Камский автомобильный завод

Оддий ва ишончли: Дунёнинг ярмини забт этган юк автомобили

1350
(Янгиланган 17:01 16.02.2021)
КамАЗ - бир неча ўн йиллар давомида турли иқлим шароитларида, уруш ва мусобақаларда синовидан ўтган, совет инженерлерининг энг яхши конструктив ишланмалари жамланган, оддий ва ишончли юк автомобили. Батафсил...

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik, Николай Протопопов. Конвейердан чиққан миллионлаб юк автомобиллари, узоқ масофага юрувчи ҳайдовчилар ва ҳарбий ҳайдовчилар томонидан тан олиниши ва халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиш – роса 45 йил олдин, 1976 йилнинг 16 февралида  - Кама автомобил заводи дарвозасидан биринчи КамАЗ чиққан эди. Шундан буён Россия йўлларини ушбу юк ташувчисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу автогигантнинг дастлабки ва аҳмиятли моделлари ҳақида РИА Новости мақоласида.

Биринчи капотсиз

1960 йилларда тез ривожланиб бораётган совет автосаноатига катта юк ташиш имкониятига эга бўлган автомобилларга эҳтиёж ортиб бораётган эди. Янги автомобил заводини жойлаштириш учун Набережные Челны танланди. У ерда 1969 йилда йилига 150 минг автмобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган улкан завод қурилиши бошланди.

Бортовой ЗИЛ-170, опытный образец

Автомобил йўллари сифати яхшиланиб борини билан бутун мамлакат бўйлаб тез ҳаракатланиш имкони бўлган магистраллар қурилиши бошланди. Конструкторлар юк автомобилларининг нафақат йўлтанламаслик хусусиятлари, балким уларнинг қулайлигига ҳам эътибор бера бошлашди.

Юк автомобили яратишда Европада капотсиз юк автомобили яратиш тажрибаси ҳам ҳисобга олинди. Двигателни кабини остига жойлаштириш – кабинани кенгроқ қилиш, ҳайдовчи йўлни кузатиш имкониятини яхшилаш ва автомобил узунлигидан самаралироқ фойдаланиш имконини берар эди.

Янги лойиҳага юк автомобиллари яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда бой тажрибага эга бўлган, Москванинг ЗиЛ заводи мутахассислари ҳам қўшилишди. Шу вақтга қадар ЗиЛ мутахассислари капотсиз юк автомобили (ЗиЛ-170) ҳам яратишга улгуришган эди. Унинг  асосида уч ўқли юк кўтариш имкони 8 тоннадан ортиқ бўлган биринчи КамАЗ яратишга киришилди.

Автомобильный завод ОАО КАМАЗ
© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Автомобильный завод ОАО "КАМАЗ"

Бир неча ўн йиллар давомида ЗиЛ заводи бўлажак юк автомобили прототипини Иттифоқнинг турли иқлим шароитларида синаб кўриб, унинг камчиликларини йўқотишга, энг яхши конструктив ишланмаларни қўллашга муваффақ бўлишди. Бўлажак КамАЗни ўша вақтда дунёдаги энг етакчи ишлаб чиқарувчилар "Форд", "Мерседес" ва "Интернэшнл" юк автомобиллари моделлари билан рақобатдош деб топилган эди.

Бузилса - тузатиш осон

1976 йилнинг феврал ойида Набережные Челны шаҳридаги  конвейердан биринчи серияли КамАЗ-5320 автомобили чиқди. Ўз замони талабларига кўра – автомобил жуда қулай эди. Уч кишига мўлжалланган кенг кабина, шовқин ва иссиқдан яхши ҳимояланган, хавфсизлик камарлари, мослашувчан ҳайдовчи ўриндиғи, йўлни яхшироқ кузатиш  учун кенг ойнали кабина билан жиҳозланган эди.

