Президент Турции Реджеп Эрдоган

Эрдоғаннинг Бокудаги парадга келиши нимани англатади

1095
(Янгиланган 15:10 08.12.2020)
Бокуда Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик кўрилмоқда. Парадда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қатнашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бокуда 10 декабрь куни ўтказиладиган ҳарбий парад Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон зафари ва Туркиянинг минтақавий ҳарбий муваффақиятидан дарак беради. Парадда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қатнашиши Жанубий Кавказ ва Каспийбўйи минтақасида  НАТО таъсири кенгашишини ифодалайди.

Бокуда Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парадга тайёргарлик кўрилмоқда. Маросим 10 декабрь куни 3000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ва 150 донага яқин жанговар техника иштирокида бўлиб ўтади. Шунингдек, парадда “Ватан уруши вақтида” душмандан тортиб олинган ҳарбий ютуқлар қисми тақдим этилади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон Республикасида Ғалаба кунини белгилаш тўғрисида фармон берди. Давлат ОАВлари бу ғалабани кўп асрли миллий тарихдаги энг муҳим воқеа деб таърифлашмоқда. Озарбайжон давлат ахборот агентлиги ёзмоқда: “Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг Ғалаба Парадидаги минбарда фахрий меҳмон сифатида қатнашиши – бу турк биродарлигининг кўриниб турган тасдиғи”.

Аввалроқ Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар ҳарбийларга таълим бериш, жумладан, қўшма машғулотлар шаклида Озарбайжонга ёрдам бериш давом эттирилиши ҳақида гапирганди.  Шунга қарамасдан Анқаранинг арман томони билан қуролли тўқнашувдаги қардошлик кўмагини унчалик идеаллаштирмаслик зарур. Туркия Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотининг аъзосидир. Ташкилотнинг асосий вазифаси кучларни проекция ва сайёрадаги энергия ресурсларини назорат қилишдир, Озарбайжоннинг эса жуда кўп нефть ва гази бор.

Жанговар биродарлик

Қорабоғда 44 кун давом этган жангдан сўнг Озарбайжон ва Арманистон Россия воситачилигида ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари иш олиб бормоқда, ўқ овози эшитилмайди, лекин вазият тўлиқ барқарорлашига қадар анча вақт бор.

Параллел равишда Озарбайжонда Қорабоғдаги вазиятни мониторинг қилиш учун рус-турк қўшма маркази ташкил этилмоқда. Турк сапёрлари бўлинмалари озарбайжонлик ҳамкасбларига миналардан тозалашда ёрдамлашмоқда. Умуман олганда Жанубий Кавказда Туркиянинг ҳарбий сиёсий таъсири сезиларли ошди. Уни Марказий Осиё мамлакатларига кенгайтиришга уриниш эҳтимоли ҳам бор.

Аввалроқ Sputnik жанговар ҳаракатларда иштирок этган суриялик туркпараст жангари туркоманлар (туркларни хуш кўрувчилар) Тоғли Қорабоғда жойлашиши эҳтимоли ҳақида ёзганди. Улар сулҳ тўғрисидаги битим имзоланган сўнг ҳам ватанига қайтишга шошмаяпти. Бундан ташқари, Туркиянинг “икки мамлакат – бир халқ” ташқи сиёсий концепцияси тўғри ва мустаҳкам бўлса, “икки мамлакат – бир армия” ва ягона қўмондонлик маркази мантиқли давом бўлади. Минтақадаги “катта оғаси” Эрдоғаннинг иқтисодий ва ҳарбий сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш учун озарбайжон томони альянсга кириш юридик расмиятчилигига тўлиқ риоя қилиш шарт эмас. Эҳтимол, муносабатларнинг бандай кўринишида Озарбайжон бир оёғи билан аллақачон НАТОда турибди. Анқара ўтмишдаги Усмонийлар империяси буюклигини қайта тиклашга интилмоқда. Брюссель ва Вашингтон бавосита (Анқара орқали) мушкул ва қайноқ минтақада Озарбайжон армиясини “бошқариш” нафсига дош бера оладими?

