COVID-19 бу Гитлер, демак Россия билан иттифоқ тузиш вақти келди Ғарбча мантиқ

1473
(Янгиланган 17:32 11.01.2021)
Олдин Ғарб Россия вакцинасини фақат қоралаб ёзган бўлса, шу кунларда 180 градусга ўзгарган - нуфузли нашрлар вакцинанинг яхши томонларини санаб ўтмоқда...

Шу кунларда жуда қизиқ воқеалар содир бўлмоқда: барчанинг кўз олдида Ғарб Россиянинг COVID-19га қарши вакцинаси ҳақидаги фикрини 180 градусга ўзгартирмоқда.

Сўнгги бир неча кун ичида Ғарбнинг етакчи нашрларида рус вакцинасининг самарадорлигини таъкидлайдиган мақолалар бирин-кетин пайдо бўлмоқда.

Бир неча ой давомида Россия вакцинасини қоралашдан нарига ўтмаган ва “Москванинг қўлидан ҳеч нарса келмайди” қабилида масхараномуз фикрлардан сўнг бундай ўзгариш, албатта, эътиборга моликдир.

Кескин бурилиш 

Хусусан, Bloomberg агентлиги журналисти Сэм Фазели "Спутнику V" вакцинасига ишониш учун қандай сабаблар борлигини бирма-бир санаб ўтган.

New York Times газетасининг Москвадаги мухбири Эндрю Крамер бўлса, Россия вакцинасини мақташ билан чекланмасдан, ўзи ҳам ушбу вакцинани қабул қилган. Журналист Россияда эмлаш жараёни тартибли ва юқори даражада ташкил қилинганини ва фуқаролар учун ушбу вакцинани олиш мушкул эмаслигини қайд этган.

Британиянинг Spectator журналида чоп этилган мақолада эса, Ангела Меркельнинг Владимир Путин билан Россия вакцинасини Германияда ишлаб чиқаришга доир суҳбати ҳақида хабар қилинган.

Энг қизиғи, мақола муаллифи ушбу суҳбатни бундан 80 йил олдин содир бўлган тарихий воқеага ўхшатган. Хусусан, COVID-19ни - Гитлерга, Меркель билан Путин суҳбатини эса Черчилл ва  Рузвельтнинг Гитлерга қарши Сталин билан иттифоқ тузишига ўхшатган.

Шу ерда истеҳзо қилмасдан иложимиз йўқ, чунки Ғарб матбуоти ўнлаб йиллар давомида “Сталиннинг Гитлердан фарқи йўқ, Иккинчи жаҳон урушида СССР ҳам Германия каби айбдор” қабилида гапириб келган Ғарб, кези келганда, ҳаммаси аслида қандай бўлганини дарҳол эсга олди. Кези келганида - яъни боши берк кўчага кириб қолганида.

Бировга чоҳ қазиб... 

Бир неча кун олдин Британиянинг АҚШдаги элчиси Карен Пирс - коронавирус пандемиясидан Россия ва Хитой  ғолиб бўлиб чимаслиги керак деб очиқчасига айтган эди.

Дипломат нафақат вакцина борасида, яъни кимнинг вакцинаси энг самарали бўлиши ёки тезроқ тайёр бўлиши ҳақида, балким эпидемия шароитида турмушнинг барча жабҳалари, иқтисод, давлат ва жамият бошқарув тизимларининг самарадорлигини ҳам назарда тутган эди.

Ҳар бир давлат пандемияга қарши ўзига хос услубда курашмоқда. Хитой чекланган ҳудудда қаттиққўл карантин чоралари билан курашмоқда. Масалан, яқинда аниқланган 137 ҳолатдан сўнг умумий аҳолиси 18 миллион бўлган 2та шаҳар тўлиқ локдаун қилинган эди. Лекин қолган 1,5 миллbард аҳоли нормал ҳаёт кечирмоқда.