Автомобили КамАЗ на территории Камского автомобильного завода
© Sputnik / С. Соловьев
Автомобили КамАЗ на территории Камского автомобильного завода

Юк автомобили янги 8 цилиндрли 11 литрли янги дизель автомобили билан зиҳозланди. 211 от кучига эга бўлган двигател 5 босқичли, пасайтирувчи узатмага эга бўлган узатмалар қутиси ўрнатилган эди. Совуқ ҳавода автомобилни ўз олдириш осон бўлиши учун унга ўт олдиришдан олдин ўрнатиладиган иситиш мосламаси ҳам ўрнатилар эди. Шунингдек 200 литрли ёнилғи баки, ва пневматикали барабанли тормозлар ўрнатилар эди. Ёнилғи харажати 100 кмга 30 литрни ташкил қилар эди.

Дастлабки 2 йил давомида КамАЗ 8 тоннали юк автомобили, 10 тоннали қурилиш самосвали ва 20 тоннали тягач ишлаб чиқарди. Кейинчалик эса базаси узайтирилган юк автомобили, автопоезд учун тягач ва қишлоқ хўжалиги учун самосвал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Автопоезд КамАЗ-54102. Камский комплекс заводов по производству большегрузных автомобилей
© Sputnik / Кузнецов
Автопоезд КамАЗ-54102. Камский комплекс заводов по производству большегрузных автомобилей

КамАз автомобилларининг энг яхши томонидан бири – уларнинг осон тузатиш имконияти эди. Автомобилда бирор носозлик юз берган тақдирда – уни энг оддий шароитларда тузатиш осон эди. Автомобил устахоналари ривожланмаган СССР шароитида бу жуда муҳим эди. Ушбу мақсадда конструкторлар автомобилга техник хизмат кўрсатишни осонлаштириб, уни мойлаш керак бўлган нуқталарини камайтиришди, автомобилнинг созлаш керак бўладиган узелларини барқарорлаштиришди ва ўз-ўзидан очилиб кетмайдиган гайкалардан фойдаланишди.

Спорт ва уруш

1980 йиллар бошига келиб Набережные Челны шаҳрида Қуролли кучлар учун махсус КамАЗ-4310 - 6 тоннали йўлтанламас юк автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Унинг 6х6 ғилдирак формуласи, лебедка, юқори кўтарилган клиренси – ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиш имконини берарди.

Узбекистан планирует организовать поставки грузовиков повышенной проходимости КамАЗ в Афганистан
Sputnik / Михаил Воскресен
Узбекистан планирует организовать поставки грузовиков повышенной проходимости КамАЗ в Афганистан

Афғонистон кампанияси ҳарбий КамАЗ учун ҳақиқий синов жанговар синов бўлди. Ушбу автомобиллар Совет қўшинларининг асосий ташувчи воситасига айланди. Афғонистон шароитида улар ўзини жуда яхши намойиш қилишди. КамАЗлар бошқа юк автомобилларига нисбатан нафақат қулай, балким ишончли ва манёврли эди.

Ўша афғон уруши йилларида завод илк бор Ғарб санкцияларига дуч келди. 1980 йилда Американинг Ingersoll Rand компанияси Давлат депаратаменти босими остида, имзоланган шартномаларга қарамасдан,  заводга цилиндрларга ишлов бериш учун керакли эҳтиёт қисмларни етказиб беришни тўхтатди. Фанлар Академияси ёрдамида ушбу импортга муҳтожлик муаммоси ҳал қилинди.

© Sputnik / Максим Блинов
КамАЗ 4386 "Тайфун"

Ўтган 45 йил давомида Набережные Челны заводи конвейеридан 2 миллиондан ортиқ автомобил чиқди. Уларнинг аксарияти бугунги кунда ҳам Россия, собиқ Иттифоқ ва дунёнинг бошқа ўнлаб мамлакатлари йўлларини кезиб юрмоқда.

