Полк С-400 заступил на боевое дежурство в Крыму

Россия С-400 тизимлари тўртинчи мамлакатни “эгаллаб олмоқда”: кейин нима бўлади

1484
Россиянинг С-400 зенит ракета тизимлари янги мамлатларни қамраб олишда давом этмоқда. Яна бир давлат уни харид қилиш арафасида.

Хитой, Туркия, Ҳиндистондан кейин Беларусь Республикасининг Ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) ва ҳаво ҳужумига қарши мудофааси “Триумф”ларни қайта қуролланишга олишга ҳозирлик кўрмоқда. Ироқ, Қатар ва Марокко ҳам С-400 тизимларини харид қилиш жараёнида. С-400 ЗРТнинг дунё бўйлаб муваффақиятининг асоси – муқобили йўқлиги, нодир жанговар хусусиятларида.

Беларусь Республикаси Қуролли кучларининг Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофааси қўмондони генарал-майор Игорь Голуб 14 январь куни келажакда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўлинмалари АҚШ ҲҲКнинг F-22 ва F-35 бешинчи авлод қирувчиларининг жанговар имкониятларини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган энг янги “Триумф” С-400 тизимларини қайта қуролланишга олишини маълум қилди (НАТО Европада юзлаб F-35ларни ёйишни режалаштирмоқда).

Бундан ташқари, қўшинларда “Панцирь-С” зенит ракета тўп мажмуаларини ўзлаштириш бўйича шартномадан олдинги ишлар олиб борилмоқда. МИ-35 кўп мўлжалли зарба вертолётлари ва СУ-30СМ қирувчиларининг иккинчи партиясини етказиб бериш учун шартномалар тузилган.  Беларусь қўшинлари 2021 йилда “Противник-Г” ва “Восток” янги радарларини қуролланишга қабул қилади.

Аввалроқ мамлакатнинг ҳаво майдонини муҳофаза қилиш жанговар навбатчилигига (Барановичи ҳудудида) Россиянинг “Сопка-2” янги уч координатли радиолокация мажмуаси турган эди. Ғарб санкциялари ва иқтисодий қийинчилик Беларусь армияси учун Россияни муқобилсиз қурол-яроғ етказувчи қилади.

Беларусь осмони ҳар қандай тажовузкор учун ўтиб бўлмайдиган даражада мустаҳкамланмоқда. ҲҲК ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари душман томонидан ракета қуроли ва дронлар қўлланишида Сурия, Ливия ва Қорабоғ тажрибасини инобатга олиб, энг мураккаб вазиятда жанговар вазифаларни ҳал қилишни ўрганмоқда.

Умид ва ишончга тўла суръат

Россия билан фаол ҳарбий техника ҳамкорлик дунёнинг элликта, жумладан, МДҲдаги еттита мамлакатнинг хавфсизлиги ва суверенитети мустаҳкамламоқда. Хорижлик мутахассислар Россиянинг жанговар самолётлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини энг самарали ҳимояланиш воситаси деб ҳисоблашади.

Хитой “Триумф” 400-С зенит ракета тизимларининг биринчи хорижий буюртмачиси бўлди. Хитой иккита “Триумф” полк мажмуаларини етказиб бериш учун Россия билан шартнома имзолагани 2014 йил ноябрида маълум бўлди.

Хитой мутахассислари 2018 йил декабрида “Триумф”лардан муваффақиятли ўқ узишди, 250 км масофадаги баллистик нишонни яксон қилишди. С-400нинг иккинчи полк мажмуасини Хитой 2019 йил декабрида олди. 400 км масофадаги ҳаракатлар (дунёдаги ҳеч қандай ракета тизими буни қила олмайди), душманнинг узоқ масофадаги радиолокациясини аниқлаш ва бошқариш (ДРЛО) самолётларини йўқ қилиш қобилиятини Хитой Россия “Триумф”ларининг асосий афзалликлари деб ҳисоблайди. С-400 тизимлари ХХР атрофидаги периферия ва баҳсли ҳудудларни ишончли назорат қилишга имкон беради.