Иқтисодий босим

Туркия 9 ноябрдаги битимни расман маъқуллади, бироқ Россия тинчликпарвар кучлари амалиёти умидларини пучга чиқарди. Қорабоғ устидан тўлиқ назоратни қайтариш вазифаси ҳал қилинмаган. Анқари Озарбайжонга қўшин юборишга ҳозир. Бу турк парламенти қарори билан келажакда амалга оширилиши белгиланган. Ўйлайманки, турк армиясидаги кўпчилик Россия ҳарбий хизматчилари улардан ғалабани “ўғирлади” деб ҳисоблашади. “National Interest” АҚШ нашри ёзади: Озарбайжонликлар 10 ноябрни Қорабоғ урушида Арманистон устидан қозонилган ғалаба куни сифатида нишонлашади. Бироқ зафарнинг сархушлик ҳисси ўтмишда қолади, улар бу ҳақиқий Озарбайжон мустақиллигининг якуни бошланиши эканини тушунишади”. Аммо Эрдоғаннинг “неоусмонийлар орзуси” озарбайжонликлар бахтига ҳозирча иқтисодга урилиб парча-парча бўлмоқда. Сурия, Ливия, Ироқ, Шарқий Ўрта Ер денгизи ва Жанубий Кавказдаги ҳарбий амалиётлар арзонга тушмаяпти.

Туркиянинг ташқи қарзи 421 млрд долларга етди, шундан 181 миллиарди бир йил ичида тўланиши лозим. Сўнги уч ой ичида турк лираси дунё валюталарига нисбатан 15 фоизга (йил бошидан буён 25 фоизга) арзонлашди. Туркия экспорти коронавирус эпидемияси сабаб биринчи йилликда 26 фоизга қулади. Ғарб таҳлилчилари қийин иқтисодий вазиятда Анқара эртагаёқ Бокудан Қорабоғдаги ҳарбий ёрдам эвазига арзон энергия ресурслари тариқасида товон талаб қилишини истисно қилишмаяпти. Бу ерда стратегик зиддият пинҳон, ахир Озарбайжон олдинда турган 5 йилликда, аввало, қайта қўлга киритган етти туманларни қайта тиклаши ва обод қилмоғи зарур (бунга 10 миллиард долларча маблағ керак бўлади). Озарбайжон ОАВлари 9 ноябрдан кейин миллий армиянинг мустақиллиги ва Бокунинг Тоғли Қорабоғдаги мустақил ҳарбий ғалабасига эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Бошқа томондан, Россиянинг стратегик манфаатларини инобатга олиш даркор. Жанубий Кавказдаги катта ўйин давом этмоқда.

1095
Теглар:
Арманистон, Озарбайжон, Тоғли Қорабоғ, Тойиб Эрдўғон

Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр

518
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши" айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.

Паст даромадлилик

Декабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.

Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.

Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.

“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.

Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Эллик фоизга

Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.

Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.

Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.

“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.

Ўз қўллари билан

Байден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.

Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.

Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.

“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.

Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига  сигнал деб ҳисобламоқда.

АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.

518

“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди

534
(Янгиланган 18:02 20.01.2021)
Жо Байден ўз инаугурацияга АҚШнинг асосий ҳамкори бўлган Германиядан унчалик ёқимли бўлмаган совғани олди.

Бу янги администрация ҳал қилиниши керак бўлган, эҳтиёткорлик билан ўралган ва лента билан боғланган асосий муаммолар тўпламини акс этади.

АҚШ “Шимолий оқим 2” (ШО-2) қурилишида иштирок этган Россия "Фортуна" қувур ётқизиш кемасига қарши санкциялар жорий қилди. Шунингдек, Германия ОАВларига кўра, Американинг Берлиндаги элчихонаси Германия ҳукуматига янги чеклов чораларини жорий этиш режалари тўғрисида хабар берди.

Германия ҳукумати ўзининг кучсизлигидан, ҳақоратли тарзда "буни афсус билан маълумот учун қабул қилганликлари" ҳақида муносабат билдирди, яъни расмий равишда ташвиш билдирилгани ҳам йўқ.

Бу содир бўлган воқеалар бундан бир неча кун олдин содир бўлган яна бир муҳим воқеанинг давоми эди.

АҚШ собиқ давлат котиби ва Жо Байденнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Николас Бернс сайловда бир вақтнинг ўзида, янги администрация "Германия ҳукумати ва бошқа иштирокчи давлатлар билан ишонч ва оқилоналик билан суҳбат" ўтказиши учун АҚШ газ қувурига қўйилган санкцияларини бир вақтнинг ўзида музлатиб қўйиш ва унинг қурилишини тўхтатиб туриш ғоясини илгари сурди.

