Запуск баллистической ракеты с авиабазы Ванденберг в Калифорнии

“Бу ҳамма нарсани вайрон қилади”: Пентагон Россияни нима билан “жиловламоқчи”

3628
(Янгиланган 14:13 19.02.2021)
АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими эшелонининг космосда пайдо бўлиши Москвани ташвишлантирмоқда. "Вашингтон режалари мавжуд халқаро хавфсизлик тизимини беқарорлаштиради", - Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Андрей Коц. АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими эшелонининг космосда пайдо бўлиши Москвани ташвишлантирмоқда. Вашингтон режалари мавжуд халқаро хавфсизлик тизимини беқарорлаштиради, дейди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков. Дипломат таъкидлашича, агар бу ташаббус муваффақиятли амалга оширилса, америкаликлар орбитадан минтақалараро баллистик ракеталари билан тўғридан-тўғри зарба беришлари мумкин.

30 фоизгача

Август ойида АҚШ космик кучлари ўзининг ҳарбий доктринасини эълон қилди. Ҳужжатнинг асосий маъноси: орбитани бошқариш - бу жанговар ҳаракатларни режалаштириш ва ўтказиш учун ноёб имкониятларни очиб беради. Муаллифлар қадим замонлардан буён қўмондонлар жанг олдидан тепаликни эгаллаб, стратегик устунликка эга бўлишни - душманнинг ҳаракатларини кўриш, жанг майдонини бемалол кузатиш, кутилмаган ҳужум олдини олиш имкониятига эга бўлишни орзу қилганлигини эслатадилар. XXI асрдаги энг фойдали позиция - бу ерга яқин бўлган орбита. Пентагонга кўра, уни АҚШ космик кучлари назорат қилиши керак.

Доктрина стратегик қурол элементларини орбитага жойлаштиришни истисно этмайди. Пентагон раҳбари Жеймс Меттис 2018 йил августида космосга "янги жанговар ҳаракатлар театри" сифатида қараш кераклигини айтди. Унга кўра, "космосда ракета учириш ҳолатларини аниқлайдиган датчикларни жойлаштириш зарурати - асосий омил". Мутахассислар америкаликлар датчиклардан кейин орбитага зарба берадиган қуролларни ҳам жойлаштирилишини истисно қилмаяпти. АҚШ совуқ уруш даврида совет ҚБРларини уриб туширишга қодир бўлган орбитали ракет-тутувчи самолётларини лойиҳалари бор эди.

"Трамп даврида космосни милитаризация қилиш ҳақида гапириш бошланди”, дейди сиёсатшунос Сергей Судаков РИА Новостига.

 "Улар Космик кучларни ташкил қилишди, учиришлар сонини кўпайтиришди. Шубҳасиз, бу курс Байден даврида ҳам давом этади. АҚШ космик ракеталарга қарши мудофаа лойиҳасини амалга ошириш имкониятига эга. Мамлакат дунёдаги энг катта сунъий йўлдош гуруҳига эга, у доимий равишда тўлдирилиб борилмоқда, бундан ташқари космик кемалар расмий равишда нодавлат компаниялар томонидан ҳам учирилади, масалан, Илон Маскнинг SpaceX компанияси. Орбитада тижорий сунъий йўлдошлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ҳам мумкин"

Шунга қарамай, экспертнинг фикрига кўра, ракетага қарши мудофаа тизимининг космосда жойлаштириш Пентагонга Россиянинг ядровий тийиб туриш салоҳиятини тўлиқ зарарсизлантиришга имкон бермайди.

Космик ракета-тутиш самолётлари учирилган МБР (минтақалараро баллистик ракеталари)ларнинг 30 фоизигача йўқ қилиши мумкин. Бироқ, умумий ядровий уруш шароитида бу жуда кўп. Бундан ташқари, баъзи МБРлар Европадаги ва АҚШдаги ракета тутувчилари, шунингдек, Aegis тизими ва SM-2 ва SM-3 ракеталари билан жиҳозланган НАТО кемалари уриб туширади. Натижада, жавоб ядро зарбаси кучли бўлмайди.

Космосда урушлар

"Москва бундай ташаббусларга янада қаттиқроқ жавоб бериш керак. Космосда ракетага қарши мудофаа тизимининг элементларини жойлаштириш бу casus belli эканлигини - энг қаттиқ реакцияни талаб қилишини Вашингтонга тушунтириш керак. Агар биз космосни милитаризация қилиш – бу қизил чизиқ эканлиги кўрсатсак, ҳеч бўлмаганда, орбитал эшонни жойлаштиришни секинлаштира оламиз”, - дейди Судаков.