1988 йилда автомобил заводи ўзининг спорт жамоаси "КАМАЗ-мастер"ни ташкил  қилди. Унинг мақсади юк автомобиллари пойгасида иштирок этиш ва ғалаба қозониш эди.

Ралли «Дакар–2009»
© Sputnik / РИА Новости
Ралли «Дакар–2009»

1990 йилда КамАЗ спортчи-ҳайдовчилари халқаро майдондан ўзларини барчага танитишди – илк бор “Тирик қолиш” пойгаси деб ном олган Париж-Дакарда иштирок этишди. 1996 йилдан бошлаб  "КАМАЗ-мастер" жамоаси 27 маротаба жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан беллашувга чиқди ва 15 маротаба ғалаба қозонди.

1350
Flagi USA i UE w Brukseli

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

808
(Янгиланган 18:59 25.02.2021)
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.

Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.

Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.

Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?

Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.

Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.

Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.

Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.

Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.

Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.

Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?

Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.

Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.

808
Теглар:
санкциялар, Ғарб, Россия, Европа

Кўринмас ҳимоячилар - Россия яширин ракета ташувчилар қурмоқда

695
(Янгиланган 14:36 25.02.2021)
Энг сўнгги синовларда маълум бўлишича 677-лойиҳа сув ости кемалари яширинлик даражаси олдинги дизел-электрик сув ости кемаларидан ҳам юқорироқ.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Келажак қуроллари, шовқинсиз ва яширин – 2022 йилда Россия денгиз флоти 677 “Лада” лойиҳасига мансуб биринчи дизель-электрик сув ости кемаларини олади. Уларни ишлаб чиқариш учун 20 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Ушбу субмарина юқори аниқликда зарба берувчи қурол ташиши мумкин, унинг йўналишини аниқлш эса – жуда мураккаб.

"Қийин фарзанд"

"Кронштадт" ва "Великие Луки" сув ости кемалари денгизчиларга 2021 йилда етказиб берилиши керак эди. Лекин "Адмиралтейские верфи" корхонаси бош директори Александр Бузаков айтишига қараганда, контрагентлар туфайли топшириш санаси орқага сурилган.

Сентябр ойида Бирлашган кема қурувчи коропорация раҳбари Алексей Рахманов, етказиб берувчи корхоналардан бири кечикаётгани туфайли иккита серияли кемабуюртмачига бироз кечикиб топширилишини хабар қилган эди.

Умуман, кемасозлик соҳасида кечикиш одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Масалан, "Санкт-Петербург" бош кемасини қуриш 1990 йилларда бошланган эди ва 2004 йилда битказилиши керак эди. Лекин Шимолий флот уни фақат 2010 йилда олди.

“Лада” сув ости кемалари анчагина эскириб қолган 877 лойиҳага мансуб "Палтус" сув ости кемалари ўрнига келиши керак эди. Янги кемалар кичикроқ ва гидролокаторлар учун кам сезиларли. Россия кемасозлиги учун янги бўлган, бир корпусли схема ҳам сув ости кемасининг акустик яширинлигини таъминлайди.

Ундан ташқари янги кемалар ҳаво керак бўлмайдиган (анаэроб) турдаги двигатель билан жиҳозланади.

Кема қуриб битказиў муддати кечиктирилишига ҳам ана шундай янги ечимлар кўплиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Масалан бош кема қуриш ва синаш вақтида ҳам гидроакустик мажмуа билан жиддий муаммолар содир бўлган эди. Электр двигателининг қуввати кам бўлгани туфайли сув остида керакли тезликка эриша олмас эди.

ҲДФ янги дизел электрик сув ости кемларига муҳтож бўлгани туфайли, улар “Лада” ўрнига 6та вақт билан текширилган 636 лойиҳага мансуб "Варшавянка" сув ости кемаларига буюртма берган эди.

