқталар бўйича ориентир олишга мажбур бўлади.

АҚШнинг 45-президентига нисбатан билдирилган анъанавий танқидларга қарамай, Клинтон хоним илгари демократлар шунчаки эътиборсиз қолдиришни эмас, балки инкор қилишни афзал кўрган муаммоларга эътибор қаратди:

"Иккала партиянинг (президент - таҳр.) администрацияси анчадан буён стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқларни заифлаштирадиган ва муҳим ишлаб чиқариш занжирларини чет элга жўнатадиган иқтисодий сиёсатнинг миллий иқтисодиётга таъсирига (иқтисодий сиёсат - таҳр.) етарлича баҳо бермаяпти. Маълум сабабларга кўра ташқи сиёсий ҳамжамият (яъни Давлат департаменти, президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчилари, таҳлил марказининг экспертлари - таҳр.) янги савдо шартномалари иттифоқларни мустаҳкамлаш ва ривожланаётган мамлакатларда Американинг таъсирини кучайтиришга эътибор қаратди. Республикачилар ишчиларни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш ва уйда қийин аҳволда бўлган жамоаларга сармоя киритиш бўйича саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилганда, демократлар янги савдо шартномаларини секинлаштириши керак эди,” - деб ёзади Клинтон.

Агар иқтисодий глобаллашув оқибатларига жуда масъулиятсиз бўлган республикачиларга танқид бўлмаганда, бу пассажни Дональд Трампнинг спичрайтерларидан бири томонидан ёзилган деб ўйлаш мумкин эди, у бутун сиёсий карьераси давомида иккала ҳам демократ, ҳам республикачиларга қарши айбловлар асосида қурди, улар Америка иш жойларини ва ишлаб чиқариш объектларини атайлаб Хитойга кўчиргани, бу эса Пекин дунёнинг етакчи державаси мақоми учун Вашингтон билан рақобатлашиш вазиятига олиб келди.

Американча глобаллашув ўлди, негаки Трамп уни ўлдирди, ҳозир ҳатто Демократик партиянинг етакчи сиёсатчиси “трамп қолипи”ни ўзининг дастур матнига киритмоқда ва Хитойни АҚШ миллий хавфсизлигига - нафақат ҳарбий, балки (аввало) иқтисодий таҳдид сифатида кўрсатмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Хиллари Клинтоннинг дастурида Россияга қараганда, кўпроқ Хитойга қарши курашга эътибор қаратилган, гарчи унинг матнида кўп ҳолларда АҚШнинг асосий душманлари тилга олинганда, вергул билан ажратилган. Ҳеч бўлмаганда, мақсадни белгилаш даражасида "барча кучлар Россияга нисбатан жамланиши" ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Барча мунозаралар совуқ уруш клишесидан воз кечиш ва биринчи навбатда Хитойни, Россияни эса бирйўла бўғиш бўйича тўғри усулни топиш зарурлигига асосланган.

Бироқ, демократик сиёсий нутқдаги баъзи бир "трамп" ўзгаришларига кўрсатилганда фақат қарама-қаршиликка йўналишни сақлаб қолиш нуқтаи назаридан темир изчиллигини қайд этмаслик мумкин эмас - Клинтон хонимнинг матнига кўра, Хитой ва Россия билан тинч-тотув яшаш ғояси, қандайдир ҳамкорлик ёки енгиллик ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, шунчаки унинг хаёлига келмаган.

Давлат департаменти собиқ раҳбари томонидан ҳатто дипломатия ҳам биринчи навбатда кучли босим учун қулайроқ восита сифатида қабул қилинади. Масалан, Трамп администрациясини иттифоқчилар билан ишлашни билмаслигини танқид қилар экан, у тўғри дипломатиянинг қуйидаги мисолини келтиради:

"Дипломатиянинг қайта тикланиши Қўшма Штатларнинг ҳарбий мавқеини кучайтирган бўларди. АҚШ иттифоқлари - бу на Хитой, на Россия тенг бўла олмайдиган актив, у Вашингтонга ҳокимиятни бутун дунёга ёйишига имкон беради. Масалан, мен давлат котиби бўлганимда, биз Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли денгиз йўллари яқинида, Шимолий Австралияда 2500 нафар АҚШ денгиз аскарларини жойлаштириш тўғрисида келишувга эришгандик".

