Первый полет новейшего беспилотника Охотник

Рус “овчиси” - АҚШ ва Туркия дронлари билан солиштирилганда

2507
(Янгиланган 19:21 13.02.2021)
Сайёрамизнинг оғир разведка-зарба пилотсиз учар қурилмаларининг шартли Олимпида Россиянинг "Охотник" дрони учиш ва жанговар характеристикалари бўйича рақибларидан устун туради ва яқин йилларда улар билан армия қуролланади.

Чкалов номидаги Новосибирск авиация заводи (НАЗ) С-70 "Охотник" оғир ҳужум дронининг яна 3та намунасини яратмоқда. Машиналар доимий равишда такомиллаштирилмоқда ва 2022-2023 йилларда парвоз синовларига қўйиш режалаштирилган. Биринчи дроннинг барча синовларини ҳисобга олган ҳолда иккинчи "Овчи"га жиддий ўзгаришлар киритилди (парвоз синовлари 2019 йил августда бошланди).

Қурилма тузилиши, электрон ускуналар тизимлари ва двигателда қўшимча ишлар якунланмоқда. Россиянинг мудофаа-саноат мажмуасидаги РИА Новости манбасига кўра, учинчи ва тўртинчи пилотсиз учар қурилмалар серия версиясига мос келади.

Январ ойи бошида Ашулук полигонидаги парвоз синовлари пайтида биринчи "Овчи" 500 кг бомбалар билан қуруқликдаги нишонларни муваффақиятли яксон қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, энг янги кўриш ва навигация тизими юқори аниқликда бошқариладиган қуролларнинг самарадорлиги билан эркин тушадиган (фюзеляж ички қисмидан) ўқ-дориларни ишлатишга имкон беради.

"Овчи" илгари маълум бўлган координаталари, билан ер усти қўчмас ва чекланган ҳаракатланувчи нишонларни яксон қилишга қодир, ташқи тузатишлар ёрдамида (ҳавода нишонни белгилаш) бундан ҳам аниқроқ зарба бериш мумкин. Фюзеляж ичида бошқариладиган "ҳаво-ҳаво" ва "ҳаво-ер" ракеталари Россиянинг оғир дрони учун махсус ишлаб чиқилмоқда.

Бортида катта қурол-яроғ арсеналига эга бўлган яширин "Овчи"нинг жанговар вазифаси - узоқ масофага разведка парвозлари ва душман мудофааси (ҳудуди) қаърига юқори аниқликдаги зарбалар бериш. Дунёда унинг аналоги йўқ.

Олдинроқ Американинг Forbes журнали хабар берган эди: АҚШ ҲҲКнинг MQ-9 Reaper ВВС "ишчи отидан" фарқли ўлароқ, Россия разведка-зарба дрони исёнчиларга қарши кураш учун эмас (ПВО воситаларисиз), балки кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар учун мўлжалланган. У тахминан 5 минг км масофага разведка воситалари ва 6 тоннадан ортиқ бомба ёки "ҳаво-ер" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини олиб бориши мумкин. “Овчи” турли хил қурол-яроғ ва хилма-хиллиги жиҳатидан мисли кўрилмаган қобилиятларга эга.

Хорижий дронлар билан солиштириш

21-асрнинг бошларида Исроил ва АҚШ ҳарбий учувчисиз мода ва технологияларнинг етакчилари ҳисобланар эди. Яқинда Туркия уларни қувиб ўтишга уринди, Қорабоғ можароси пайтида Bayraktar ТВ2 қилган самарали ҳаракатлари буни тасдиқлайди.

Россия нисбатан яқинда Ҳаво-космик кучлар манфаатлари учун пилотсиз учар қурилмаларни ишлаб чиқа бошлади - ва жуда ишончли. Биринчи муваффақиятли лойиҳа - 2020 йилда фойдаланишга топширилган “Орион-3” разведка-зарба дрони бўлди (қанот оралиғи - 8 м, парвоз оғирлиги - 1 тонна, фойдали юк - 250 кггача, тезлиги - 120 км/соат, ҳавода вақт - 24 соат).

С-70 “Охотник” ҳақиқий технологик ютуқ бўлди. Таққослаш учун энг оғир разведка-зарба пилотсиз учар қурилмалар синфида замонавий хорижий воситалари - Исроилнинг IAI Eitan, Туркия Bayraktar Akinci, Американинг MQ-9А Reaper билан бир қаторда туриш керак. Асосий хусусиятларга кўра - диапазон, тезлик ва зарба қобилиятлари бўйича рақобатчилардан юқори.

Энг кичик қанот оралиғига (19 м) эга бўлишига қарамасдан "Овчи" ички қисмларида оғирлиги 6 тоннагача бўлган арсенални олиб юришга қодир. Юк кўтариш қобилияти жиҳатидан энг яқин бўлган IAI Eitan атиги 2 тонна ўқ-дориларни кўтара олади. Бинобарин, Россиянинг битта "Овчи"си жанговар шароитда Исроил, АҚШ ёки Туркияда ишлаб чиқарилган камида 3та машинани алмаштиради.