Америка доктринасига кўра, космик кучлар орбитанинг "хавфсизлиги" учун жавоб беради, унга АҚШ ва иттифоқдошлар учун кириш имкониятини беради, шунингдек, рақибларини қўрқитиш ва уларни ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қилади. Юклар ва ходимлар кўп марта фойдаланиладиган кемалар орқали етказиб берилади, тактик, тезкор ва стратегик даражадаги маълумотларни узатиш учун улар кучли сунъий йўлдош гуруҳини яратадилар. Атмосферадан ташқарида фойдаланиладиган разведка, кузатиш ва алоқа аппаратларига алоҳида ўрин ажратилган.

АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчилари армиялари сунъий йўлдошларга жуда боғлиқ. Айнан космосда қўшинлар ва қуролларни бошқариш, разведка, алоқа ва навигация бошқарувининг асосий воситалари тўпланган. Орбитада мингга яқин ҳарбий ва икки мақсадда фойдаланиладиган аппаратлар навбатчилик қилмоқда. Доктрина муаллифлари Вашингтоннинг барча рақибларини Америка орбитал гуруҳи ҳақида ҳар қандай маълумот олиш имкониятидан маҳрум этиш зарурлигини таъкидламоқда. Шу мақсадда DARPA мудофаани ривожлантириш бўйича агентлиги бир неча йиллардан буён битта тармоққа уланган 200 тагача кичик сунъий йўлдошни паст орбитага олиб чиқишни таъминлайдиган Blackjack дастурини амалга оширмоқда. Уларни кузатиб бўлмайди, деб ҳисоблашади.

Орбитани сийраклаштириш

Россия ҲКК Ғарб давлатлари сунъий йўлдошларининг ҳаракатларини қайд этишга қодир бўлган техник воситалар ва мутахассисларга эга. Орбитал гуруҳнинг хатти-ҳаракати билан, одатда, НАТО штабида ўйлаб топилган нарсаларнинг кўпини тахмин қилиш қийин эмас.

Халқаро вазият кескинлашган тақдирда, Россия нафақат Ғарб давлатларининг сунъий йўлдошларини кузатиши, балки уларни самарали йўқ қилиши ҳам мумкин. Ноябр ойида Қозоғистоннинг Сари-Шаган полигонида Москва ва Россиянинг ғарбий қисмидаги саноат объектларига ҳужум қилишда Америка ракеталарини тутиб олиш учун мўлжалланган истиқболли А-235 “Нудоль” ракетага қарши мудофаа тизимининг ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, унинг имкониятлари паст орбиталарда космик объектларни йўқ қилиш учун етарли бўлади.

Бу ракета 2014 йилдан бери синовдан ўтказилмоқда. 2018 йил март ойида Плесецкда илк бор синовдан ўтказилди. Мобиллик - истиқболли комплекснинг асосий "устунлиги". Хавф даврда қурилмалар илгари тайёрланган жойларга ўтказилади, у ерда улар ишга тушириш пайтигача рақиб сунъий йўлдошлари учун кўринмас бўлиб қолади. Синовлар видеосини ўрганган мутахассисларнинг фикрига кўра, ракета учириш тезлиги гипертовушга яқин бўлган.

Россиянинг сунъий йўлдош тутадиган ракетасини тўғридан-тўғри орбитага олиб чиқиш билан боғлиқ синовлари - АҚШнинг ерга яқин космос макондаги манфаатларига чақириқ, - деб айтди АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги раҳбари генерал Жон Реймонд.

3628
Теглар:
ядровий дастур, ядро қуроли, Вашингтон, Москва, минтақалараро баллистик ракета, Қуёш, Ой, космос, космос, Россия, АҚШ
Люди в защитных масках на улице Брюсселя

Европа ўз муаммоларидаги айбдорни топди

493
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Европарламент махсус қўмитасининг ЕИ демократик жараёнларига хорижлик аралашув бўйича эшитувларида нуқт сўзлаётиб, Россияни ёлғон хабар тарқатиш кампаниясида айблади.

Унинг таъкидига кўра, кампания Евроиттифоқ демократиясини қоралаш ва халқаро ҳамкорлигини заифлаштиришга қаратилган.