Хавфли “кичкинтойлар”

Мутахассислар фикрига кўра “Лада” – бу энг замонавий ва келажаги порлоқатомсиз субмариналардир.

Кичик ўлчамга эга бўлишига қарамасдан, ушбу кемалар ўзларнинг универсаллиги ва куп функциялиги билан ажралиб туради. Сув ости ва сув усти кемаларига қарши курашиши, денгиз қирғоғидаги объектларга зарба бериши, миналар ўрнатиши ва қирғоқларни десантдан ҳимоя қилиши, бўлинмалар ёки махсус юкларни ташиш мумкин.

Лекин уларнинг асосий ютуғи – юқори автоматлашгани ва кам шовқин чиқариши. Шунингдек уларнинг мобиллиги ва юқори манёврлилиги диверсион ва разведка операцияларида қўл келиши мумкин. Кеча кучли гидроаккумулятор ва 3та антенналар билан жиҳозланган. Бири – олдида, иккитаси – ён томонида.   

Сув сиғими 1,8 минг тонна булган кеманинг тезлиги соатига 20 узелга етади. Ҳаракатланиш тезлиги 350 метргача, экипаж сони – 30 кишигача етади.

“Лада” ўз бортида 533 миллиметрли 18та торпедо ва 20та мина олиб юриши мумкин. Албатта унинг бортида тез ҳаракатланувчи (300км/с) “Шквал” торпедо-ракеталари ва “Калибр” ракетларига эга.

Дастлабки икки субмарина оддий энергетик қурилма билан жиҳозланади, чунки анаэроб қурилмалар ҳали яратилгани йўқ. Лекин лойиҳанинг қолган кемалари ана шундай қурилма билан жиҳозланади.

Кўринмас қўриқчилар

"Лада" — сув ости кемаларининг мутлақ янги класси бўлиб, у олдинги сув ости кемалари асосида қурилган, лекин сўнгги 15-20 йил ичида ушбу кемаларда 150 дан ортиқ тажриба-конструкторлик ишлари ўзлаштириб олинган.

“Олдин ҳеч қандай лойиҳада бундай бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда бу катта сув ости лабораториясидир”, - дейди флотни қўллаб-қувватлаш Жамоат ҳаракати раиси, биринчи ранг капитани Михаил Ненашев.

Эксперт хулосасига кўра, “Лада” - турли тактик ва стратегик вазифаларни бажариши мумкин. Хусусан, унинг бортига олдинги кемаларга қараганда кўпроқ торпедолар ёки ракета мажмуалари жойлаштирилиши мумкин.

 Дизель-электрик сув ости кемалари шовқини денгиз шовқини билан тенг деса ҳам бўлади. Янги гидроакустика жуда узоқ масофадаги шовқинларни тинглаши мумкин.

“Бу жуда муҳим, чунки “Лада” кемалари Арктикада навбатчилик қилади. Унинг яна бир устуворлиги – кичик ҳажми, демак кема ҳам чуқур ҳам саёз сувларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Рақибнинг атом сув ости кемалари ҳамма жойда ҳам ҳаракатлана олмайди, лекин “Лада” – жуда самарали ҳимоя қурили бўлиши мумкин”, - дейди Ненашев.  

Россиянинг дизел сув ости кемалари ўз тоифасида дунёда энг яхши деб тан олинган. 636.3 лойиҳасига мансуб 6та дизел-электрик кемалар яқинда Қора денгиз флотида хизмат қилмоқда. Яна олтита кема яқинда Тинч океани флотига етказиб берилади. Яширинлиги ва шовқинсизлиги учун ушбу сув ости кемаларини НАТОда – “қора туйнуклар” деб ном беришган.

Лекин янги “Лада” кемалари янада тинчроқ. "Санкт-Петербурга" кемаси синовида маълум бўлишича 677-лойиҳа кемалари яширинлиги олдинги серия дизел-электрик кемаларидан ҳам юқорироқ.

695

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

583
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

583