Умуман олганда, дунё Қўшма Штатлар ўз вассалларидан ўлпонни олиш механизмини қайта форматлашини кўришга тўғри келади ва агар Трамп (ҳақиқий бизнесмен сифатида) нақд пул шаклида тўловни афзал кўрган бўлса (шу сабабли Клинтон уни НАТОни "рэкет" бизнесига айлантирганликда айблайди), демократик истеблишментнинг янги ёндашуви шундан иборатки, вассаллар пул билан ҳам, бошқача айтганда, товар билан ҳам тўлайдилар - АҚШга Хитой ёки Россия олдида қандайдир ҳарбий устунликни қўлга киритишда ёрдам берадиган ҳаракатлар шаклида.

Бироқ, яхши янгилик ҳам бор: ҳеч бўлмаганда декларатив даражада Байден администрациясининг "кулранг кардинали" Хитой ёки Россия билан "тасодифий" ядровий урушдан қочишга чақиради, чунки Байден администрациясида умуман музлаб қолган "қирғийлар"нинг маълум сони борлиги фонида одамни хурсанд қилади.

Янги қурол тизимларини яратиш бўйича эҳтиёж ҳақида гапирар экан, Клинтон "оддий узоқ масофали ҳужумни ядро зарбаси билан адаштириш эҳтимолини камайтириш мақсадида, бу ҳалокатли эскалацияга олиб келиши мумкин, Хитой ва Россия билан маслаҳатлашишга имкон берадиган механизмлар билан бирга бўлиши керак”, - деб таъкидлайди. Албатта, Вашингтон бундай механизмни ишга солиш учун ҳаракат қилиши бу яхши, аммо Америка истеблишменти ўзларининг геосиёсий манфаатларини ракета-бомба (ядровий бўлмаса ҳам) зарбалари ёрдамида илгари суришига диққатни тўплаши (собиқ давлат котиби овози билан гапирганда) ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқармайди.

Америка "чуқур давлати"нинг Американинг сиёсий, ҳарбий ва дипломатик машинасини бошқариш воситаларига тўлақонли қайтиши глобал апокалипсисга айланмайди, аммо сайёрада тинчлик бўлмайди: АҚШ ўз ишлаб чиқариш қувватларини ўз ҳудудига қайтаришга, геосиёсий рақибларига эса фаол ҳарбий ва дипломатик усуллар билан босим ўтказишга ҳаракат қилади. Агар Байден администрациясининг АҚШ иқтисодиётини саноат ишлаб чиқариш йўналишига қайтариш қобилиятига жиддий шубҳа туғдирса, унда Америка ҳарбий машинаси бутун дунё бўйлаб қонли қалтис ишларини давом эттириш учун мамнуният билан қайтишига шубҳа йўқ.

2113

НАТО нима учун Қора денгизга кирмоқчи?

813
(Янгиланган 18:11 03.12.2020)
НАТОнинг Қора денгизга киришдан мақсади - Россиянинг Кавказда роли кучайишига ва Россия-Туркия ҳамкорлигига тўсқинлик қилишми. Экспертлар фикри.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik, Галия Ибрагимова. Жо Байден Оқ уйга келишидан олдин Шимолий Атлантика альянсида ислоҳотлар бошланмоқда. Яқинда аъзо давлатлар ТИВлари иштирокида бўлиб ўтган саммитда ташкилотнинг асосий принциплари ва иш тартиби қайта кўриб чиқилди. Ҳаммаси ўзгарган бўсада альянснинг асосий душманлари – Россия ва Хитой ўзгаришсиз қолди.