Боррел давом этаётган пандемия шароитида ёлғон ва янглиштирадиган ахборотнинг ўта хавфлигини қайд этди. “Биз кремлпараст каналлар қандай ниқоб тақиш фойдасиз эканлиги ҳақидаги фикрларни тарқатишгани, ёки локдаунга қарши овозларни руҳлантирганини кўрдик”, - деди у. Энди эса, дипломатнинг фикрига кўра, бир тарафдан, ғарб препаратлари ва улар ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринаётган, бошқа тарафдан, ўзининг маҳсулотларини фаол илгари сураётган Москванинг вакцина дипломатияси биринчи ўринга чиққан.

Амалдорнинг хавотирини тушуниш мумкин. Россияда аксарият одамлар учун ҳаёт кичик ноқулайликлар билан ўз изига тушаётган, ҳукумат пандемия сабаб киритилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилаётган бир пайтда Европада янги карантин чекловлари тўлқини авж олмоқда. Финляндияда фавқулодда ҳолат киритилган. Чехияда дунёдаги энг кўп касалланиш даражаси сабаб аҳолига турар ҳудудларини тарк этиш тақиқланган. Италияда ҳам чекловлар кучайтирилган.

Ўз навбатида, деярли бир йиллик тақиқлардан ва уйда ўтиришлардан жуда чарчаган Европа аҳолиси бу чораларнинг бари фақат уларнинг манфаати учун қабул қилинаётгани ҳақидаги ҳукуматларнинг далилларини борган сари ёмонроқ қабул қилмоқда. Оммавий норозилик намойишлари деярли қитъанинг барча нуқталарида авж олди.

Вазият шунчалик мураккабки, Европа сафларининг текислиги кўз ўнгимизда ёйилиб кетмоқда. Чехия Россияга “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўраб мурожаат қилди – бу мамлакат президенти ва бош вазирининг мувофиқлаштирилган позицияси. Словакия бундан ҳам каттароқ қадам ташлади ва Венгрия, Сербия ва қатор бошқа мамлакатлар ортидан Европа регуляторининг маъқуллашини кутиб ўтирмасдан, Россия вакцинасини тезлаштирилган жараён асносида рўйхатдан ўтказди. Коронавирус билан боғлиқ ўта қийин бўлган поляклар учун Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари ақлга сиғмайди, шундай экан улар Хитой билан COVID-19га қарши вакцина хариди юзасидан музокаралар бошлашди.

Вазият роппа-роса бир йил содир бўлган вазиятни кучлироқ эслатмоқда – ўшанда Европа Иттифоқи фавқулодда вазиятда тўлиқ ожизлигини намойиш этганди ва унинг аъзолари улар бошига тушган жиддий инқирозни мустақил ҳал қилишга мажбур бўлишганди.

Фарқ шундаки – ва бу ҳақиқатдан ўта муҳим – ўшанда кенг кўламдаги форс-мажор рўй берганди. Унинг натижасида эса Брюссель, аслида, зудлик билан талаб этиладиган ҳолатларга муносабат билдиришга лаёқатсиз эканини ойдинлашганди. Бу, албатта, Европа учун нохуш кашфиёт бўлди.

Авж олган пандемиянинг кутилмаганлик эффекти юзага келганда ЕИ яна диққат марказда бўлди, чунки ҳамиша унинг кучли саналган томонларига эҳтиёж пайдо бўлди: стратегик режа, қийин жараёнларни ташкил этиш, маблағларни тўплаш ва тақсимлаш. Европа дунёга шунга ўхшаш таҳдидларга қарши қандай курашиш намунасини кўрсатиши даркор эди.

Кўрсатишди.

Энг муҳим йўналишлар бўйича муваффақиятсизликлар натижа бўлди. Европа томонидан танланган локдаун стратегияси муваффақиятсизликка юз тутди, аҳолини эмлаш билан вазиятни таърифлаш учун “ҳалокат” таърифи кўпроқ мос келади.

Шу билан бирга, Европа пандемияга қарши курашишда дарс бермоқчи бўлган мамлакатлардаги барқарор вазиятда бу янада яққолроқ аён бўлади.

Буларнинг замири Европа ҳукуматлари томонидан қабул қилинган хато қарорлардир. Бу ЕИнинг бир йил аввалги эсанкираб қолгани ва ҳаракатсизлигига қараганда обрўсига қаттиқроқ таъсир қилади.