Россия ва Туркия “Триумф” С-400 ЗРТларини етказиб бериш тўғрисида 2017 йилда келишиб олди, шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу Америка-Туркия муносабатларида жиддий инқирозни келтириб чиқарди. Вашингтон Туркияга санкциялар ҳамда F-35 қирувчилари лойиҳасидан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилиб, битимдан воз кечиш ва фақат Американинг “Patriot”ларини харид қилишни талаб қилди. Анқара АҚШ ультиматумларига қарамасдан, 2019 йилда С-400 зенит ракета тизимларининг тўртта дивизионини олди (биринчисини).

Туркия иккинчи мажмуани харид қилиш ва мамлакатда энг ишончли ва замонавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаани шакллантириш ниятида. 2020 йил июнида Туркияга С-400 зенит ракета тизимининг иккинчи мажмуаси (полкини) етказиб бериш тўғрисида принциал битим имзоланган.

Ҳиндистон 2018 йил октябрида қиймати 5,43 доллар бўлган С-400 нинг бешта полк мажмуаларини етказиб беришга шартнома тузди. Деҳли АҚШнинг босимларига қарамасдан қатъиан қарор қилган. “The Times of India” нашри маълумотларига кўра, Россия “Триумф”лари Ҳиндистоннинг ғарбий, шимолий ва шарқий ҳудудларида (Хитой ва Покистон томонидаги таҳдидларни инобатга олиб) жойлаштирилади ва мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимида инқилобни келтириб чиқаради. 2021 йил январига қадар С-400 зенит ракета тизимидан фойдаланиш ва жанговар қўллашни ўрганиш учун 100 кишидан иборат ҳиндистонлик мутахассислар Россияга келади. Ҳиндистон “Триумф” биринчи мажмуасини 2021 йил охирига қадар қуролланишга олмоқчи. Россия барча бешта С-400ларни 2025 йилгача етказиб беришни режалаштиряпти.

Тантанали истиқболлар

Марокко, Қатар, Ироқ “Триумф”ларни харид қилиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Аввалроқ Алжир, Вьетнам, Миср, Саудия Арабистони, жами 12 тадан зиёд мамлакат Россиянинг С-400 зенит ракета тизимларини харид қилишга қизиқиш билдирганди.

Хориждан келиб тушаётган талаб экспортчилар таклифидан ошмоқда (Россия Ҳаво космик кучларининг қайта қуролланиши устувор вазифа бўлиб қолмоқда). АҚШ душманларига санкцияларлар орқали қарши курашиш тўғрисидаги қонунга биноан (2017 йил август ойида президент Дональд Трамп томонидан имзоланган) бу давлатларга қарши санкция жорий этишлари мумкин. Дунёдаги энг яхши ҳаво ҳужумига қарши мудофаага эришиш йўлида ҳеч нарса тўхтата олмайди.

“Триумф” тизимлари дунёни ўзгартирмоқда. Агар С-400 харид қилса, масалан, Ироқ, АҚШнинг Форс кўрфази ҳудудидаги аваташувчилари умуман фойдасиз ўйинчоққа айланиб қолади. Вашингтоннинг ўз дунё қараши концепциясига тузатиш киритишига, Эрон билан мулоқот қилишда “услубини қайта фикрлашига” тўғри келади. Бу аллақачон Ироқда рўй бермоқда.

Ироқдаги АҚШ элчихонаси ва ҳарбий базалари мунтазам равишда ракетадан ўққа тутилмоқда. Америка зенит ракета тизимларни ракета ҳужумларини қайтаришни уддасидан чиқмади. Залп ўт очиш тизимлари снарядлари Боғдоднинг “яшил ҳудудида” портламоқда. Бу АҚШни дипломатик ходимларнинг катта қисмини эваукация қилиш ва ироқликлардан улар Россиядан харид қилган “Панцирь-С”ни ижарага олиб туришларига мажбурлади.