Россия ҳам ўзига хос йўл билан вирусга қарши курашмоқда. Тиббиёт янгича услубда ишламоқда ва ўз вазифасини бажармоқда, касаллар учун ўрин етишмовчилик муаммоси йўқ. Вакцинация қилинганлар сони эса 1 миллиондан ошиб кетди. Касаллар сони ҳам ошмоқда, лекин вазият Ғарбдагидан кўра бир неча баробар яхшироқ.

АҚШда ички сиёсий муаммолар туфайли эпидемия мутлақ учинчи ўринга тушиб кетди. Европада ҳам эса айни дамда эпидемия туфайли киритилган чекловлар - энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда.

Британияда эса вазият энг оғир – у ерда яқинда пандемия бошида киритилгани каби энг қаттиқ локдаун кучга кирди.

Кимнинг вакцинаси зўр?

Британияда вакцинация эса, кузда бошланган бўлишига қарамасдан, ўта секин кечмоқда. Биринчидан, ишлаб чиқарилаётган вакциналар сони жуда кам, иккинчидан эса вакцинадан қўрқиш– кучли. Вакцина қабул қилганларни ўлими ҳам жамоатчиликни қўрқитиб юборган. Шу сабабли ОАВда пайдо бўлган негатив фон ҳам эмлаш жараёнига халал бермоқда.

Бугунги кунда Ғарбдаги асосий вакциналар Pfizer ва BioNTec томонидан ишлаб чиқарилган вакцина бўлиб, юқоридаги муаммолардан ташқари унинг яна бир жиддий камчиллик томони бор. Вакцина - 70 даража совуқджа сақланиши керак. Бундай ҳароратни доимий сақлаб туриш учун махсус ускуналар керак. "Спутника V" бўлса – 18, яъни оддий музлатгичда сақлаш мумкин.

Чекловлардан чарчаган Ғарб 

Германия – шу кунга қадар пандемияга қарши курашни самарали олиб бораётган эди. Унинг ривожланган иқтиоди ва тиббиёт тизими касаликка қарши самарали курашиш имконини яратди. Беморлар учун ётоқ ўрин ёки сунъий нафас олдириш аппаратлари етишмовчилиги кузатилмади.

Лекин жамоатчилик давланинг ковид-сиёсатидан барибир норози бўлди. Кўпчиллик киритилган чекловлардан, уйда ўтиришдан чарчаган, хизмат куўрсатиш соҳалари жиддий қийинчиликка дуч келган. Ушбу ва бошқа сабаблар туфайли ГФРда сўнгги вақтларда тез тез норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Германия канцлери Ангела Меркель ҳам мураккаб вазиятга тушиб қолган: бир томондан чекловларни бекор қилиш имкони йўқ, касаллар сони ошмоқда. Иккинчи томондан эса – узоқ вақтдан бери уйида ўтиришга мажбур бўлаётган, чекловлардан чарчаган фуқаролар.

Умуман чекловлардан бутун Европа аҳолиси чарчаган десак хато бўлмайди. Шу ўринда ўз ўзидан қатор саволлар туғилади.

Ғарб сиёсатчиларига саволлар 

Нима сабабдан унчалик “эркин бўлмаган” Россия ва Хитой ўз фуқаролари учун қаттиқ чеклов чоралари киритмаган, “демократия ўчоғи” ҳисобланган Ғарб эса “эшикларни ёпиб олишдан” бошқа чора билмайди?

Ёки нега Москва ва Пекин ўз вакицналарини яратиб, аҳоли орасида эмлаш жараёнини муваффақиятли бошлаб юборган, Ғарбда эса ҳар куни вакцина ўрнида жанжал бўлмоқда? Ваниҳоят, европаликлар тўлаётган улкан солиқлар қаёққа кетмоқда?

Бундай кайфиятлар эса Ғарб учун хавфли.

Жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш технологияларининг ҳам чегараси бор. Устига устак бундай услублар энг ноўрин вазиятда иш бермай қолиши ва кутилмаган қарама-қарши натижаларга олиб келиши ҳам мумкин. Ғарб сиёсатчилари сўнгги йиллардан бир неча бор бунинг гувоҳи бўлишди.