НАТОни янги инқирозларга мувофиқлаштириш

Йенс Столтенберг альянс ташқи ишлар вазирлари билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Бу янги йил бошида НАТО давлат раҳбарлари учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган сўнгги ва якуний иш саммити бўлди. Унда иштирокчилар жамланиб қолган саволларга жавоб топиш ва янги иштирокчиларнинг кутилмаган ҳаракатларига тайёр туришни англатади. Бундай “совғалар” бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Масалан, ўтган йилги саммит вақтида Эммануэль Макрон НАТО бош мияси ўлганини таъкилаган эди. Бу мажлисда дискуссиянинг асосий мавзусига айланган ва барча режаларни чалкаштириб юборган эди. Чунки альянс аъзолари дарҳол блок ичида ҳамма ишлар жойида эканини исботлашга киришган эди.

Трансатлантик ҳамкорлигига ишонмаганлардан бири Дональд Трамп эди. Россия ва Хитойга қарши альянсни сақлаб қолиш керак деган таклифларга, Трамп дастлаб альянсга тўланадиган бадалларни оширишни талаб қилган эди. Ташқи хавфга қарши фақат Америка курашаётганини АҚШ президенти самарасиз деб ҳисоблашини айтган эди.

Бўлажак саммитда эса АҚШ номидан Жо Байден иштирок этади. Столтенберг хулосасига кўра Байден НАТОни аввалги нормал ҳолатига қайтаришига ва Америка НАТО билан ҳамкорлиги муҳим эканини қайд этишига умид билдирмоқда.

Саммит олдидан бош котиб таҳлилчиларга мурожаат қилиб, ташкилот ичидаги муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш услубларини таклиф қилиш ва яқин 10 йиллик режа тузишини сўраган. Буларнинг ҳаммаси "НАТО-2030" деб номланган эди.

Альянс муаммоларини ўрганиш билан ТИВ раҳбарлари шуғулланишди. Франция ва барча аъзолар ташкилотнинг “мияси ўлмаганини” лекин ислоҳотлар кераклигини тасдиқлашди.

“Ҳимоя иттифоқини янги халқаро вазиятга мослаштириш керак. Можароли ҳолатларда, бу ҳатто энг асосий принципларга зид бўлса ҳам,  НАТО тезкор ва бирлашган ҳолда ҳаракат қилиши керак”, - дейлиган якуний таҳлилий ҳужжатда.

Ҳисобот муаллифлари таклиф қилган асосий ўзгариш – НАТОдаги вето ҳуқуқини қайта кўриб чиқишдир. Айни дамда ташкилотнинг барча аъзолари ушбу ҳуқуққа эга. “Агар қарорларни ҳамма бир овоздан маъқуллаш талаби чекланса, альянс ичидаги танглик енгиллашади”, - деб хулоса қилишган докладчилар.

Барча вазирлар уларнинг фикрига қўшилишди, лекин  бундай ғояларни новаторлик деб аташди.

Яна “Москва қўли”

Лекин ташқи хавфлар борасида барча иштирокчилар якдиллик билдиришди: трансатлантика иттифоқига энг катта хавф бу - Россия ва Хитой томонидан.

“Москва ўз ядровий арсеналини янгиламоқда ва янги ракеталарни Шимолдан Суриягача ва  Ливиягача жойлаштирмоқда. Тоғли Қорабоғдаги можаро оқибатида ҳам ушбу ҳудудда Россия иштироки кучайди”, - дейди Столтенберг.

“Кремль собиқ Иттифоқ республикалари устидан гегемонияга эришмоқчи ва уларнинг суверенитетига путр етказмоқда. НАТО доимий агрессив бўлган Россия билан рақобат қилиш учун янги муҳитга мослашиши керак”, - дейилган бош котиб ҳисоботида.

“Россия хавфи”ни зарарсизлантириш бўйича ишлаб аллақачон бошлаб юборилган. Бунинг далили сифатида Столтенберг Грузия ва Украинани мисол қилиб келтирди. Ҳозир иккала давлат ҳам Альянснинг кенгайтирилган имкониятли аъзосига айланишган. Бу Ғарбнинг разведка маълумотлари ва илғор технологияларидан фойдаланиш имконини беради, лекин блокнинг тўлақонли аъзосига айланишга имкон бермайди.

Россияни ушлаб туриш мақсадида Альянс Қора денгизда иштирокини ҳам кенгайтирмоқчи. Бу “Россиянинг Қримда куч тўплашига жавоб бўлади”. Тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.

