Ғарб вакцина учун уруш олиб боришга тайёр

1022
(Янгиланган 16:06 29.01.2021)
Жаҳон иқтисодий форумида Германия канцлери Ангела Меркель "дунёда COVID-19’га қарши вакциналарини адолатли тақсимлаш зарур" деган баёнот билан чиқди.

Шу тариқа у мамлакат бойлиги даражасига қараб коронавирусга қарши препаратларни олишда аниқ кузатилаётган тенгсизлик тўғрисида ташвиш билдирган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини расмий равишда қўллаб-қувватлади. БССТ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда 50га яқин давлатда эмлаш ишлари олиб борилмоқда - уларнинг деярли барчаси бой мамлакатлар, барча дозаларнинг 75 фоизи эса фақат 10та мамлакатда қўлланилди.

Тўғриси, Германия раҳбарининг БССТ билан бирдамлиги ҳийлага ўхшайди, чунки адолат нисбий тушунчадир ва уни ҳар хил тушуниш мумкин.

Меркель нутқи билан бир вақтнинг ўзида, Давосда Германия соғлиқни сақлаш вазири Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган вакциналарни экспорт қилишни лицензиялаш бўйича Брюссел ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди. Йенс Спан "охир-оқибат, биз ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун ЕИ имзолаган деярли барча шартномалар бўйича бир неча 10 миллион евро аванс бердик", - дангал айтди.

У таъкидлаганидек, "гап биринчи бўлиб эмас, гап адолат тўғрисида". Ҳақиқатан ҳам, бундай вазиятда қайси ёндашув тўғрироқ бўлади: ҳаммага тенг равишда ёки бу жараёнга кўпроқ сармоя киритганларда устуворлик бўлиши керакми?

Бироқ, "камбағал мамлакатлар - бой мамлакатлар" йўналиши бўйича бўлиниш билан муаммо йўқолмайди. Бундан ташқари, улар иккинчи даражали, чунки вакцина учун асосий кураш Ғарб ичида бошланди.

Евроиттифоқ Англия-Швеция компанияси AstraZeneca билан тобора баландроқ жандал қилмоқда. У ишлаб чиқариш-логистика билан боғлиқ муаммолар туфайли шартномалар бўйича етказиб беришни 60 фоизга қисқартиришга мажбур бўлганлиги тўғрисида Брюсселни хабардор қилди. Европа бундай истиқболлардан қатъиян мамнун эмас, у шартнома мажбуриятларини бажаришни талаб қилмоқда.

Бироқ, бу Буюк Британия корхоналарида ишлаб чиқарилган препаратни етказиб беришни талаб қилади. Аммо Лондонда AstraZeneca билан ўз келишувига биноан, ушбу маҳсулотларга устунлик ҳуқуқига эга. Ўз навбатида, Европа қўлида кузир карталари бор, у ўз ҳудудида ишлаб чиқарилган вакциналарни Британияга экспорт қилишни тўхтатиши мумкин. Умуман олганда, чорасиз вазият.

Бунинг устига Буюк Британия аллақачон анча яхши фойдали вазиятда. Ҳозир оролда аҳолининг ўн фоизга яқини эмланган - қитъада эса икки фоиз. Биринчи чоракда қироллик Евроиттифоқига қараганда уч баравар кўп вакцина дозасини олиши тахмин қилинмоқда.

Вазиятни сиёсий контекст оғирлаштирмоқда. Ҳозиргина якунланган Brexit ни ҳисобга олган ҳолда, буларнинг барчаси Брюсселни оғриқли чертиш каби кўринади ва инглизлар иттифоқдан чиқиб тўғри иш қилди, деган евросептик далилларни кучайтиради. Умуман олганда, вазият туфайли томонлар ўртасида кенг миқёсли "вакцина уруши" эҳтимоли ҳақида ОАВлар гапирмоқда.

Ғарбнинг асосий муаммоси вакцина ишлаб чиқариш кўлами, унга бўлган талабни тезда қондиришга имкон бермаяпти - шунинг учун ҳам тирсак билан итариш бўлмоқда. Бошқа мамлакатлар, шу жумладан ўз препаратини яратган давлатлар, масалан, Россия ва Хитой, бу қийинчиликларга у ёки бу шаклда дуч келмоқда. Ҳамма кўпроқ ва тезроқ бўлишни истайди, лекин ишлаб чиқариш қуввати объектив чегаралари мавжуд.

Ғарбнинг энг катта муаммоси - эҳтимол, хато дейиш тўғри бўларди - бу вакцинацияни ҳар қандай касалга даво деб қаралган восита сифатида, COVID-19га қарши курашда ҳал қилувчи чорасига умид боғлашди.

