Россиянинг Су-57 қирувчиси дунёни эгалламоқда. Унинг асосий хусусияти нимада?

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМногофункциональный истребитель Су-57 на всероссийском этапе конкурса "Авиадартс" на авиационном полигоне "Дубровичи" под Рязанью.
Многофункциональный истребитель Су-57 на всероссийском этапе конкурса Авиадартс на авиационном полигоне Дубровичи под Рязанью. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Cу-57 ҳавода F-22 ва F-35га нисбатан катта устуворликка эга бўлиб, технологик жиҳатдан, қуроллар кучи, учиш узоқлиги, тезлиги борасида F-22 ва F-35 самолётларидан етиб бўлмас даражада олдинда.

Бешинчи авлод қирувчиси - Су-57, ўзининг такрорланмас тактик-техник хусусиятлари ва қўлланилаётган олтинчи авлод технологик ечимлари билан барчани ҳайратга солмоқда ва халқаро ҳамжамият орасида тез обрў қозонмоқда.

Серияли равишда ишлаб чиқилган дастлабки Су-57 самолёти Россия Ҳаво-космик кучларига (ҲКК) ушбу ойда фойдаланишга топширилади.

Иккинчи босқич двигателига эга бўлган 5-авлод самолёти 2022 йилда тайёр бўлади. 2024 йил охирига келиб Россия ҲКК таркибида 22та Су-57 қирувчиси пайдо бўлади. 2028 йилга келиб уларнинг сони – 76тага етади. Ушбу самолётнинг кема палубасидан учириладиган тури келгуси йил охирида ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Су-57ни харид қилиш учун 8та мамлакат навбатда турибди.

Россия Ҳарбий-саноати мажмуаси бошқармасининг бошлиғининг биринчи ўринбосари Андрей Ельчанинов айтишига қараганда самолёт хорижий харидорларга алоҳида самолёт кўринишида, тўлиқ қуролланган самолёт кўринишида ва сотувдан кейинги сервис-пакети билан етказиб берилиши мумкин.

Воздушный парад Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия қуроли: Су-57 қирувчиси ва “овчи” оғир зарба дрони

Алжир Су-57нинг биринчи хорижий буюртмачиси бўлди. Ушбу Африка давлати 14та Су-57Э қирувчиларига буюрта жойлаштирди.

Ҳиндистон эса Су-57нинг энг йирик буюртмачиси бўлиши кутилмоқда. У ҳам самолётлар сотиб олиш ҳам ўз ҳудудида Су-57ни лицензия асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр. Ҳиндистон олдин ҳам МиГ-21, МиГ-27 ва Су-30 самолётларини ишлаб чиқарган эди. Ҳиндистон Россияда ишлаб 2 ўринли самолётларни устун қўйгани сабабли, Россия муҳим хорижий ҳамкорининг талабини бажаришга тайёр.

Хитой, Мьянма, Вьетнам, Малайзия, Эрон ва Туркия ҳам Су-57 самолётларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Тўртинчи авлод самолётлари эскириб бораётгани туфайли, ҳамда жаҳон бозорида Су-57га муносиб рақиб яқин атрофда мавжуд эмаслиги туфайли – унинг харидорлари сони тобора ортиб бориши муқаррар.

Су-57нинг ягона рақиби Россияда ишлаб чиқилган йирикрок тутувчи-қирувчи МиГ-41 бўлиши мумкин. Янги МиГ 2018 йилдан бошлаб ишлаб чиқилмоқда, лекин ҳозирча тайёр эмас.

Фантастик истиқболлар

Американинг Military Watch Magazine журнали ёзишига кўра, Россия ушбу самолётга янги Saturn-30 двигателлари ўрнатиб, гиперторвуш ракетлар ўрнатиб унинг имкониятларни 6 авлод самолётига яқинлаштирганидан сўнг, Су-57нинг оммавийлиги янада ошади.