Шубҳасиз, Бернс ўз ташаббуси билан ҳаракат қилмаган, аксинча Вашингтоннинг таклифини айтди.

Бироқ, немислар унга қўл силтаб эътиборсизлик билдиришди. Бундестаг Энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст Германия энергетика сиёсатининг АҚШ билан муҳокама қилинишини "умуман ноўрин" деб айтди. Унинг таъкидлашича, "ШО-2"нинг қурилиши - бу фақат Европанинг иши, у барча зарур рухсатномаларга эга ва шу сабабли тезда тугатилиши керак".

Сўнгги ўн йилликда Дональд Трампнинг президентлигида носозлик юз берган ва демократлар уни қайта тикламоқчи бўлган - Американинг ташқи сиёсати кўпинча глобалист сифатида тавсифланади. У иккита асосий ва бир хил даражада муҳим таркибий қисмлардан иборат - процессуал-институционал ва мафкуравий.

Мафкура учун - ЛГБТ-ривожланишидан тортиб, экологик сабабларга кўра, инсониятнинг гўшт истеъмол қилишдан воз кечишгача бўлган   энг либерал ва илғор ғояларнинг катта мажмуа жавоб беради. Бунда тарафдорларнинг радикализми "ягона ҳақиқий таълимот"га риоя қилиш талаблари ва рози бўлмаганларни таъқиб қилиш тобора кучаймоқда.

Институционал қисм жамоатчиликка яхши маълум ва у миллатлараро ташкилотлар, ҳужжатлар ва процедуралар тизимидан иборат. Шу тариқа АҚШ кўп йиллар давомида дунёга мақбул ўйин қоидаларини ўрнатиш ва ўз глобал етакчиликни абадий ўрнатиш деган машҳур фикр бор.

Бир нарса кўнгилдагидек кетмагани анчадан бери аён бўлиб қолди. Кўплаб давлатлар ўзларига нисбатан олдиндан адолатсиз эканлиги маълум бўлган тизимда ўйнашни ва ғалаба қозонишни ўрганди. Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларини ўз фойдасига муваффақиятли татбиқ этиши истиснолардан кўра, аниқ мисол бўлади. Буни Дональд Трамп тўрт йил давомида такрорлаб келди, иккиланмасдан АҚШни кўплаб халқаро шартномалар ва ташкилотлардан чиқишга олиб келди: аслида улар Америка учун аввал ўйлаганидек фойдали эмас.

Шуни англаш қийин эмаски, улардан бири Германия АҚШнинг бир нечта имтиёзли шериклари кўпроқ бонусларга эга - ва аллақачон аниқ бўлиб қолганидек, улардан қандай қилиб яхши фойдаланишни билишади.

Германия ўз суверенитетини аста-секин, жимгина тиклаш ва Америкадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш схемасини барбод қилган, бор ҳақиқатни, шошмашарлик билан айтган Трамп айнан шунинг учун Берлин учун жуда ноқулай эди.

Айнан шунинг учун ҳам ГФР ҳукумати Байденни эйфория билан АҚШ янги президенти сифатида қабул қилди: бу немислар учун муносабатларни анча қулай форматни қайтаришини ваъда қилмоқда - тарғибот риторикасининг тўлиқ мос келиши ва Германия учун қулай кун тартибини зимдан муваффақиятли ўтказиши мумкин.

Бу "Шимолий оқим-2" билан содир бўлмоқда. Сўнгги ойларда қувур линияси қурилишини океанорти санкцияларининг босимидан иложи борича ҳимоя қилиш чоралари кўрилди. Ўша "Фортуна"нинг эгалари ўзгартирилди. Мекленбург-Ворпоммерн парламенти лойиҳанинг операцион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун фонд яратди.

Энг қизиғи шундаки, ушбу тузилма ёрдамида Германия ҳукумати иккита қуённи битта ўқ билан ўлдиришга уринмоқдалар: қурилишни ўзи қўллаб-қувватлашдан ташқари, унинг, чунки янги ташкилот "Мекленбург-Ғарбий Померания" иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фонди "деб номланган ва "Германиянинг иқлим мақсадларига эришиш"ни тарғиб қилиш бўйича ахборот ва мафкуравий таъминотини ҳам амалга оширмоқдалар. Шу тарзда экологик кун тартиби узатилмоқда, чунки мамлакат ичкарисида "ШО-2"га қаршилик қилиш яшиллар фаолроқ ишлатмоқда.