“НАТОнинг Қора денгиздаги ҳаракатлари ОБСЕ мазмунини ўлдирмоқда. Улар ягоналик ва бўлинмаслик принципларига менсимаслиқ қилишмоқда”, - деди Россия Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Константин Косачев.

Қора денгиздаги устувор вазифалар

“Ҳозир НАТОнинг асосий вазифаси – АҚШ президенти алмашишига тайёр бўлишдир. Блокда Байден ташкилот жипслашишига ёрдам беришига ва Трамп туфайли пайдо бўлган муаммолар йўқ бўлишига ишонишади. Лекин янги президент ҳам альян бюджетига барча аъзолар ЯИМининг 2% ини тўлаши керак, деб талаб қилишда давом этиши мумкин”, - дейди Россия халқаро ишлар кенгаши директори Андрей Кортунов.

Сиёсатчи хулосасига кўра, Байден келиши НАТО ва Россия муносабатларидаги тарангликни камайтирмайди, лекин Москва кўплаб халқро можароларга жалб қилинганини ҳисобга олган ҳолда, альянс ўзаро мулоқотни инкор қила олмайди, - ҳеч бўлмаса ҳарбийлар даражасида.

Россиянинг Кавказда таъсири ортиб бориши билан, НАТО Қора денгизга келгиси келиб қолган.

“Тоғли Қорабоғга Россия ҳарбийларининг кириши Ғарбнинг эътиборидан четда қолмади. Бу ҳудуд Қора денгиз яқинида жойлашган, НАТО уни ўз манфаатлари ҳудуди деб ҳисоблайди. У ера Москванинг кучайиши улар учун навбатдаги чақириқ. Шунинг учун ҳам улар Қора денгиз ҳудудига кўпроқ диққат қилишмоқда”, - дейди Кортунов.

Лекин ушбу денгиз ҳудудида Россия НАТОнинг ягона рақиби эмас. Бу ерда уларнинг кучайиши нафақат Москва балким Анқарага ҳам қарши қаратилган бўлиши мумкин. Туркия блок аъзоси бўлишига қарамасдан, кўплаб маслалар бўйича бошқача фикрга эга. Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция, Франция, Германия ва АҚШ билан ҳам қарама-қаршиликлари бор. Уларнинг яна бир мақсади – келажакда Россия ва Туркия яқинлашувини олдини олишдир”.

НАТОиннг Қора денгизга келишини Украина ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бунда улар асосий сабаб қилиб - Россиянинг Қримда ҳарбий жиҳатдан кучайиши кўрсатилган.

“Ярим оролда ҳарбий объектлар қурилишини Киев трансатлантика учун навбатдаги хавф деб талқин қилмоқда. Украина – Қримда Россия жанговар тизимларининг жойлаштирилишини – катта эътибор талаб қиладиган муаммо деб кўрсатишда давом этади”, - дейди Кортунов.

Иллюзиялар билан хайрлашинг

НАТОнинг Қора денгиз ҳудудига бўлган эътиборини Тбилиси ҳам қўллаб қувватлайди, деб ҳисоблайди Грузия жамоат ишлари университети  профессори Торнике Шарашенидзе. Бунга сабаб - Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбийларидир.

“Грузия НАТОга ўрта муддатда ҳам аъзо бўла олишига умид қилмайди. Лекин  блок билан ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоридир”, дейди Шарашенидзе.

Тоғли Қорабоғдаги уруш Россиянинг Кавказдаги ролини кучайтирди. Арманистоннинг иттифоқчиси бор – бу Россия. Озарбайжонда – Туркия бор. Грузияда – эса ҳеч қандай иттифоқчи йўқ, демак у фақат НАТОдан умид қилиши мумкин.

Лекин на Грузия на Қора денгиз ҳудуди НАТО учун ҳозир усувор вазифа эмас. Энг асосий муаммо – Байден билан мулоқотни йўлга қўйиш. Келгуси йил бошида бўлиб ўтиши кутилаётган саммит – биринчи синов бўлади.

813
Флаг Китая. Архивное фото.