Аммо, келинг, С-400 ЗРКларга қайтамиз. “Триум”нинг муҳим афзалликлари – радиолокация станциясини ҳар томондан кўздан кечириш ва ракеталарнинг тўрт турини қўллашнинг тез ўзгара олиши. Турли турдаги ракеталардан фойдаланиш гипертовушли нишонни, жанговар авиацияни, дронларни, қанотли, тактик ва баллистик ракеталарни 5 метрдан 30 километр баландликда, узоқликда эса 2 километрдан 400 километргача аъло даражада йўқ қилишга имкон беради.

“Триумф”нинг битта батареяси 72 тагача қаратилган ракетага эга бўлиши ва бир вақтнинг ўзида улардан 36 тагача нишонни ўққа тушиши мумкин. Бунда улар 4800 м/сониягача тезликда учишади. С-400 тизимлари турли турдаги зенит ракета тизимларини (С-300, Панцирь-С1, Тор-М1) интеграция қилишга ва радиоэлектрга қарши ҳаракатнинг ҳар қандай шароитларида ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг турли узоқликдаги тармоқларини бошқаришга қодир.

Шу билан бирга, 2021 йилда Россия қўшинлари инқилобий С-500 тизимларини олади. У 200 кмгача баландликдаги урушларга тайёр. Россиянинг ҳарбий техника ҳамкорлиги бўйича ҳамкорлари янги навбатдан ўрин олишларининг вақти келди.

1484
Флаги  России и Евросоюза

Янги санкциялари билан Ғарб “темир парда”ни қайта туширмоқда

907
(Янгиланган 17:41 04.03.2021)
Россия - тез оёққа тураётган ва улкан потенциалга бўлган кучли давлат эканини англаб етган Ғарб давлатлари, совуқ уруш йилларида бўлган "темир парда"ни қайта туширишни истаб қолишди.

Ғарбнинг Россияга қарши киритган янги санкциялари устидан ҳазил қилиш жуда осон – чунки Алексей Навальний туфайли қабул қилинаётган қарорларда қарама-қаршилик ва мантиқсизликлар жуда кўп.  

АҚШ ва Европа тутаётган йўлни тушуниш, улар етишни кўзлаган мақсадни тушуниш – жуда амримаҳол. Улар қилётган ишлар диққат билан кузатилганда эса, кузатилаётган барча парадокс ва абсурдларга қарамасдан, ушбу ҳаракатларнинг барчаси негизида – тамомила рационал ниятлар ётганини англаш мумкин.

Эътибор берган бўлсангиз, 2010 йилларнинг ўртасидан бери европаликлар ва америкаликларнинг Россияга қарши ҳаракатларида олдингидек якдиллик ва иштиёқ кузатилмаётган эди. Бу сафар санкциялар Атлантик океанининг икки томонидан бир кунда эмас бир дақиқада эълон қилинди, демак бу – сўзсиз келишилган қадам бўлган. Россияга қарши қиритилган санкциялар олдидан – “артподготовка” (жанг олдидан рақибни замбараклардан ўққа тутиш) ҳам драматургия жанрининг барча қонунларига мувофиқ амалга оширилди: финалда улкан сенсация ваъда қилинган ҳолда  томошабинлар бир неча ҳафта давомида “хавфли кутиш ҳолатида” ушлаб турилди.

Оқибатда эса - “ваҳима катта бўлди-ю натижа бир тийинлик”. Улар санкция рўйхатига киритган Россия куч тизимлари раҳбарларига бу чоралар “чивин чаққандек” бўмайди. “Биологик ва кимёвий” қурол ишлаб чиқарувчи ташкилотлар борасида ҳам вазият хунди шундай. АҚШнинг Россияга ёрдам кўрсатишни расман тўхтатиши эса – умуман кулгули. Назаримда “ҳамкорларимиз” ҳалиям 1999 йилда яшаётгандек.