Бундай вазиятларда Шарқий Европа давлатларининг мустақилона хатти-ҳаракатларининг уринишлари рамзий бўлмоқда.  Улар, равшанки, ЕИ таркибида иккинчи тоифали эканликларини тушуниб етишмоқда. Шунингдек, коронавирус муаммоси бўйича ёрдамни қолганлардан кейин тамойили асосида олишларини фаҳмлашмоқда. Натижада эса кўп мамлакатлар уларнинг навбати қачон келишини сабр билан кутмай қўймоқда, бунинг ўрнига Брюссель томонидан санкциялаштирилмаган фаолликни намоён эта бошлашяпти.

Brexit ҳамда Польша ва Венгрия ҳукуматларининг ишончсизлик билан қарашлари ўсиб бориши ортидан бу Европа Иттифоқи учун яхши бўлмаган рамз бўлиб кўринади.

Қарийб олти йил илгари Европа жонбозлик билан ўзига миграция инқирозини ташкиллаштирган эди. Ҳозиргача у бунинг оқибатларини ҳал қилолмаяпти. Пандемияга қарши курашиш Европа сиёсатининг яна бир йирик муваффақиятсизлигини таъминлади.

Брюсселнинг ўз муаммоларини Европа демократияси ва бирдамлигига путур етказаётган ташқи душманларининг кирдикорларига йўйиши, ўз хатоларини қатъий тан олмаслиги булар охиргиси эмаслигини кафолатлайди.

493
Теглар:
Европа

АҚШ Саудияни жазоласа, бундан Россия ва Эрон манфаат кўрадими?

718
(Янгиланган 17:23 02.03.2021)
,
АҚШ ва Саудия муносабатлари - Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас. Икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва фундаментал асосга эга.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатларда мураккаб даврлар келмоқда. 2018 йилда журналист Жамол Хашшогининг ўлдирилишидан сўнг Оқ уй янги стратегия эълон қилган эди: энди улар Яманда урушни тўхтатишни ва инсон ҳуқуқлари сақланишини талаб қилишмоқда. Ушбу йўналишда ОҚ уй қанчалик узоққа бириши ва ар-Риёд бунга қандай жавоб бериши мумкин?

Санкция киритиб бўлмайдиган шахзода

АҚШ Давлат Депаратаменти раҳбари Энтони Блинкен жума куни “Хашшоги бани” ҳақида янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, “саудиялик диссидентларни қўрқитишда ва журналист Жамол Хашшоги ўлимига алоқадор” деб топилган 76 нафар саудияликларга нисбатан виза чекловлари киритилган. Санкцияга тушганлар орасида Саудия Арабистони умумий разведка раҳбари Ахмад ал-Асири ҳам бор.

Ундан ташқари, ҳисоботда айтилишига кўра, Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон ҳам The Washington Post журналисти ўлимига айбдор. Айнан унинг буйруғига асосан, Стамбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида журналист ўғирланган ва унинг танаси бўларга бўлиниб йўқ қилинган. Саудия Қироллиги ташқи ишлар вазирлиги ушбу айбловларни қатъий рад этмоқда.

Айбловлар бисёр бўлишига ва Жо Байден сайловолди дебатларида ар-Риёдни яккалаб қўйишни ваъда берганига қарамасдан, шахзодага нисбатан шахсий санкциялар киритгани йўқ.

-Бутун мамлакат ва алоҳида бир киши билан муносабатларни аралаштирмаслик керак. Судия билан муносабатларимиз жуда мумҳим. АҚШ қиролликни ҳимоя қилиш тарафдори, - деган эди ушбу ҳақида АҚШ давлат котиби Блинкен. – Бундан кутилаётган мақсад – ар-Риёд АҚШ вазифа ва  қадриятларига тўлиқроқ жавоби беришини таъминлашдир.

Давлат котиби айтишига қараганда, ар-Риёд америкаликлардан олаётган ёрдамини Ямандаги вазиятни ҳал қилишда фойдаланмаслиги керак. Яманда саудияликлар собиқ президентАбу Рабу Мансура Хади тарафдорларини қўллаб-қувватлашмоқда.Бошқача қилиб айтганда, Вашингтон америка қуроллари учинчи давлат жанг майдонларида фойдаланилмаётганига амин бўлмоқчи.

Ҳужумкор ҳимоя

Аслида икки давлат муносабатлари асоси жуда мустаҳкам – Саудия нефти эвазига АҚШ уни ҳимоя қилади. Иккинчидан Саудия АҚШдан қурол сотиб олувчи энг йирик харидорларидан бири.