Ушбу маънода Европа (шу жумладан Буюк Британия) бу ёндашувнинг энг аниқ намунасидир, бу содда усулга келди: локдаун - вакцинани кутишда ҳукуматнинг асосий иш усули.

Бундай сиёсатнинг натижаси Европа шаҳарлари кўчаларида жуда яхши кўринмоқда: жамият аллақачон чексиз қаттиқ чекловлардан ғазабда. Шу кунларда Нидерландия айниқса ажралиб турди. Бунинг охири кўринмаяпти.

Бунга параллел равишда, Россия ва Хитойда давлат ўз сиёсатида анча мослашувчанликни намойиш этмоқда. Аҳолининг аксарияти эпидемияга қарши чоралар туфайли минимал ноқулайликларни бошдан кечирмоқда. Чекловлар юмшатилмоқда. Вазият умуман олганда барқарор ва аста-секин яхшиланмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими қулаб тушмаяпти. COVID касалхоналари аста-секин камайиб бормоқда.

Бундай муҳитда, Европанинг "ҳамма эмланмагунча, ушлаб туриш ва қўйиб юбормаслик" ёндашуви яққол самарасиз бўлиб кўринади. Бироқ, тегишли давлатлар ҳукуматлари ўз сиёсатини ўзгартиришга қодир эмас ёки улар қандай қилиб бошқача ҳаракат қилиш мумкинлигини тушунмаяпти.

Натижада уларга фақат кам сонли вакциналар учун бир-бирини тилка пора қилиш чораси қолмоқда.

Ва, албатта, Россия вакцинасига қарши яқинда бўлган ахборот уруши ҳақида унутишга тўғри келди - Евроиттифоқда “Спутник V”ни маъқуллаш жараёнида Ангела Меркель Германия қўллаб-қувватловини  Владимир Путинга таклиф қилди.

1022
Теглар:
Буюк Британия, Германия канцлери, Германия, Владимир Путин, Спутник V, вакцина, коронавирус пандемияси, Европа Иттифоқи, Европа, Ғарб, Россия
Flagi USA i UE w Brukseli

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

249
(Янгиланган 18:59 25.02.2021)
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.

Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.

Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.

Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?

Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.

Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.

Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.

Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.

Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.

Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.

Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?

Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.

Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.

249
Теглар:
санкциялар, Ғарб, Россия, Европа

Кўринмас ҳимоячилар - Россия яширин ракета ташувчилар қурмоқда

334
(Янгиланган 14:36 25.02.2021)
Энг сўнгги синовларда маълум бўлишича 677-лойиҳа сув ости кемалари яширинлик даражаси олдинги дизел-электрик сув ости кемаларидан ҳам юқорироқ.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Келажак қуроллари, шовқинсиз ва яширин – 2022 йилда Россия денгиз флоти 677 “Лада” лойиҳасига мансуб биринчи дизель-электрик сув ости кемаларини олади. Уларни ишлаб чиқариш учун 20 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Ушбу субмарина юқори аниқликда зарба берувчи қурол ташиши мумкин, унинг йўналишини аниқлш эса – жуда мураккаб.

"Қийин фарзанд"

"Кронштадт" ва "Великие Луки" сув ости кемалари денгизчиларга 2021 йилда етказиб берилиши керак эди. Лекин "Адмиралтейские верфи" корхонаси бош директори Александр Бузаков айтишига қараганда, контрагентлар туфайли топшириш санаси орқага сурилган.

Сентябр ойида Бирлашган кема қурувчи коропорация раҳбари Алексей Рахманов, етказиб берувчи корхоналардан бири кечикаётгани туфайли иккита серияли кемабуюртмачига бироз кечикиб топширилишини хабар қилган эди.

Умуман, кемасозлик соҳасида кечикиш одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Масалан, "Санкт-Петербург" бош кемасини қуриш 1990 йилларда бошланган эди ва 2004 йилда битказилиши керак эди. Лекин Шимолий флот уни фақат 2010 йилда олди.

“Лада” сув ости кемалари анчагина эскириб қолган 877 лойиҳага мансуб "Палтус" сув ости кемалари ўрнига келиши керак эди. Янги кемалар кичикроқ ва гидролокаторлар учун кам сезиларли. Россия кемасозлиги учун янги бўлган, бир корпусли схема ҳам сув ости кемасининг акустик яширинлигини таъминлайди.

Ундан ташқари янги кемалар ҳаво керак бўлмайдиган (анаэроб) турдаги двигатель билан жиҳозланади.