Алексей Навальнийнинг ўзи эса бир неча ой олдин “полковник ва генераллар” дунё бўйлаб саёҳат қилмаслигини ва уларга қарши санкциялар киритиш бефойда эканини ва айтган эди. Ўшанда у ЕИга асосий эътиборни россиялик олигархлар маблағларига қаратиш кераклигини маслаҳат берган эди.

Айтиш жоизки, йирик бизнесменларга зарба берилса, натижа ҳақиқатдан ҳам сезиларли бўлиши мумкин. Улар учун ҳам миллий иқтисодиёт учун ҳам. “Шимолий оқим-2” каби стратегик лойиҳаларни ёпиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Лекин Ғарб, ўзининг балар русофоб гапларига қарамасдан, бу сафар ҳам фақатгина юзаки самара берувчи фойдасиз чоралар билан кифояланди холос.

Америка ва Европанинг гўёки “жон жаҳди” билан ҳимоя қилаётган россиялик мухолифатчи борасида ҳам фикрлари турлича. Бир томондан Ғарб Навальнийга турли илтифотлар кўрсатиб, уни  Кремлнинг бош душмани ва асосий “қурбон”ига айлантирди. ЕИ тарида илк бор инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида санкцияларни қўллади ва ҳатто ана шундай ҳуқуқлар бузилишига оид глобал санкциялар тартибини жорий этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди эса – таажубли қарор қабул қилди – улар Россиядан Навальнийни дарҳол озод қилишни талаб қилишди.

Иккинчи томондан эса, АҚШ ҳам Европа ҳам Навальний шахси ҳақида ҳеч қандай баландпарвоз иллюзияларга эга эмас. Чунки улар Навальний бир неча йил олдин товламачиликда айбланиб қамоқ жазосига маҳкум этилган “Ив Роше” ишида ҳеч қандай сиёсий сабаб топа олмаган.

Amnesty International эса, ҳарчанд эгилувчан ва сиёсий конъюнктураларга боғлиқ бўлишига қарамасдан, Навальнийни фақатгина сиёсий ва виждоний қарашлари учун қамоққа олинган – “виждон маҳбуси” деб тан олмади. Уларни тушуниш мумкин, ўтган йиллар давомида Навальний ўзининг ирқпараст ва ксенофоб қарашлари билан яхши танилган эди.

Дастлаб, Европа Иттифоқи ўз янги режимини Алексей Навальний номидаги санкциялар деб атамоқчи эди, лекин кейинчалик, қаҳрамоннинг “таржимаи ҳолини” яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг – бундай ғоядан воз кечишган.

Оқибатда, Ғарбнинг бугунги ҳаракатлари – қўл остига тушган унчалик мос келмайдиган сабабларни рўкач қилган ҳолда Москва билан муносабатларни мураккаблаштираётганини ва унчалик мантиққа мос келмайдиган ҳаракатларни амалга ошираётганини кўриш мумкин.

Лекин ушбу воқеаларда яна бир нарсани – Европанинг ваҳима остида - ўзини қаттиқ ҳимоя қилишга тайёрланаётганини ҳам пайқаш мумкин. Айни дамда Россия, АҚШ ва Европа муносабатлари навбатдаги трансформацияни бошидан кечирмоқда.

Ўтган декада ўртасида содир бўлган катта тўс-тўполон ва ундан сўнг Россияга қарши киритилган санкциялар - Ғарб томонидан Россияни иқтисодий,  сиёсий, геосиёсий жиҳатлдан тўлиқ мағлуб қилиш учун уюштирилган ҳаракат эди. Воқеа бошида улар “озгина куч” билан ғалаба ғозонишига ишонлари мутлақ комил эди.

Лекин Россия яна бир маротаба Ғарбга “сюрприз” намойиш қилди. Россия бир неча йил давомида санкцияларни пучга чиқаришга, Европа билан эса асосли ҳамкорликни қайта тиклашга муваффақ бўлди.