Австралия охири Хитойни ўз душманига айлантирди - эксперт

571
(Янгиланган 14:57 03.12.2020)
Ўзини Осиёда Европа в.б. деб билган ва АҚШга қўшилиб Хитойни танқид қилган Австралия учун ХХР жавоб зарбаси оғриқли бўлди.

Хитой-Австралия муносабатларида оғир кризис кундан кунга кучайиб бормоқда.Йўл-йўлакай унга бобшқа давлатлар ҳам қўшилимоқда. Британия ҳукумати ҳам “асосий манфаат ва қадриятларни ҳимоя қилиш мақсадида” Ҳамдўстлик аъзосини ҳимоя қилишни ваъда беришди. АҚШ бўлса Хитойни “ёлғон маълумотлар ва қалбаки суратлар тарқатишда” айблади.

Ғарбнинг бундай реакциясига – Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий Твиттерида чоп этилган коллаж фотосурат сабаб бўлди. Унда австралиялик аскар Афғонистонда ёш бола бўйнига пичоқ тираб тургани акс этган. Сурат остида “Биз Афғонистонда тинч аҳоли ва асирлар ўлдирилишида шокка тушдик” деб ёзилган ва айбдорларни судга тортиш талаб қилинган.

Ҳаммаси қандай бошланган эди

Икки давлат муносабатлари бузилиши икки йил олдин бошланган эди. Ўшанда Осиё ҳудудида “Ғарб” вазифасини бажарувчи ролини олган Австралия ўз хизматини мағрур олиб борар эди.  Дональд Трамп Хитойни ўз ташқи сиёсатининг асосий нишонига айлантирганида, Канберра энди бошланаётган иқтисодий ва сиёсий урушнинг олд қаторида бўлиб қолди ва иштиёқ билан “жангга” киришди.

2018 йилда Австралия ҳукумати Huawei компаниясига ўз ҳудудида, миллий хавфсизликни важ қилган ҳолда, 5G тармоқлари ўрнатишни таъқиқлаб қўйди. Кейинчалик ҳам ҳар бир қулай шароитда улар Хитойга зарба беришга ҳаракат қилиб келишди.

Хусусан улар Хитойн Шинжон-Уйғур автоном вилоятида инсон ҳуқуқлари бузилишида айблашди, Гонконгдаги норозилик намойишлари қўллаб-қувватлади ва Хитойни ўз ҳудудида тартиб ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари учун жазога тортишни талаб қилаётганлар қаторига қўшилди. Шунингдек, Австралия Хитой ҳукуматини COVID-19 тарқалишга оид маълумотларни яширишда ўта салбий муносабат билдирган эди.

Ушбу йил баҳорига келиб, охири Пекиннинг тоқати тоқ бўлди ва у қуюшқондан чиқиб кетган қўшнисини ҳушини ўзига келтира бошлади. Зарба энг муқаррар томондан – иқтисод йўналишида берилди.

Жавоб зарбаси 

Дастлаб, австралиялик экспортёрларда алоҳида товарлар бўйича муаммолар бошланди. Хитойга ёғоч, пахта, мол гўшти, лобстер ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчи экспортёрлар гоҳ у гоҳ  бу муаммоларга дуч кела бошлашди.

Кейинчалик тизимли чорлара ҳам қўлланила бошланди: хусусан арпа импортига 80%ли божлар ўрнатилди, кейинроқ эса вино саноатига қақшатқич зарба берилди. Хитой Австралия виноларига 107,1 - 212,1 фоизгача қўшимча солиқлар киритди. Айтиш жоизки Австралия виносининг 40% Хитойга жўнатилишини ҳисобга олганда – бу қақшатқич зарба бўлди. Буни орол мамлакатнинг савдо вазири Саймон Бирмингем ҳам айтиб ўтди.

Энди бўлса Австралия ҳукумати ЖСТ ва бошқа халқаро муассасаларга Пекин санкцияларини “асосланмаган, ноҳақ ва сиёсийлашган” деб арз-дод қилмоқда.

Устига устак айни шу дамда Австралия аскарларнинг Афғонистонда тинч аҳолига нисбатан амалга оширган жиноятлари фош бўлди. В Пекин бунга ўз муносабатини билдирди.