Сўнгги вақтларда дунёда содир бўлаётган нотинчликлар сиёсий ва ижтимоий тизим устидан назоратни сақлаб қолиш ўта муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқламоқда. Бугунги кунда Германия раҳбарияти учун бошқарувни сақлаб қолиш навбатдаги сайлов натижаларидан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ушбу вазиятда Ғарб учун вакцина ишлаб чиқариш борасида Москва билан ҳамкорлик қилиш “мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган” мақомдан “манфаатли” мақомга ўтгани аниқ.

1473

Янги таркибда: АҚШ Молия вазирлиги долларни қулатишга тайёр

917
Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. Демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий ошириши" айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Америка валютаси икки йиллик минимумгача қулади – унга бирданига бир неча омиллар босим ўтказмоқда. Молиячилар доллар натижада ўзининг ярим қийматини йўқотади деб ҳисоблашмоқда. Бунда Америка Молия вазирининг хизмати бор, уни Федерал захиранинг собиқ раҳбари Жанет Йеллен бошқаришга ҳозирлик кўрмоқда. Қулаш қанчалик бўлиши мумкин – батафсил РИА Новости материалида.

Паст даромадлилик

Декабрь охирида доллар индекси беш ярим фоизга пасайди. Инвесторларни АҚШ иқтисодиётига янги чоп қилинган ва ҳеч нарса билан таъминланмаган долларнинг кенг кўламли келиб қўшилиши сергаклантирмоқда.

Босма машиналар инфляцияни тезлаштириши муқаррар, аммо Федерал захира тизими (ФЗТ) аллақачон мақсадларини ўзгартирди: “ўртача икки фоиз” (аввалги “икки фоиз” ўрнига). Бу агар инфляция кутилгандан ошса, асосий ставкани кўтармаслик учун қилинди. Яъни регулятор фоизлар нол атрофидаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди, бироқ долларга салбий таъсир кўрсатади.

Инвесторлар долларли активларга сармоя киритишдан даромадлиликни йўқотиб, бошқаларини қидиришмоқда, хатарлироқ вариантлари бўлса ҳам, “Reuters” валюта стратеглари сўрови буни кўрсатди.

“Доллар аввалгидек барча кўрсатгичлар бўйича ҳаддан зиёд баҳоланган, ФЗТ сиёсати ҳам буни бартараф этади”, - дейди “Societe Generale” валюта стратегияси раҳбари Кит Жукс.

Экспертлар ноябрдаёқ огоҳлантиришганди: янги президент Жо Байден бошқарувида Америка валютасини олдини олиб бўлмайдиган қулаш кутмоқда. Демократлар режаларида қўшимча фиксал стимуллар ва янги ёрдам тўплами бор – қарийб уч триллион. Бу долларни узоқ муддатга заифлаштиради, чунки бюджет тақчилли кўпайиши ва уларни қоплаш учун зарурий ташқи қарзнинг ўсиши тус олади. Америка валютасига вакцинанинг тарқалиши ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Эллик фоизга

Иқтисодчилар прогнозлари қувонарли эмас. “Citigroup” банки баҳоларига кўра, демократларнинг ҳукумат тепасига келиши 2021 йилда долларнинг 20 фоизга пасайиш эҳтимолини “жиддий оширади”. “Morgan Stanley Asia” директорлар кенгаши собиқ раиси Стивен Роуч шунга ўхшаш сценарийни маълум қилганди.

Таниқли молиячи Жим Рикардс янада нохушроқ вазиятни башорат қилмоқда. У АҚШнинг натижада қарз муаммоси билан шуғулланишига тўғри келиши, уни ҳал қилиш эса долларнинг 50 фоиз девалвациясини талаб қилишини таъкидламоқда.

Иқтисодчи бир пайтнинг ўзида олтин унцияси учун 15 минг, кумуш эса 100 долларга қимматлашинини прогноз қилмоқда. У АҚШ халқаро молия тизимида Америка устунлигига қарши чиққан қатор давлатлар босими остида қолганини тушунтиради. Гап биринчи галда Россия ва Хитой ҳақида бормоқда. Москва ва Пекин долларни захиралардан сиқиб чиқариб, кўп олтин сотиб олмоқда.