"Овчи"нинг тезлиги - 1000 км/соат – бу унинг энг яқин рақиби MQ-9А Reaper (480 км/соат) нинг максимал имкониятларидан 2 баравар юқори. Шу билан бирга, дрондан бешинчи авлод Су-57 қирувчиси билан бирга қўллаш режалаштирилмоқда, унинг тезлиги (2100 км/соат) дрон тезлиги 1000 км/соат “Овчи” учун чегара эмас. Эҳтимол, унинг тезлиги 2000 км.

Юқори чегарадан устун

Россия дрони хорижий аналогларига қараганда анча оғирроқ, турбореактив (турбопаррак эмас) двигател билан жиҳозланган, сунъий интеллект ва "учар қанот" шаклига эга. Умуман олганда, у фантастика фильмидаги ўзга сайёраликлар космик кемасига ўхшайди ва бу Россия технологик жиҳатдан олдинлаб кетганлигини кўрсатади.

Оғир разведка-зарба кўринмас дронларни яратишга қодир бўлган мамлакатлар кўп эмас. "Овчи"нинг ҳар бир сезиларли ҳаракати хорижда синчковлик билан таҳлил қилинади, шунга қарамай, ғарбий "шериклар” бундай техник хусусиятларга эришишда қийинчиликлар сезилади.

Масалан, худди шундай америкалик оғир дрон X-47B (Northrop Grumman) лойиҳаси жойдан жилмай айланмоқ, гарчи биринчи парвоз 2011 йилда “Сухой” “Охотник”ни ишлаб чиқара бошлаганида амалга оширилган. Пентагон 2013 йилда UCLASS ҳарбий-денгиз кучлари учун пилотсиз учар қурилмаларни мослаштириш бўйича кўп харажатли дастурни ишга туширди.

2020 йилга қадар машинани яратиш режалаштирилган эди, аммо баъзи сабабларга кўра, АҚШ ҲДК мутахассислари  ҳужум дронининг самарадорлиги ва хавфсизлигига шубҳа қилишди. Шунинг учун UCLASS дастурига асосан ҳужум дронининг ҳолати аста-секин разведка, сўнгра учар ёқилғи қўйиш қурилмасигача туширилди.

Бошқа томондан, АҚШ ҲҲК нисбатан кичик бўлган XQ-28 Valkyrie дронини (юк кўтариш 450 кг, “стелс” эмас) зарба берувчи дрон сифатида мослаштиришга уринди, аммо бу умуман бошқача ҳолат.

“Овчи" зарба авиациянинг стратегия ва тактикасини қайта ёзиб чиқишга ундаши мумкин. Бироқ, Евроосиё қитъасида Россия Федерациясининг Ҳаво-космик кучлари биринчи навбатда мудофаа вазифаларини ҳал қилишади. Зарба берадиган авиациянинг имкониятлари Россия чегаралари периметри бўйлаб жойлашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракетага қарши мудофаа тизимлари билан тўлдирилади. "Овчилар! жанговар сафда ўрнини эгаллаганида (2025 йилда), дунё янада тинчроқ бўлади.

2507
Теглар:
ҳарбий техника, ҳарбийлар, қурол-яроғ, Исроил, Туркия, АҚШ, Россия
Flagi USA i UE w Brukseli

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

808
(Янгиланган 18:59 25.02.2021)
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.

Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.

Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.

Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?

Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.

Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.

Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.

Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.

Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.

Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.

Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?

Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.

Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.

808
Теглар:
санкциялар, Ғарб, Россия, Европа

Кўринмас ҳимоячилар - Россия яширин ракета ташувчилар қурмоқда

693
(Янгиланган 14:36 25.02.2021)
Энг сўнгги синовларда маълум бўлишича 677-лойиҳа сув ости кемалари яширинлик даражаси олдинги дизел-электрик сув ости кемаларидан ҳам юқорироқ.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Келажак қуроллари, шовқинсиз ва яширин – 2022 йилда Россия денгиз флоти 677 “Лада” лойиҳасига мансуб биринчи дизель-электрик сув ости кемаларини олади. Уларни ишлаб чиқариш учун 20 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Ушбу субмарина юқори аниқликда зарба берувчи қурол ташиши мумкин, унинг йўналишини аниқлш эса – жуда мураккаб.

"Қийин фарзанд"

"Кронштадт" ва "Великие Луки" сув ости кемалари денгизчиларга 2021 йилда етказиб берилиши керак эди. Лекин "Адмиралтейские верфи" корхонаси бош директори Александр Бузаков айтишига қараганда, контрагентлар туфайли топшириш санаси орқага сурилган.

Сентябр ойида Бирлашган кема қурувчи коропорация раҳбари Алексей Рахманов, етказиб берувчи корхоналардан бири кечикаётгани туфайли иккита серияли кемабуюртмачига бироз кечикиб топширилишини хабар қилган эди.

Умуман, кемасозлик соҳасида кечикиш одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Масалан, "Санкт-Петербург" бош кемасини қуриш 1990 йилларда бошланган эди ва 2004 йилда битказилиши керак эди. Лекин Шимолий флот уни фақат 2010 йилда олди.