Воздушный парад Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия қайси давлатга биринчи бўлиб янги Су-57 қирувчилари сотади

Лекин, Су-57 бугун ҳам қирувчи-тутувчи ва зарба берувчи самолёт вазифасини бажариши мумкин. Унинг жанговар юк/самолёт массаси нисбати  4-авлод қирувчиларига қараганда анча юқори. Сунъий онг эса Су-57га оғир учувчисиз аппарат С-70 билан  муваффақиятли ишлаш имконини беради. С-70 "Охотник" – сунъий онги ва 6-тоннали бомба ва ракеталар арсеналига эга бўлиб 5000 км жанговар радиусда ҳаракат қилиши мумкин.

Су-57 – бу ҳарбий самолётлар келакжаги томон қўйилган қадам бўлиб, у бир вақтнинг ўзида ҳам самарали жанговар бирлик ва 6 авлод технологиялари учун илмий лаборатория бўлиб қолмоқда.  

Учувчи томонидан бошқариладиган Су-57, 90% вазифаларни автоматик равишда бажариши мумкин. У олдиндан тайёрланган дастур асосида тўлиқ автоматик равишда ҳаракат қилиши мумкин.

Су-57 ва С-70 учувчисиз аппаратини биргаликда қўллаш – бу олтинчи авлод самолётларига хос бўлган янги жанговар тактика ва амалиётларни қўллашга олиб келмоқда. Бу фантастика эмас.

Российские многофункциональные истребители пятого поколения Су-57 выполняют демонстрационный полет на Международном авиационно-космическом салоне МАКС-2019 в подмосковном Жуковском - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Су-57 қирувчиларини сотиб олиш бўйича музокара олиб борилаётганини айтди

Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов 21 декабрда айтишига кўра, олтинчи авлод самолётлари учувчисиз бўлади ва у нафақат алоҳида жанговар бирликлардан балким ягона авиация мажмуасидан иборат бўлади.

Бундай самолётларни ердан ёки ёнида учиб кетаётган аппаратдан туриб бошқариш ҳам мумкин бўлади. Айни дамда Россия Мудофаа вазирлиги турли бошқарув услубларининг самарадорлигини аниқлаш билан шуғулланмоқда.

Маълумки, бундай ишлар тажриба-конструкторлик лойиҳаларидан бошлаб тайёр маҳсулотга етиб келганича 5-7 йил вақт керак бўлади. Олтинчи авлод қирувчисини яратиш 2016 йилнинг баҳорида бошланган эди. Ўшанда Бирлашган авиация қурилиш корпорациясида ҳарбий авиация бўлими бошлиғи Владимир Михайлов дастлабки парвоз 2025га қадар алага оширилади деган эди.

Ҳозирча эса, учувчи ёрдамида бошқариладиган Су-57 бор. Унинг экспорт потенциали улкан бўлса-да, бешинчи авлод қирувчилари дастлаб Россия ҲККга етказиб берилади.

“Ўз армиямиз эҳтиёжини қондирмагунимизча, хорижга ҳеч нарса сотмаймиз. Мудофаа вазирлигидан 76та самолётга буюртма олганмиз- заводлар ишламоқда”, - деган эди Юрий Борисов.

Устуворлик сирлари

Су-57нинг хусусиятлари завод томонидан ҳозирча сир сақланмоқда. Очиқ манбаалардан маълум бўлишича, Су-57 жанговар бирлиги 15та “ҳаво-ҳаво”ёки “ҳаво-ер” туридаги энг янги зарба бериш воситаларидан иборат. Жумладан кемаларга зарба берувчи "Кинжал" гипертовуш ракетаси ҳам бор.

Российские многофункциональные истребители пятого поколения Су-57 выполняют демонстрационный полет на авиационно-космическом салоне МАКС-2019  - Sputnik Ўзбекистон
Ишлаб чиқарувчи Су-57 қирувчининг сирларини ошкор қилди

Ғарбий мутахассислар хулосасига кўра, Су-57 бешинчи авлод самолётларининг муносиб вакилидир. Унда қўлланилган технологиялар дунёдаги фақат 2-3та давлатларда бор. Самолёт 6-авлодга жуда яқин келган.