Жо Байден жамоаси жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Улар, Трамп қилганидек - стратегик шеригига қарши қаттиқ чоралар кўриш билан бутун дунёга катта жанжал кўтара  олишмайди. Бу шунчаки Ғарб бирлигини тиклаш бўйича асосларга зид, демократлар улар билан ҳокимиятга қайтмоқда. Бундан ташқари, умуман олганда, Берлин Вашингтонга содиқ ғайрат ва чуқур мафкуравий иттифоқни намойиш этади, бу уларнинг Россияда Алексей Навальний ҳибсга олинишига нисбатан синхрон-ғазабланган реакция билан яна бир бор намоён бўлди.

Пардалар ортидаги “базм”ларда ишлашнинг одатий усуллари ва босимнинг аста-секин ўсиб бориши бир неча ойга чўзилиб кетиши билан таҳдид қилмоқда: немислар халқаро-бюрократик тортиш-туртиш ва сансалорлик бўйича катта усталари ҳисобланади. Ўша вақтга қадар "ШО-2" қуриб битказилади, америкаликларга эса мушт силкитиш учун кеч бўлади.

Натижада Жо Байден президентликнинг илк кунлариданоқ янги администрация ўз ишида қатъиян қабул қилиниши мумкин бўлмаган трампизм ва ғоявий жиҳатдан тўғри, аммо қатъий самарасиз либерал глобализмни танлашга мажбур бўлади.

Бироқ, Германияда ўзига хос қийинчиликлари бор. Кеча “Газпром” сиёсий босим туфайли "ШО-2" газ қувури учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди, бу эса лойиҳанинг тўхтатилиши ёки ҳатто бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Бу биринчи навбатда мустақилликка интилиш ва геосиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиш борасидаги Навальнийни заҳарлаш иши кўринишидаги Россияга қарши картасини ўйнашни яхши фикр деб билган Берлин учун огоҳлантириш - Россиянинг бундай нарсаларга қанчалик оғриқли жавоб қайтариши мумкинлигини яна бир бор унутди.

534
Теглар:
Жо Байден, Дональд Трамп, газ, санкциялар, Навальний, Германия, АҚШ, Россия, Шимолий оқим-2
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни узайтирди
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди
АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Британские военнослужащие

Эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, хонасида яшириб қўйди

392
(Янгиланган 19:47 25.01.2021)
Буюк Британияда эркак севгилисини ҳарбий қисмга олиб келиб, ўз хонасида икки давомида яшириб сақлади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Буюк Британияда самолёт устаси икки ҳафта давомида аёлни ҳарбий базадаги хонасида яшириб қўйди, деб хабар қилди РИА Новости The Sun нашрига асосан.

Эркак бу ҳолатни яширишга ҳаракат қилиб, “Илтимос, хона тозаланмасин” деган ёзувни осиб қўйди. Бироқ хонадан келаётган ҳид шикоятларга сабаб бўлди. Шундан сўнг, бир гуруҳ зобитлар хонани текшириш учун келишди. Улар шкафда ҳарбий кийим орқасидан аёлни топишди.

Аёл - Шарқ мамлакатларидан бирининг фуқароси, Голландия паспортига эга. Ҳарбий қисмда аёл эркакни алдаб, ундан сирларни олиши мумкинлиги ҳақида гумон қилишди.

Эркак севгилининг жосус эканлиги ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Манбанинг маълум қилишича, аёл рухсатномасиз қўриқланадиган ҳудудга кирган.

Газетанинг ёзишича, севишганлар 2019 йилда танишган. Эркак қизни Рождество таътилидан кейин автомобил юкхонасида олиб келиб, ўз хонасида яшириб қўяди. Ҳарбий хизматчи жиддий қонунбузарлик содир этган ва қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аёл Британияни тарк этди.

Денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан текширув тайинланган. У аёл Европа Иттифоқи фуқароси эканлигини ва унга  жосусликда айб қўйилмагани таъкидланди.

392
Теглар:
ҳарбийлар, ҳарбий база, Буюк Британия