Австралияда икки ҳафтадан буён катта можаро муҳокама қилинмоқда. Маълум бўлишича, 2006-2016 йилларда Афғонистонда НАТО қўшинлари таркибида хизмат қилган Австралия махсус элита бўлинмаси SASR аскарлари, аскарликка қабул қилиш ритуали доирасида, бир неча тинч аҳоли вакилларини, жумладан аёллар ва болаларни шафқатсиз қатл қилишган. Яъни бу бир неча маротаба содир бўлган жиноят эмас, қандайдир доимий равишда такрорланиб турган қонли анъаналар тизими бўлган.

Шу ўринда савол туғилади, Австралия юқори армия ва сиёсий раҳбарияти ушбу жиноятлардан хабардор бўлганми? Балким улар буни йиллар давомида яшириб келишган?

Бизни нега уришаяпти

Айнан мана шу фактлар асосида Хитой ТИВи ўз твиттерида афғон бола бўйнига пичоқ тираб турган автраслиялик аскар коллаж суратини чоп этган. Бу эса Канберра ва айрим ғарбий пойтахтларда ҳақиқий жазава уйғотди.

Бундай тутқаноқли реакция Ғарб учун янгилик эмас. У ерда ҳар доим  танқид ва умуман Ғарбнинг сиёсий етакчи ва маънавий эталон эканига шубҳа уйғотувчи ҳар қандай хабарга ана шундай муносабат билдирилади.

Ушбу танқидга Австралиянинг муносабатини кузатиш ҳам қизиқарли. Йиллар давомида Хитойга қарши сиёсат юритиб келган ушбу давлат, қайта берилган зарбани анойи каби тушунмаяпти ва бундай “ноҳақликдан” норози бўлмоқда.

Пекин бўлса ўз ниятларини ҳеч кимдан яширгани йўқ. Икки ҳафта олдин Хитойнинг Австралиядаги элчихонаси ОАВларга икки давлат муносабатларини заҳарлаётган 14та сабаб қайд этилган рўйхат сиздирилган эди. Ўз исмини айтишни истамаган амалдор эса, “Агас сиз Хитойни душман қилсангиз, у сизнинг душманингизга айланади”, - деб гапнинг пўсткалласини айтган эди.

Албатта бундай ҳаракат остида хитойликлар томонидан Австралия ҳукуматини соғ ақлга қайтариш ҳаракатлари турибди. Хитой прагматик давлат, ён қўшниси билан мафкуравий сабабларга кўра душманлик қилишни истамайди.

Бундай ишларда, албатта, Россиянинг тажрибаси кўпроқ. Биз Хитойга бекорга умид қилаяпсизлар деб айтишимиз мумкин.  

Россия кўп йилллар давомида ўзининг Болтиқ бўйидаги қўшниларида ана шундай хулқ атворни кузатиб келмоқда. Ўтган ҳафтра Латвия транспорт вазирлиги Москвага транзит юклар оқимини тиклашни сўраб мурожаат қилган эди. Бу йил ушбу кўрсатгич 56%га камайди.

Лекин улар ўз иқтисодини мутлақ барбод қилса ҳам, ўзларининг русофоб сиёсатидан воз кечмайди, босиқ ва соғлом сиёсатга қайтмайди.

Шу сабаб Хитой ҳам Австралиядан соғлом ақлга қайтишини кутиши бефойда, чунки улар ўз хатоларини тушуниб етиши амри маҳол.

571
Теглар:
Австралия, иқтисодий уруш, иқтисод, Хитой
Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.

Мирзиёев РФ саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди

4
Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тантанали тадбирлар доирасида Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлат раҳбари пойтахт ҳудудида амалга оширилган металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Ушбу заводнинг вужудга келиши кейинги йилларда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликда жиддий сифат ўзгаришлари кузатилаётганидан ҳам далолат беради.

Денис Мантуров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

Машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, кўплаб бошқа тармоқларда юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан ташкил этилган қўшма Лойиҳа офиси фаолияти доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамроҳлик қилиш, шунингдек, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

 

4