Уч векторли тортиш кучига эга бўлган двигателлар ҳавода бошқа қирувчилар учун имкони бўлмаган манёврларни бажариш имконини беради.

Самолёт ён томонидан жойлашган радиолокацион станциялари эса нишон қидиришда юқори  автономлик ва аниқлик беради ҳамда рақиб радарлари учун кўринмас бўлиш имконини яратади.

Радиоэлектрон кураш мажмуаси (РЭБ) эса турли кўринишдаги “тўсиқ” яратиш, самолётни ўзини ўзи йўналтирувчи ракеталардан ҳимоя қилиш имконини беради. “Гималаи” номли РЭБ F-22 ва F-35 қирувчиларини узоқ масофадан туриб “кўра” олиши ва “зарарсизлантириши” мумкин.

Полеты новейших истребителей Су-57 в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Су-57 қирувчиси янги қурол билан жиҳозланади

Cу-57 ҳавода F-22 ва F-35га нисбатан катта устуворликка эга бўлиб, технологик жиҳатдан, қуроллар кучи, учиш узоқлиги, тезлиги ва манёвлилиги борасида F-22 ва F-35 самолётларидан етиб бўлмас даражада олдинда.

Бугунги кунда оммавий ОАВларда келтирилган солиштирувлар кўп жиҳатдан нотўғри. Чунки F-22 бошидан фақат “ҳаво-ҳаво” туркумидаги (кичик) ракеталарни жойлаштириш учун қурилган. Кейин эса унинг бўлинмаларига “ҳаво-ер” туркумидаги ракеталарни жойлаштиримоқчи бўлишди. Иккинчи туркум ракеталар ўчами анча катта бўлгани туфайли уларни самолётга ўрнатишда муаммолар пайдо бўлди.

Натижада америкаликлар ундан кўра арзонроқ бўлган кўринмас бомба ташувчи F-35 ни яратишга киришди. Эслатиб ўтамиз, F-35 – бу товуш тезлигигача бўлган тезликларда ҳаракатланувчи, “кўринмас” технологиялари кўп мақсадли бомбардимончи-қирувчи самолётдир. Унинг вазифаси рақиб ҳудудига яширин кириб олиб, ердаги нишонларга зарба бериш ва бошқа самолётлар ҳаракатини координация қилишдир.

Су-57, F-22 ва F-35 самолётлари тузилиши турлича бўлгани туфайли уларнинг устуворлик хусусиятлари ҳам турличадир.

Российский многофункциональный истребитель пятого поколения Су-57  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ нима сабабдан Су-57 қирувчисининг "яхшиланиши"дан хавотирда

Кўп мақсадли Су-57 яқин ва узоқ масофали жангларда барча, ҳаво, ер ва сувдаги нишонларни йўқ қилиш, душман ҳаво ҳимоясини енгиб ўтиш, авиацияни бошқариш тизимини издан чиқаришга қаратилган.

Янги машина юқори даражали технологик самарадорлик даражасига кўтарилган, Сурия осмонида жанговар шароитларда синовдан ўтган. Россия Мудофаа вазирлиги бекорга 76та қирувчига буюртма бермаган.

Шунингдек Су-57 чуқур интеграция қилинган, юқори дажада автоматлаштирилган авионика мажмуасига эга. Яъни экипаж бошқарувни тўлиқ “автопилот”га топшириб, тактик вазифалар билан шуғулланиши мумкин.

Самолёт реал вақтда ерда жойлашган бошқарув тизимлари ва авиация гуруҳи ичида ахборот алмашиш имконига эга бўлиб, қўйилган вазифани автоматик равишда бажариши мумкин.

Су-57 америкалик рақиблари F-22 ва F-35га нисбатан нишонни ёки хавфни анча узоқ масофаларда аниқлаши ва йўқ қилиши мумкин. Бу ерда биз жанговар ҳаракатлар олиб боришда технологиялар ва ёндашувларнинг мажмуавий курашини кўрмоқдамиз.

Янгиликлар лентаси
0