F-35 қирувчиси устида яна қора булутлар қуюқлашмоқда

1835
(Янгиланган 15:57 21.02.2021)
F-35 Lightning II кўп нишонли қирувчи бомбардимончи Американинг ягоналик ва ҳарбий қудратининг юқори технология рамзи бўлиши керак эди.

Бироқ “чақмоқ” билан боғлиқ ҳолатда АҚШ ҳарбий саноат мажмуасининг имкониятлар чегараси белгиланган, биз “бешинчи авлод” кўринмас самолётнинг суст ҳалокатини кузатмоқдамиз.

F-35 Америка паркларининг уч икки қисми двигател билан боғлиқ муаммо сабаб парвозларни бажаришга қодир эмас. Самолёт кўплаб жиддий тузилиш камчиликларига эга, Пентагон томонидан ўрнатилган синовдан ўтмаган ва ҳозиргача оммавий ишлаб чиқариш учун маъқулланмаган. Бугунги кунда АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари (ҲҲК) оддийроқ 4+ авлод F-16 қирувчилари фойдасига F-35 дан воз кечишга тайёр.

Аввалига Пентагонда F-35A га бўлган буюртмаларни 40 фоиздан зиёдроққа – 1763 та самолётдан 1050 тагача қисқартиришни таклиф қилишди. Бир вақтнинг ўзида АҚШ ҲҲК буюртмаларни эскираётган, бироқ ишончли F-16 Fighting Falcon га жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳаммаси ноиложликдан.

F-35 қирувчи бомбардимончи АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан беш йилдан зиёд фойдаланилмоқда, лекин сурункали равишда паст тайёрлик даражаси, ишлаб чиқаришдаги кўплаб муаммолардан азият чекади. Аввалроқ мудофаа вазири ўринбосари Эллен Лорд F-35 Lightning қирувчиларининг 36 фоизи парвоз учун яроқлиги, қолган машиналар “қисман ишлаётганини” маълум қилганди.

F-35 донасини қарийб 100 миллион доллардан харид қилган Америка иттифоқчилари ва ҳамкорларининг (Буюк Британия, Норвегия, Исроил, Италия, Сингапур, Жанубий Корея, Япония) умиди пучга чиқди – самолёт бешинчи авлод параметрларига мос келмайди, жанговар шайликдан йироқ, оддий қилиб айтганда, кўзлаган вазифаларни бажаришга қодир эмас.

АҚШ ҳарбий саноат мажмуасининг “хом” маҳсулотига бўлган парадоксал навбат йўқолмайди. Бирлашган Араб Амирликлари яқинда элликтача F-35ни етказиб бериш учун шартнома тузди. Исроил “чақмоқ” паркини 40 та машинагача кўпайтириш нияти борлигини айтди. Буни АҚШ билан “дўстлик учун” ниқобланган тўлов деб тушунтириш мумкин.

F135 – энг кучли омадсиз

Аввалроқ “чақмоқ”нинг супер тезлиги ва корпусидаги бузилишлар, учувчиларга кислород етказиб беришдаги узилишлар ва F-35 лойиҳалашни таъминлашдаги “камчиликлар” ҳақида хабар қилинган эди. Муҳандислар ишлаш вақтида камчиликларни бартараф этишга уринишмоқда, лекин мушкул муаммолар юмалоқланган қор сингари катталашиб боради.

АҚШ ҲҲК F-35A қирувчилари америкаликлар “дунёдаги фойдаланилаётган ҳар қандай қирувчидан энг қудратли” деб ҳисоблайдиган F-135 двигатели билан жиҳозланган. Аммо айнан у F-35 паст маҳсулдорлигининг асосий сабаби бўлади. Инжиқ F135 тез-тез техник хизматни талаб қилади ва самолётдан фойдаланиш қийматини сезиларли оширади. Таққослаш учун, F-35 нинг бир соатлик парвози 31 минг долларга тушади, F-16 ники эса 8 минг доллардан камроққа.

F-16 ни ҳам алмаштириш вақти келган

АҚШ ҲҲК жанговар шайликни сақлаш учун ноилож F-35 улушини қисқартириш ва уларни модернизация қилинган F-16 Fighting Falcon қирувчилар билан алмаштиришни режалаштирмоқда. F-16 тўртинчи авлод енгил қирувчиси 21,8 тонна максимал учиш массасига эга, 7,7 тоннагача авиабомбалар ва ракеталарни ташишга қодир. Жанговар радиуси – 1700 километр, максимал тезлиги соатига 2200 километр.

Бу минтақавий низолар учун ёмон бўлмаган машина, лекин “бешинча авлод”дан бир қадам ортга чекиниш яхши эмас. Пентагон ўзаро муроса изламоқда.

ҲҲК штаби бошлиғи Чарлз кичик К.Браун F-16 харид қилишга қарши чиқди ва енгил бир моторли қирувчиларнинг мутлақо янги тоифасини яратишга чақирди. Америка ҲҲК F-16 Fighting Falcon қирувчиларини янги жанговар самолётларга алмаштириш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун тадқиқот лойиҳасини ишга туширди. Тадқиқот 2023 йил бошида ниҳоясига етади.

Муаммо F-35 ғарб дунёсида ишлаб чиқарилаётган ягона “бешинчи авлод” қирувчилиги билан қийинлашган. Шартли равишда у билан рақобатлашаётган F-15 ва F-18 қирувчилари руҳат эскирган. АҚШнинг европалик иттифоқчилари ўзининг бешинчи авлод қирувчиларини ишлаб чиқаришга бел боғламайди, Буюк Британия, Польша, Бельгия, Италия эса умидсиз америка F-35ни харид қилишни молиялаштирмоқда. “Чақмоқ”ни яратишга сарфланган умумий харажатлар 400 миллиард доллардан ошган, лекин бу миллий бюджет маблағларини тенг сарфламасликнинг бошланиши экан. АҚШ Қуролли кучлар сенат қўмитаси F-35 ни “мудофаа харидларининг синган тизимининг... оддий мисоли” эканини айтди. Таниқли сиёсатчи (ўтмишда учувчи ҳам бўлган) Жон Маккейн, ҳозирда марҳум, адолатли қайд этганди: “F-35 дастурининг рекорд даражадаги кўрсатгичлари нарх, жадвал ва маҳсулдорликка нисбатан бир вақтнинг ўзида жанжал ва фожиа бўлган”.

“Чақмоқ” ҳали узоқ АҚШ ҲҲК ва унинг иттифоқдошларининг чидамлилигини синайди. F-35 нинг бебаҳо “инжиқликларига” сабр қилишга тўғри келади. “Кўринмас” F-35 лойиҳасининг сурункали мувафаққиятсизликлари ортидан муваффақиятли учаётган ва дунёдаги бешинчи авлод қирувчилардан биринчи бўлиб гипертовушли ракеталарни ўзлаштираётган Россия қирувчиси Су-57 нинг технология ютуқлари умидбахш бўлиб кўринади. Америкаликлар ноилож рус қуролининг устуворлигини тан олишмоқда.

1835
Flagi USA i UE w Brukseli

Европага Россияни тўхтатиб туриш мажбуриятидан халос бўлишига имкон беришмаяпти

766
(Янгиланган 18:59 25.02.2021)
ЕИ яна Россияга қарши янги санкциялар қўлламоқда. АҚШда эса нафақат Навальний, Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар тўпламини қўлламоқда: душанба куни Европа Иттифоқи “Навальнийнинг таъқиб қилинишига маъсул” қатор россиялик амалдорларга қарши алоҳида санкция киритишни келишиб олди (аниқ рўйхат бир неча кундан кейин эълон қилинади), АҚШда эса нафақат Навальний, балки Россияни айблашаётган Америка идора ва компанияларига қарши уюштирилган хакерлик ҳужуми (SolarWinds) учун “санкция ва бошқа чоралар” тўпламини тайёрлаш якунланмоқда.

Бу олдиндан тахмин қилинган эди. Россияга қарши санкциялар (алоҳида эмас, балки кенг кўламли АҚш санкциялари) мана етти йилдирки давом этиб келмоқда. Одатланиб қолса бўлардими? Албатта – бироқ Ғарб “ҳамкорларимиз” ўз хатти-ҳаракатларини асослайдиган важлар ҳамиша қизиқ. Айнан важлар, аргументлар. Сабаблар мутлақо тушунарли. Владимир Путин ФХХ ҳайъати йиғилишида чиқиш қилаётиб, улар ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз Россия тўхтатиб туриш деб аталувчи сиёсатга дуч келмоқдамиз. Гап бу ерда халқаро муносабатлар учун табиий рақобат эмас, балки ривожланишимизни барбод қилиш, уни тўхтатиб қўйиш, ташқи периметр бўйича муаммо яратиш, ички беқарорликни келтириб чиқариш, Россия жамиятини бирлаштирув турувчи қадриятларга путур етказиш, натижада Россия заифлаштириш ва уни ташқи назорат остига қўйишга қаратилган изчил ва ўта тажовузкорлик ҳақида бормоқда. Биз буни кўриб ва билиб турибмизки, бу айрим постсовет мамлакатларида ҳам рўй бермоқда”.

Бу мақсадлар сирли эмас. Путин таъкидлаганидек, “Очиқ стратегик ҳужжатлар ва қатор мамлакат давлат арбобларининг ўта ошкора баёнотлари билан танишиб чиқиш кифоя”. “Россия, қатор бошқа мустақил, суверен марказларга бўлган нодўстона муносабатларини ҳатто яширишмаяпти”.

Ушлаб туришнинг барча усуллари ҳам яхши таниш. Путин уларни шунчаки бирма-бир санаб ўтди: “Бизни иқтисодий ва бошқа санкциялар билан кишанлашга, нафақат биз, балки ҳамкорларимиз манфаатдор бўлган йирик халқаро лойиҳаларни блоклашга, тўғридан-тўғри жамоат ва сиёсий ҳаётга, мамлакатимиз демократик жараёнларига аралашишга уринишмоқда. Ва албатта, махсус хизмат арсеналлари воситаларидан фаол фойдаланишмоқда”.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз тарихида биринчи марта бўлаётгани йўқ: турли даврларда бизга қарши барча тилга олинган усуллардан фойдаланишган, шундай экан биз унга қарши туришга ва жавоб қайтаришни ўргандик. Айнан шунинг учун Путин дедики, “Россияга нисбатан бунга ўхшаш ҳаракатлар истиқболсиз” – бизни ҳеч қандай босим билан ён беришга мажбурлаш, ичкаридан барбод қилиш қўлдан келмайди. Шу билан бирга Россия ўзининг ҳимояланаётган, ўз суверенитети ва манфаатларини ҳимоя қилаётган роли ҳақида маълум қилади.

Қолаверса, биз ҳар вақт ҳамма билан муносабатларни ривожлантиришга, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида очиқ мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаб келамиз. Бу гал ҳам Путин буни эслатиб ўтди? Бироқ бунга жавобан нимани кўрамиз?

Россия Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдан манфаатдор эмас, Россия ҳукумати мамлакатни авторитаризм йўлидан олиб бормоқда – ЕИ ташқи ишлар вазири янги санкциялар тўғрисидаги қарор қабул қилинган учрашувда шундай қарорга келишди. Европа демократияси раҳбари Жозеп Боррел эса Россия “ўзини душмандек тутишга аҳд қилган қўшни” дея атади ва таъкидлади: “Биз қарама-қарши тарзда ҳаракат қилишга қарор қилган қўшнилар билан доимий қарама-қаршиликга чап бериш учун моделни белгилаб олишимиз шарт”.

Яъни Европа, хусусан, Ғарб ҳам ишни умуман мана бундай тасаввур қилади: Россия қарама-қаршилик излаяпти ва муносабатларни ривожлантиришни истамайди. Қолаверса, Россия, маълум бўлишича, ҳамиша Европа ишларига аралашади ва ЕИ босим ўтказади. Шу боис энди Евроиттифоқ Москва билан муносабатларни уч тамойилдан келиб чиқиб йўлга қўяди.

Боррел уларни мана бундай таърифлади: Москва томонидан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилган тақдирда қаршилик кўрсатиш, агар Россия ЕИга босимни кучайтирадиган бўлса, уни ушлаб туриш билан шуғулланиш, Евроиттифоқ манфаатдор бўлган йўналишлар бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш.

Қаршилик кўрсатиш, ушлаб туриш, ЕИга фойда бор жойда ҳамкорлик қилиш – Европа дипломатиясининг жанговар тўплами. Лекин гап нима ҳақида кетяпти?

“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бузилиши” остида деярли барча нарса – Қрим ва Навальнийдан тортиб ҳар қандай бошқа мавзугача, устига устак ҳам ички Россия, ҳам халқаро, назарда тутилмоқда. Россияда гей-никоҳлар бўлмагани учун санкциялар – яъни инсон ҳуқуқларининг бузилиши? Марҳамат. Абхазияни Грузияга “қайтаришдан” бош тортганлик учун санкция? Шубҳасиз. Европада навбатдаги эмигрант ёки россиялик қочоқ ўлдирилганини учун санкиция, ва умуман бирор бир кишини – ҳар вақтда. Немис бундестагининг компьютер тизимини бузишдими? Албатта, Россияни жазолаш керак.

Худди шундай ҳар нарсани ЕИга бўлган босим деб аташ мумкин. Айирмачилар Каталониянинг ажралишини ёқлаб овоз беряптими? Рус изини қидирамиз. Москвага “Германия учун муқобил” парламент фаркция вакиллари келяптими? Руслар Меркелга чоҳ қазишяпти. Москва Польша ва Чехиядаги совет жангчилари ҳайкалларининг бузиб ташланишига норозилик билдиряптими? Бахтиқаро ва эрксевар шарқий европаликларга тазйиқ ўтказишади. Газ қувури қуришяптими? Европани иккига ажратишмоқчи. Қуришдан бўйин товлашяптими? Европани музлатиб қўйишмоқчи. Бемаънилик? Йўқ, янглиш билдирилган муносабат.

Яъни ЕИ Россия билан муносабатларни бир томонлама тартибга солувчи, жазолайдиган ёки ўз хоҳишига кўра шафқат қиладиган ҳуқуққа эга бўлмоқчи. Россия эса буни бор нарса деб қабул қилиши ва жаҳли чиқмаслиги керак. Бундан ташқари, олийжаноб европаликларга фойда келтирадиган соҳалардаги ҳамкорликка чақиришса, лаббай деб туриши керак.

Бироқ воқеликда буларнинг бари аксинча: ўзини душмандек тутаётган қўшни бу ЕИ. Россияга босим ўтказади, шарт қўяди, панд-насиҳат қилади, лой чаплайди, ички ишларига аралашади ва буни ўз ўзидан табиий ҳолат деб ҳисоблайди. Украинани Россиядан (атлантик ташаббусга кўра бўлса ҳам) узиб олишга уринаётган, Шарқ ва Ғарбнинг тарихий чегараларини ўзгартиришга, ўз ҳудудини рус тамаддуни ҳисобига кенгайтиришга уринаётган аслида ЕИ ўзидир. Ва у Россия бунга жимгина кўнишини хоҳлаяптими?

Бунга ўхшаш сурбетлик чорак аср, ҳатто 15 йил аввал, Россия ўз ҳаётини қутқариш учун курашаётган ва барча рус дунёси билан шуғуллана олмаётган, европаликлардан ўзини одобли тутишни талаб қила олмаган пайтда тушинтириш мумкин эди, лекин ҳозир Россиядан бепарво ўқувчи итоаткорлигини кутиш кулгули.

Россия ҳар қандай ҳолатда ўзига мос шарт-шароитларда Европа билан муносабатларини қайта қуради – ЕИ буни қанчалик барвақт англаса, бу жараён шунчалик осон ва тез бўлади. Европанинг бунга ҳеч қандай муқобили барибир йўқ: у ўзига на Россиядан узоқлашиш, на қўшнидан душманга айланишни эп кўради. Аниқроғи, эп кўра олдию – лекин фақат охирги марта ўзи учун.

766
Теглар:
санкциялар, Ғарб, Россия, Европа

Кўринмас ҳимоячилар - Россия яширин ракета ташувчилар қурмоқда

661
(Янгиланган 14:36 25.02.2021)
Энг сўнгги синовларда маълум бўлишича 677-лойиҳа сув ости кемалари яширинлик даражаси олдинги дизел-электрик сув ости кемаларидан ҳам юқорироқ.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Келажак қуроллари, шовқинсиз ва яширин – 2022 йилда Россия денгиз флоти 677 “Лада” лойиҳасига мансуб биринчи дизель-электрик сув ости кемаларини олади. Уларни ишлаб чиқариш учун 20 йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Ушбу субмарина юқори аниқликда зарба берувчи қурол ташиши мумкин, унинг йўналишини аниқлш эса – жуда мураккаб.

"Қийин фарзанд"

"Кронштадт" ва "Великие Луки" сув ости кемалари денгизчиларга 2021 йилда етказиб берилиши керак эди. Лекин "Адмиралтейские верфи" корхонаси бош директори Александр Бузаков айтишига қараганда, контрагентлар туфайли топшириш санаси орқага сурилган.

Сентябр ойида Бирлашган кема қурувчи коропорация раҳбари Алексей Рахманов, етказиб берувчи корхоналардан бири кечикаётгани туфайли иккита серияли кемабуюртмачига бироз кечикиб топширилишини хабар қилган эди.

Умуман, кемасозлик соҳасида кечикиш одатий ҳолга айланиб қолган десак муболаға бўлмайди. Масалан, "Санкт-Петербург" бош кемасини қуриш 1990 йилларда бошланган эди ва 2004 йилда битказилиши керак эди. Лекин Шимолий флот уни фақат 2010 йилда олди.

“Лада” сув ости кемалари анчагина эскириб қолган 877 лойиҳага мансуб "Палтус" сув ости кемалари ўрнига келиши керак эди. Янги кемалар кичикроқ ва гидролокаторлар учун кам сезиларли. Россия кемасозлиги учун янги бўлган, бир корпусли схема ҳам сув ости кемасининг акустик яширинлигини таъминлайди.

Ундан ташқари янги кемалар ҳаво керак бўлмайдиган (анаэроб) турдаги двигатель билан жиҳозланади.

Кема қуриб битказиў муддати кечиктирилишига ҳам ана шундай янги ечимлар кўплиги сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Масалан бош кема қуриш ва синаш вақтида ҳам гидроакустик мажмуа билан жиддий муаммолар содир бўлган эди. Электр двигателининг қуввати кам бўлгани туфайли сув остида керакли тезликка эриша олмас эди.

ҲДФ янги дизел электрик сув ости кемларига муҳтож бўлгани туфайли, улар “Лада” ўрнига 6та вақт билан текширилган 636 лойиҳага мансуб "Варшавянка" сув ости кемаларига буюртма берган эди.

Хавфли “кичкинтойлар”

Мутахассислар фикрига кўра “Лада” – бу энг замонавий ва келажаги порлоқатомсиз субмариналардир.

Кичик ўлчамга эга бўлишига қарамасдан, ушбу кемалар ўзларнинг универсаллиги ва куп функциялиги билан ажралиб туради. Сув ости ва сув усти кемаларига қарши курашиши, денгиз қирғоғидаги объектларга зарба бериши, миналар ўрнатиши ва қирғоқларни десантдан ҳимоя қилиши, бўлинмалар ёки махсус юкларни ташиш мумкин.

Лекин уларнинг асосий ютуғи – юқори автоматлашгани ва кам шовқин чиқариши. Шунингдек уларнинг мобиллиги ва юқори манёврлилиги диверсион ва разведка операцияларида қўл келиши мумкин. Кеча кучли гидроаккумулятор ва 3та антенналар билан жиҳозланган. Бири – олдида, иккитаси – ён томонида.   

Сув сиғими 1,8 минг тонна булган кеманинг тезлиги соатига 20 узелга етади. Ҳаракатланиш тезлиги 350 метргача, экипаж сони – 30 кишигача етади.

“Лада” ўз бортида 533 миллиметрли 18та торпедо ва 20та мина олиб юриши мумкин. Албатта унинг бортида тез ҳаракатланувчи (300км/с) “Шквал” торпедо-ракеталари ва “Калибр” ракетларига эга.

Дастлабки икки субмарина оддий энергетик қурилма билан жиҳозланади, чунки анаэроб қурилмалар ҳали яратилгани йўқ. Лекин лойиҳанинг қолган кемалари ана шундай қурилма билан жиҳозланади.

Кўринмас қўриқчилар

"Лада" — сув ости кемаларининг мутлақ янги класси бўлиб, у олдинги сув ости кемалари асосида қурилган, лекин сўнгги 15-20 йил ичида ушбу кемаларда 150 дан ортиқ тажриба-конструкторлик ишлари ўзлаштириб олинган.

“Олдин ҳеч қандай лойиҳада бундай бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда бу катта сув ости лабораториясидир”, - дейди флотни қўллаб-қувватлаш Жамоат ҳаракати раиси, биринчи ранг капитани Михаил Ненашев.

Эксперт хулосасига кўра, “Лада” - турли тактик ва стратегик вазифаларни бажариши мумкин. Хусусан, унинг бортига олдинги кемаларга қараганда кўпроқ торпедолар ёки ракета мажмуалари жойлаштирилиши мумкин.

 Дизель-электрик сув ости кемалари шовқини денгиз шовқини билан тенг деса ҳам бўлади. Янги гидроакустика жуда узоқ масофадаги шовқинларни тинглаши мумкин.

“Бу жуда муҳим, чунки “Лада” кемалари Арктикада навбатчилик қилади. Унинг яна бир устуворлиги – кичик ҳажми, демак кема ҳам чуқур ҳам саёз сувларда ҳам ҳаракатланиши мумкин. Рақибнинг атом сув ости кемалари ҳамма жойда ҳам ҳаракатлана олмайди, лекин “Лада” – жуда самарали ҳимоя қурили бўлиши мумкин”, - дейди Ненашев.  

Россиянинг дизел сув ости кемалари ўз тоифасида дунёда энг яхши деб тан олинган. 636.3 лойиҳасига мансуб 6та дизел-электрик кемалар яқинда Қора денгиз флотида хизмат қилмоқда. Яна олтита кема яқинда Тинч океани флотига етказиб берилади. Яширинлиги ва шовқинсизлиги учун ушбу сув ости кемаларини НАТОда – “қора туйнуклар” деб ном беришган.

Лекин янги “Лада” кемалари янада тинчроқ. "Санкт-Петербурга" кемаси синовида маълум бўлишича 677-лойиҳа кемалари яширинлиги олдинги серия дизел-электрик кемаларидан ҳам юқорироқ.

661

Латвияда совет жангчиларига қўйилган яна бир ёдгорлик таҳқирланди

0
Совет аскарлари хотираси устидан навбатдаги даҳшатли таҳқирлаш ҳолати Латвиянинг Екабпилс шаҳрида юз берди. Тунда маҳаллий мемориал жойидан пушка ғойиб бўлди.

Кимдир пушкани жойидан қисмларга ажратиб, номаълум йўналишда олиб кетган. Видеокузатув камералари тракторни суратга олган. Кадрларда трактор ковшида ўша пушка олиб кетилаётгани акс этган.

Совет жангчиларига мемориални ким таҳқирлади? Миллатчилар бу хабарни қандай қарши олди? Латвиядаги вандалларни кимдир тўхтата оладими? Бу саволларга ҳамон ҳеч қандай жавоб йўқ. Маҳаллий аҳоли ўз тахминларини билдирмоқда - кадрларни томоша қилинг.

0