Кема қуриб битказиў муддати кечиктирилишига ҳам ана шундай янги ечимлар кўплиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Масалан бош кема қуриш ва синаш вақтида ҳам гидроакустик мажмуа билан жиддий муаммолар содир бўлган эди. Электр двигателининг қуввати кам бўлгани туфайли сув остида керакли тезликка эриша олмас эди.

ҲДФ янги дизел электрик сув ости кемларига муҳтож бўлгани туфайли, улар “Лада” ўрнига 6та вақт билан текширилган 636 лойиҳага мансуб "Варшавянка" сув ости кемаларига буюртма берган эди.

Хавфли “кичкинтойлар”

Мутахассислар фикрига кўра “Лада” – бу энг замонавий ва келажаги порлоқатомсиз субмариналардир.

Кичик ўлчамга эга бўлишига қарамасдан, ушбу кемалар ўзларнинг универсаллиги ва куп функциялиги билан ажралиб туради. Сув ости ва сув усти кемаларига қарши курашиши, денгиз қирғоғидаги объектларга зарба бериши, миналар ўрнатиши ва қирғоқларни десантдан ҳимоя қилиши, бўлинмалар ёки махсус юкларни ташиш мумкин.

Лекин уларнинг асосий ютуғи – юқори автоматлашгани ва кам шовқин чиқариши. Шунингдек уларнинг мобиллиги ва юқори манёврлилиги диверсион ва разведка операцияларида қўл келиши мумкин. Кеча кучли гидроаккумулятор ва 3та антенналар билан жиҳозланган. Бири – олдида, иккитаси – ён томонида.   

Сув сиғими 1,8 минг тонна булган кеманинг тезлиги соатига 20 узелга етади. Ҳаракатланиш тезлиги 350 метргача, экипаж сони – 30 кишигача етади.

“Лада” ўз бортида 533 миллиметрли 18та торпедо ва 20та мина олиб юриши мумкин. Албатта унинг бортида тез ҳаракатланувчи (300км/с) “Шквал” торпедо-ракеталари ва “Калибр” ракетларига эга.

Дастлабки икки субмарина оддий энергетик қурилма билан жиҳозланади, чунки анаэроб қурилмалар ҳали яратилгани йўқ. Лекин лойиҳанинг қолган кемалари ана шундай қурилма билан жиҳозланади.

Кўринмас қўриқчилар

"Лада" — сув ости кемаларининг мутлақ янги класси бўлиб, у олдинги сув ости кемалари асосида қурилган, лекин сўнгги 15-20 йил ичида ушбу кемаларда 150 дан ортиқ тажриба-конструкторлик ишлари ўзлаштириб олинган.

“Олдин ҳеч қандай лойиҳада бундай бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда бу катта сув ости лабораториясидир”, - дейди флотни қўллаб-қувватлаш Жамоат ҳаракати раиси, биринчи ранг капитани Михаил Ненашев.

Эксперт хулосасига кўра, “Лада” - турли тактик ва стратегик вазифаларни бажариши мумкин. Хусусан, унинг бортига олдинги кемаларга қараганда кўпроқ торпедолар ёки ракета мажмуалари жойлаштирилиши мумкин.

 Дизель-электрик сув ости кемалари шовқини денгиз шовқини билан тенг деса ҳам бўлади. Янги гидроакустика жуда узоқ масофадаги шовқинларни тинглаши мумкин.

“Бу жуда муҳим, чунки “Лада” кемалари Арктикада навбатчилик қилади. Унинг яна бир устуворлиги – кичик ҳажми, демак кема ҳам чуқур ҳам саёз сувларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Рақибнинг атом сув ости кемалари ҳамма жойда ҳам ҳаракатлана олмайди, лекин “Лада” – жуда самарали ҳимоя қурили бўлиши мумкин”, - дейди Ненашев.  

Россиянинг дизел сув ости кемалари ўз тоифасида дунёда энг яхши деб тан олинган. 636.3 лойиҳасига мансуб 6та дизел-электрик кемалар яқинда Қора денгиз флотида хизмат қилмоқда. Яна олтита кема яқинда Тинч океани флотига етказиб берилади. Яширинлиги ва шовқинсизлиги учун ушбу сув ости кемаларини НАТОда – “қора туйнуклар” деб ном беришган.

Лекин янги “Лада” кемалари янада тинчроқ. "Санкт-Петербурга" кемаси синовида маълум бўлишича 677-лойиҳа кемалари яширинлиги олдинги серия дизел-электрик кемаларидан ҳам юқорироқ.

334
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

33
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

33