Ушбу ҳамкорлик икки томоннинг ҳам стратегик манфаатларига жавоб беради, лекин қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва  демократик борасида  - ушбу икки давлатлар қарашлари кескин фарқ қилади.

Барак Обама ҳокимиятининг сўнгги йилларида Саудия-АҚШ ҳамкорлиги фикрлар фарқи сезила бошлаган эди. Биринчи навбатда бу АҚШнинг Эронга (Саудиянинг ҳудуддаги рақиби) бўлган муносабатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлди.

Икки давлат разведкалари доимий равишда ҳамкорлик қилиб турса-да, Саудиянинг диссидентларга қарши кураш методлари ва Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар – АҚШда хавф уйғота бошлаган эди.

Лекин Оқ уйга Доналд Трамп келганидан сўнг, муносабатлар бироз яхшиланди. АҚШ президенти ўзининг биринчи ташрифини Саудияга амалга оширди. Ваҳоланки, сайловдан олдин Трамп саудияликларнинг “ишқибози” эмаслигини ва “саудиялик террорчиларга ёрдам бермаслигини” айтиб ўтган эди. Трамп даврида Саудия билан муносабатларни унинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер олиб борар эди.

Журналист  Хашшогининг ўлими ҳақидги ҳисобот Трамп давридаёқ тайёр бўлишига қарамасдан, у кенг оммага эълон қилинмаган эди.

“Бунинг ўрнига Трамп иттифоқчиларга инвестиция киритишга ҳаракат қилди. Энди улар Вашингтондан янада кўпроқ қурол-аслаҳа сотиб олиши, ҳудудда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни бўйнилариг олишлари керак эди”, - деб вазиятни тушунтиради Келажак изланишлар маркази директори Максим Сучков.

“Ҳозирги ҳукумат нима деса ҳам - олдин ана шундай қараш иккала партияга ҳам хос эди. Хашшоги ўлимидан сўнг демократлар республикачиларни айблашга тушишди. Улар Трамп ҳукуматини инсон ҳуқуқлари бузилишида, саудияликлар Яманда амалга оширган зўравонлик операцияларига бефарқ бўлишда айблашди.

Демократлар хулосасига кўра, бундай ёндашув Саудиял шахзодаси Мухаммед бен Салманга нима қилса ҳам жазога тортилмаслиги ва Вашингтон билан ҳар қандай масалани пул билан ҳал қилиш мумкин, деган тасаввур бериши мумкин.

Янги маъмурият келганидан сўнг ушбу масалага ёндашув ўзгаришини ҳамма кутган эди ва Байден биринчи қадамни қўйди.

Янги президент Яманда ҳужумларга барҳам бериш ташаббусини олға сурди. Бунга, жумладан  Саудияга қурол аслаҳа экспортини чеклаш орқали ҳам эришиш мумкин. Хусусан, декабрда етказиб бериш ҳақида келишувга эришилган 3 мингта GBU-39 – аниқ нишонга тегувчи бомбалар ва 7 мингта Paveway IV бомбаларни етказиб беришни таъқиқлаш орқали.  Маълумот учун, ушбу бомбалар умумий қиймати 768 миллион долларни ташкил қилади.

Умуман олганда,  Вашингтон Яман можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилишга бел боғлаган. Феврал ойида Яман мухолифатчи кучлари – хусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришган эди.    

Янги бурилиши

Икки давлат муносабатларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаётгани йўқ.

“Бироз ваҳима қилиб қўрқитишади, озгина жазо беришади ва шу билан тамом. Муносабатларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаёгани йўқ”, - дейди Яқин Шарқ бўйича мутахассис Алексей Хлебников.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон - Ар-Риёд муносабатлари бироз қайта текширилса-да, лекин  ҳозирча ҳеч қандай жиддий стратегик ўзгаршлар бўлмайди.

Россия Халқаро ишлар кенгашининг Яқин Шарқ лойиҳалари менеджери Руслан Мамедов ҳам ана шундай фикрда.

“Обама давридан бошлаб АҚШ ўз энергетика манбааларини ошириб, Саудия нефтига боғлиқликни камайтириб келаётган эди. АҚШ янги маъмуриятида Саудия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш тарафдорлари ҳам бир неча. Гап Яқин Шарқда фақат Саудияга эмас бир неча давлат билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва “қўлларни бироз бўшатиб олиш” ҳақида”, - дейди эксперт.