“Сўнгги бир неча йил мобайнида Россия олтин-валюта захираларини сезиларли оширди. Қолаверса, Москванинг ташқи қарзи унчалик кўп эмас. Русларнинг қимматбаҳо металларга пул тикиши анчадан буён сир эмас, рубль – дунёда энг олтин билан таъминланган валюта”, - дея тушунтиради таҳлилчи.

Ўз қўллари билан

Байден жамоаси ишга киришмоқда. Барча вазирликлар раҳбари ўзгаради. Молия вазири лавозимини Федерал захира тизимининг собиқ раҳбари Жанет Йелленга ишониб топширишмоқда, “Bloomberg” у “Америка экспорти учун заиф доллар афзаллигини бир неча март реклама қилганини” эслатмоқда.

Бу иқтисодчиларни ҳушёрликка чорламоқда. Клинтон президентлиги даврида молия вазири ва Барак Обама маъмуриятининг Миллий иқтисодий кенгаш раҳбари бўлган Ларри Саммерснинг сўзларига қараганда, “дунё молиявий тизимидаги долларнинг устунлик роли Хазиначиликка мажбуриятларни синчковлик билан ижро этилиши масъулиятини юклайди”.

Собиқ АҚШ молия вазири ва “Goldman Sachs” собиқ бош директори Ҳэнк Полсон ҳам Йелленга тавсиялар берди. “Фоиз ставкалари тарихий минимумда, федерал қарз эса Иккинчи жаҳон урушидан кейингига қараганда ҳам кўпроқ”, - дея таъкидлайди иқтисодчи. – Давлат қарзини бирдан ўсишини тўхтатиш ўта муҳим. Бўлмаса доллар эртами ёки кеч қадрсизланади. Вашингтон ўз мажбуриятларини бажара олмайди”.

“Қўшма Штатлар рақобат афзаллигини олиш мақсадида заифроқ валютага интилмаяпти, бошқа мамлакатларнинг буни амалга оширишига қарши курашишимиз шарт”, - дея ишонтирди молия вазири лавозимига номзод Сенатнинг молия қўмитаси йиғилишида.

Шундай бўлса ҳам, бўлажак молия вазири америка валютасидан ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайдиган баландпарвоз баёнот бериб бўлганди: иқтисодиётга ликвидликни кенг кўламли қўшишга чақирган эди. “Bloomberg” инвесторлар учун бу долларнинг узоқ муддатли пастлашиш трендига  сигнал деб ҳисобламоқда.

АҚШнинг ҳар қандай ҳолатда долларни “тушириб юборишига” тўғри келади: бу савдо тақчиллигини қисқартириш учун муҳим. Ва бу, эҳтимол, Байден учун иқтисодиётни тиклашнинг ягона йўлидир.

917

“ШО-2” Германия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тақдирини белгилайди

552
(Янгиланган 18:02 20.01.2021)
Жо Байден ўз инаугурацияга АҚШнинг асосий ҳамкори бўлган Германиядан унчалик ёқимли бўлмаган совғани олди.

Бу янги администрация ҳал қилиниши керак бўлган, эҳтиёткорлик билан ўралган ва лента билан боғланган асосий муаммолар тўпламини акс этади.

АҚШ “Шимолий оқим 2” (ШО-2) қурилишида иштирок этган Россия "Фортуна" қувур ётқизиш кемасига қарши санкциялар жорий қилди. Шунингдек, Германия ОАВларига кўра, Американинг Берлиндаги элчихонаси Германия ҳукуматига янги чеклов чораларини жорий этиш режалари тўғрисида хабар берди.

Германия ҳукумати ўзининг кучсизлигидан, ҳақоратли тарзда "буни афсус билан маълумот учун қабул қилганликлари" ҳақида муносабат билдирди, яъни расмий равишда ташвиш билдирилгани ҳам йўқ.

Бу содир бўлган воқеалар бундан бир неча кун олдин содир бўлган яна бир муҳим воқеанинг давоми эди.