“Лада” сув ости кемалари анчагина эскириб қолган 877 лойиҳага мансуб "Палтус" сув ости кемалари ўрнига келиши керак эди. Янги кемалар кичикроқ ва гидролокаторлар учун кам сезиларли. Россия кемасозлиги учун янги бўлган, бир корпусли схема ҳам сув ости кемасининг акустик яширинлигини таъминлайди.

Ундан ташқари янги кемалар ҳаво керак бўлмайдиган (анаэроб) турдаги двигатель билан жиҳозланади.

Кема қуриб битказиў муддати кечиктирилишига ҳам ана шундай янги ечимлар кўплиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Масалан бош кема қуриш ва синаш вақтида ҳам гидроакустик мажмуа билан жиддий муаммолар содир бўлган эди. Электр двигателининг қуввати кам бўлгани туфайли сув остида керакли тезликка эриша олмас эди.

ҲДФ янги дизел электрик сув ости кемларига муҳтож бўлгани туфайли, улар “Лада” ўрнига 6та вақт билан текширилган 636 лойиҳага мансуб "Варшавянка" сув ости кемаларига буюртма берган эди.

Хавфли “кичкинтойлар”

Мутахассислар фикрига кўра “Лада” – бу энг замонавий ва келажаги порлоқатомсиз субмариналардир.

Кичик ўлчамга эга бўлишига қарамасдан, ушбу кемалар ўзларнинг универсаллиги ва куп функциялиги билан ажралиб туради. Сув ости ва сув усти кемаларига қарши курашиши, денгиз қирғоғидаги объектларга зарба бериши, миналар ўрнатиши ва қирғоқларни десантдан ҳимоя қилиши, бўлинмалар ёки махсус юкларни ташиш мумкин.

Лекин уларнинг асосий ютуғи – юқори автоматлашгани ва кам шовқин чиқариши. Шунингдек уларнинг мобиллиги ва юқори манёврлилиги диверсион ва разведка операцияларида қўл келиши мумкин. Кеча кучли гидроаккумулятор ва 3та антенналар билан жиҳозланган. Бири – олдида, иккитаси – ён томонида.   

Сув сиғими 1,8 минг тонна булган кеманинг тезлиги соатига 20 узелга етади. Ҳаракатланиш тезлиги 350 метргача, экипаж сони – 30 кишигача етади.

“Лада” ўз бортида 533 миллиметрли 18та торпедо ва 20та мина олиб юриши мумкин. Албатта унинг бортида тез ҳаракатланувчи (300км/с) “Шквал” торпедо-ракеталари ва “Калибр” ракетларига эга.

Дастлабки икки субмарина оддий энергетик қурилма билан жиҳозланади, чунки анаэроб қурилмалар ҳали яратилгани йўқ. Лекин лойиҳанинг қолган кемалари ана шундай қурилма билан жиҳозланади.

Кўринмас қўриқчилар

"Лада" — сув ости кемаларининг мутлақ янги класси бўлиб, у олдинги сув ости кемалари асосида қурилган, лекин сўнгги 15-20 йил ичида ушбу кемаларда 150 дан ортиқ тажриба-конструкторлик ишлари ўзлаштириб олинган.

“Олдин ҳеч қандай лойиҳада бундай бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда бу катта сув ости лабораториясидир”, - дейди флотни қўллаб-қувватлаш Жамоат ҳаракати раиси, биринчи ранг капитани Михаил Ненашев.

Эксперт хулосасига кўра, “Лада” - турли тактик ва стратегик вазифаларни бажариши мумкин. Хусусан, унинг бортига олдинги кемаларга қараганда кўпроқ торпедолар ёки ракета мажмуалари жойлаштирилиши мумкин.

 Дизель-электрик сув ости кемалари шовқини денгиз шовқини билан тенг деса ҳам бўлади. Янги гидроакустика жуда узоқ масофадаги шовқинларни тинглаши мумкин.

“Бу жуда муҳим, чунки “Лада” кемалари Арктикада навбатчилик қилади. Унинг яна бир устуворлиги – кичик ҳажми, демак кема ҳам чуқур ҳам саёз сувларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Рақибнинг атом сув ости кемалари ҳамма жойда ҳам ҳаракатлана олмайди, лекин “Лада” – жуда самарали ҳимоя қурили бўлиши мумкин”, - дейди Ненашев.  

Россиянинг дизел сув ости кемалари ўз тоифасида дунёда энг яхши деб тан олинган. 636.3 лойиҳасига мансуб 6та дизел-электрик кемалар яқинда Қора денгиз флотида хизмат қилмоқда. Яна олтита кема яқинда Тинч океани флотига етказиб берилади. Яширинлиги ва шовқинсизлиги учун ушбу сув ости кемаларини НАТОда – “қора туйнуклар” деб ном беришган.

Лекин янги “Лада” кемалари янада тинчроқ. "Санкт-Петербурга" кемаси синовида маълум бўлишича 677-лойиҳа кемалари яширинлиги олдинги серия дизел-электрик кемаларидан ҳам юқорироқ.

693

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

581
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

581