Ўтган йил воқеалари эса Ғарбни яна бир бор Россияга бошқача назар билан қарашга, у ҳақида ўз тасаввурларини ўзгартиришга мажбур қилди. Ғарб ваниҳоят Россия тасодифан муваффақият қозонган қандайдир “ёвуз империя” эмас, балким тез оёққа тураётган, улкан потенциалга ва енг ичига яширинган бир неча “туз”лар эга бўлган кучли давлат эканини тушуниб етди.

Кучли Россия эса – Европани ҳар доим қўрқувга эмас ростакам даҳшатга солган. Улар бугун Москва ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий ҳам мафкуравий ва медиа томонидан ҳужумга ўтганини кўришмоқда.   

Лекин уларда ўз кучига ишонч йўқ, шу сабабли улар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида тезлаштирилган тартибда темир пардани тушириш ва муносабатлардаги кескинликни чуқурлаштириш билан шуғулланишмоқда.  

Хуллас Ғарб ҳозир совуқ уруш вақтидаги тартиб-қоидаларга қайтишни истаб қолди. У вақтлар Совет Иттифоқи ва Ғарб орасида  фақат бир неча каналлар бўйича алоқа йўлга қўйилган эди, қолган соҳалар эса мутлақ ёпиб ташланган эди.

Лекин у вақтлар Ғарбнинг ёмон таъсирини камайтириш бўйича асосий чоралар чегаранинг биз томонида қабул қилинар эди. Энди бўлса Ғарб СССРнинг самарасиз тажрибасидан ўрнак олмоқчига ўхшайди.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Алексей Навальний номидан фойдаланиш муваффақиятли бўлди деса ҳам бўлади. Лекин АҚШ ва Европанинг СССР хатоларини такрорлаётгани – кишини ҳайратга солади, холос.

907
Люди в защитных масках на улице Брюсселя

Европа ўз муаммоларидаги айбдорни топди

834
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Европарламент махсус қўмитасининг ЕИ демократик жараёнларига хорижлик аралашув бўйича эшитувларида нуқт сўзлаётиб, Россияни ёлғон хабар тарқатиш кампаниясида айблади.

Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.

Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.

Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.

Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.

Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.

Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.

Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.

Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.

Кўрсатишди.

Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.

Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.

Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.

Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда.  Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.

Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.

Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.

Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.

834
Теглар:
Европа

Аёллар учун энг фойдали маҳсулотлар доктор тавсиялари

42
(Янгиланган 16:12 08.03.2021)
Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Доктор ва телебошловчи Александр Мясников аёллар соғлиғи учун энг фойдали маҳсулотларни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, D витамини билан биргаликда калций истеъмол қилишга эътибор қаратиш лозим. Бу меъёрни тўлдириш учун у – треска балиғи жигарини истеъмол қилиш, калций учун эса - пишлоқ, йогурт, сут, творог ва апелсин шарбатини тасвия қилди.

Мясников эстроген аёлнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу соя дуккаклари, тофу пишлоғи, зиғир ёғи, қизил узум, шафтоли ва саримсоқ истеъмол қилиш билан кўпайтириш мумкин, деб таъкидлади. Шунингдек, у доимий равишда етарлича тўйинмаган ёғларни истеъмол қилишни тавсия қилди.

"Яна бир жуда фойдали маҳсулот - бу брокколи: у онкологияни олдини олади, этарли миқдордаги турли хил микроэлемент ва витаминларни ўз ичига олади. Бу жуда фойдали ва аёлларда кўпинча этишмаётган нарса, айниқса ҳомиладорлик даврида", - деди шифокор “Россия 1" телеканали эфирида.
42
Теглар:
витамин, Шифокорлар тавсияси
Мавзу бўйича
Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин – вирусолог тавсиялари
Картошкани қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси
Уйқу, иммунитет ва гормон: америкалик экспертлар тавсиялари
Қора ўлатдан ўзини қандай ҳимоя қилиш мумкин – доктор Мясников тавсиялари