АҚШ собиқ давлат котиби ва Жо Байденнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Николас Бернс сайловда бир вақтнинг ўзида, янги администрация "Германия ҳукумати ва бошқа иштирокчи давлатлар билан ишонч ва оқилоналик билан суҳбат" ўтказиши учун АҚШ газ қувурига қўйилган санкцияларини бир вақтнинг ўзида музлатиб қўйиш ва унинг қурилишини тўхтатиб туриш ғоясини илгари сурди.

Шубҳасиз, Бернс ўз ташаббуси билан ҳаракат қилмаган, аксинча Вашингтоннинг таклифини айтди.

Бироқ, немислар унга қўл силтаб эътиборсизлик билдиришди. Бундестаг Энергетика қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст Германия энергетика сиёсатининг АҚШ билан муҳокама қилинишини "умуман ноўрин" деб айтди. Унинг таъкидлашича, "ШО-2"нинг қурилиши - бу фақат Европанинг иши, у барча зарур рухсатномаларга эга ва шу сабабли тезда тугатилиши керак".

Сўнгги ўн йилликда Дональд Трампнинг президентлигида носозлик юз берган ва демократлар уни қайта тикламоқчи бўлган - Американинг ташқи сиёсати кўпинча глобалист сифатида тавсифланади. У иккита асосий ва бир хил даражада муҳим таркибий қисмлардан иборат - процессуал-институционал ва мафкуравий.

Мафкура учун - ЛГБТ-ривожланишидан тортиб, экологик сабабларга кўра, инсониятнинг гўшт истеъмол қилишдан воз кечишгача бўлган   энг либерал ва илғор ғояларнинг катта мажмуа жавоб беради. Бунда тарафдорларнинг радикализми "ягона ҳақиқий таълимот"га риоя қилиш талаблари ва рози бўлмаганларни таъқиб қилиш тобора кучаймоқда.

Институционал қисм жамоатчиликка яхши маълум ва у миллатлараро ташкилотлар, ҳужжатлар ва процедуралар тизимидан иборат. Шу тариқа АҚШ кўп йиллар давомида дунёга мақбул ўйин қоидаларини ўрнатиш ва ўз глобал етакчиликни абадий ўрнатиш деган машҳур фикр бор.

Бир нарса кўнгилдагидек кетмагани анчадан бери аён бўлиб қолди. Кўплаб давлатлар ўзларига нисбатан олдиндан адолатсиз эканлиги маълум бўлган тизимда ўйнашни ва ғалаба қозонишни ўрганди. Россия ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларини ўз фойдасига муваффақиятли татбиқ этиши истиснолардан кўра, аниқ мисол бўлади. Буни Дональд Трамп тўрт йил давомида такрорлаб келди, иккиланмасдан АҚШни кўплаб халқаро шартномалар ва ташкилотлардан чиқишга олиб келди: аслида улар Америка учун аввал ўйлаганидек фойдали эмас.

Шуни англаш қийин эмаски, улардан бири Германия АҚШнинг бир нечта имтиёзли шериклари кўпроқ бонусларга эга - ва аллақачон аниқ бўлиб қолганидек, улардан қандай қилиб яхши фойдаланишни билишади.

Германия ўз суверенитетини аста-секин, жимгина тиклаш ва Америкадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш схемасини барбод қилган, бор ҳақиқатни, шошмашарлик билан айтган Трамп айнан шунинг учун Берлин учун жуда ноқулай эди.

Айнан шунинг учун ҳам ГФР ҳукумати Байденни эйфория билан АҚШ янги президенти сифатида қабул қилди: бу немислар учун муносабатларни анча қулай форматни қайтаришини ваъда қилмоқда - тарғибот риторикасининг тўлиқ мос келиши ва Германия учун қулай кун тартибини зимдан муваффақиятли ўтказиши мумкин.

Бу "Шимолий оқим-2" билан содир бўлмоқда. Сўнгги ойларда қувур линияси қурилишини океанорти санкцияларининг босимидан иложи борича ҳимоя қилиш чоралари кўрилди. Ўша "Фортуна"нинг эгалари ўзгартирилди. Мекленбург-Ворпоммерн парламенти лойиҳанинг операцион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун фонд яратди.

Энг қизиғи шундаки, ушбу тузилма ёрдамида Германия ҳукумати иккита қуённи битта ўқ билан ўлдиришга уринмоқдалар: қурилишни ўзи қўллаб-қувватлашдан ташқари, унинг, чунки янги ташкилот "Мекленбург-Ғарбий Померания" иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фонди "деб номланган ва "Германиянинг иқлим мақсадларига эришиш"ни тарғиб қилиш бўйича ахборот ва мафкуравий таъминотини ҳам амалга оширмоқдалар. Шу тарзда экологик кун тартиби узатилмоқда, чунки мамлакат ичкарисида "ШО-2"га қаршилик қилиш яшиллар фаолроқ ишлатмоқда.

Жо Байден жамоаси жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Улар, Трамп қилганидек - стратегик шеригига қарши қаттиқ чоралар кўриш билан бутун дунёга катта жанжал кўтара  олишмайди. Бу шунчаки Ғарб бирлигини тиклаш бўйича асосларга зид, демократлар улар билан ҳокимиятга қайтмоқда. Бундан ташқари, умуман олганда, Берлин Вашингтонга содиқ ғайрат ва чуқур мафкуравий иттифоқни намойиш этади, бу уларнинг Россияда Алексей Навальний ҳибсга олинишига нисбатан синхрон-ғазабланган реакция билан яна бир бор намоён бўлди.

Пардалар ортидаги “базм”ларда ишлашнинг одатий усуллари ва босимнинг аста-секин ўсиб бориши бир неча ойга чўзилиб кетиши билан таҳдид қилмоқда: немислар халқаро-бюрократик тортиш-туртиш ва сансалорлик бўйича катта усталари ҳисобланади. Ўша вақтга қадар "ШО-2" қуриб битказилади, америкаликларга эса мушт силкитиш учун кеч бўлади.

Натижада Жо Байден президентликнинг илк кунлариданоқ янги администрация ўз ишида қатъиян қабул қилиниши мумкин бўлмаган трампизм ва ғоявий жиҳатдан тўғри, аммо қатъий самарасиз либерал глобализмни танлашга мажбур бўлади.

Бироқ, Германияда ўзига хос қийинчиликлари бор. Кеча “Газпром” сиёсий босим туфайли "ШО-2" газ қувури учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди, бу эса лойиҳанинг тўхтатилиши ёки ҳатто бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Бу биринчи навбатда мустақилликка интилиш ва геосиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиш борасидаги Навальнийни заҳарлаш иши кўринишидаги Россияга қарши картасини ўйнашни яхши фикр деб билган Берлин учун огоҳлантириш - Россиянинг бундай нарсаларга қанчалик оғриқли жавоб қайтариши мумкинлигини яна бир бор унутди.

552
Теглар:
Жо Байден, Дональд Трамп, газ, санкциялар, Навальний, Германия, АҚШ, Россия, Шимолий оқим-2
Мавзу бўйича
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни узайтирди
Байдендан “Шимолий оқим-2” борасида нималарни кутиш мумкин?
“Шимолий оқим – 2” учун ҳал қилувчи жанг бошланди
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилмоқда - видео
“Шимолий оқим-2” қувурларини ётқизиш учун кема иш жойига яқинлашди
АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди

"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди

121
(Янгиланган 18:48 26.01.2021)
"Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди

"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:

  1. Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  2. Қор кўчкиси оқибатида транспорт воситалари билан боғлиқ шартли равишда содир этилган авто-авариялар оқибатлари бартараф этилди ва қор кўчкиси остида қолган фуқароларни қидириш ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  3. Довонда икки томонлама йўл ҳаракатини тиклаш, фуқароларнинг ҳаётий тизимини маромига келтириш, автомобил йўлини қордан тозалаш, йўл қатнов қисмининг сирпанчиқ ва тик қияли ҳудудларида қум ва қум-туз аралашмасини сепиш, йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
  4. Машғулот якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли  юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.

МЧС
Учения МЧС на перевале Тахтакорача
121