Мамедов айтишига кўра, бу борада кўп нарса Эрон ядровий дастурига боғлиқ. Ар-Риёд АҚШнинг ҳудуддаги энг йирик ҳамкорларидан бири. Агар Саудияга қаттиқ санкциялар киритилса, бундан Эрон ютиб чиқади. Биргина Хашшогининг ўлими учун АҚШ Саудияни бунчалик қаттиқ жазолашга бормайди.

Россия ва Хитой

2015 йилда АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция иштирокида Эрон ядровий дастурига доир имзоланган “Умумий ишлар режаси” Саудия монархлари учун сўнгги томчига айланди десак муболаға бўлмайди, - дейди Алексей Хлебников. - Сўнгги 10 йилда Кўрфаз атрофида бир неча муҳим воқеалар юз берган эди – Миср ва Тунисда АҚШ иштирокисиз қўзғолонлар оқибатида ҳукуматлар ўзгарган эди.

Ушбу воқеалардан хулоса қилган Қироллик ташқи ўз сиёсатини ҳам диверсификация қилишга, дунёдаги бошқа йирик давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга кириша бошлади. Масалан Россия ва Хитой билан, деб ҳисоблайди эксперт.

Москва 2019 йилан бошлаб Ар-Риёдга қурол аслаҳа етказиб бермоқда. Дастлабки шартномалар 2017 йилда тузилган эди. Ўшанда Саудия Арабистонида ТОС-1А олов отиш тизимларини, "Корнет-ЭМ" – танкка қарши курашиш мажмуалари, АГС-30 – гранатомётлари ва “АК-103” Калашников автоматларини биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олинган эди.

2021 йил бошида эса саудияликлар Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизиминива Су-35 самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдирган эди.

Ундан ташқари Россия ва саудия Арабистони ОПЕК+ доирасида ҳам ҳамкорлик қилишаётганини ва бунинг натижасида иккала давлат ҳам мўмайгина даромад қилганини унутмаслик керак. Ушбу ва бошқа прагматик сабаблар – мустаҳкам ҳамкорлик асоси бўлиши мумкин, дейди Мамедов.

Кўп қиррали тактика

Саудия қироли Яқин Шарқ ҳудудида америкаликлар учун талайгина муаммолар туғдириши мумкин, лекин охир оқибат Ар-риёд учун АҚШ - ўта муҳим ҳамкор. Москва ва Пекин томонига қилинаётган ҳар қандай манёврлар, бу ўзига диққат жалб қилишга қаратилган восита бўлиши мумкин.

“Саудия Арабистони фикрига кўра, АҚШ билан муносабатлар Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас, икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва улар ҳар қандай синовдан ўтишга қодир”, - дейди эксперт.  

Ўнлаб йиллар давомида шаклланган фундаментал муносабатлар деганда, кўп нарсани тушуниш керак: Саудия элитасининг деярли барчаси АҚШда таълим олган ва олмоқда, қурол-яроғ ва ҳарбийларни ўқитиш ҳам - тўлиқ америка томонида. Ваниҳоят уларнинг валютаси риал курси ҳам доллага боғланган. Буларнинг барчасини ўзгартириш учун – узоқ йиллар керак бўлади. Шу сабабли ҳам ташқи сиёсий алоқаларни диверсификация қилиш— шунчаки тактик услуб, кўп томонли трек бўлиб, у янги кўп қиррали дунё талабларига жавоб бериш учун амалга оширилмоқда.

 

718
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Мирзиёев БАА энергетика вазирини қабул қилди кўриб чиқилган масалалар

201
(Янгиланган 20:31 03.03.2021)
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Узбекистана принял делегацию ОАЭ

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбатда хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, Амирликлар бозори ва учинчи мамлакатларга етказиш бўйича агросаноат тармоғида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Муқобил энергиядан фойдаланиш соҳасида, энергетика ва бошқа муҳим инфратузилма объектларини модернизация қилиш, замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишни давом эттиришга, шунингдек, янги ишбилармонлик ташаббуслари доирасида инвестициялар портфелини кенгайтириш ва молиявий-техник кўмак дастурларини рўёбга чиқаришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, таълим соҳасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи ташкилотлари иштирокида бошқарув соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

201
Теглар:
БАА, Тошкент, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон