WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Владивосток
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
WorldSkills Russia дунёда биринчи бўлиб VIII Миллий чемпионат финалини масофавий очиқ форматда ўтказади.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. WorldSkills Russia VIII Миллий чемпионати финали 2020 йил 6 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади, илк бор масофавий очиқ форматда.

Коронавирус эпидемияси бутун дунёда одатдаги иш тарзига ўз тузатишларини киритди. Шу билан бирга янги уфқлар ҳам очилди: ҳозир рақамли майдонларнинг омади роса чопган. Ҳар кунги йиғилишлар, спорт билан шуғулланиш, дўстлар билан учрашув, бизнес, мактаб, университет, музейлар онлайн тарзга ўтиб кетди. WorldSkills Russia ҳам таълим, машғулотлар, мусобақалар ва малакага баҳо беришни масофавий форматда ўтказиш учун янги рақамли воситалар ишланмаларидан четда қолмади.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaСистемная работа по развитию движения WorldSkills Russia
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Системная работа по развитию движения WorldSkills Russia

Миллий чемпионат финалини бошқа кунга кўчирмаслик учун илк бор WorldSkills тизимида унинг масофавий очиқ формати ишлаб чиқилди. Унга кейинчалик бошқа мамлакатлар татбиқ этиши ва кадрларни тайёрлаш ва миллий чемпионатларни ўтказишда ўз тизимларида қўллай оладиган энг яхши технология ва усуллар киритилди.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaСистемная работа по развитию движения WorldSkills Russia
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Системная работа по развитию движения WorldSkills Russia

Миллий чемпионат финали доирасида баҳслар 130 та малакалар бўйича бўлиб ўтади (ўсмирлар учун – 70). Миллий чемпионатда 2800 нафардан зиёд киши иштирок этади, улар орасида ўсмирлар ва хорижлик иштирокчилар бўлади. Таққослаш учун: 2018 йилда улар 700 нафар, 2019 йилда эса 1500 нафар эди. Экспертлар уюшмаси 700 нафардан зиёд кишини ташкил этди. WorldSkills Russia томонидан ишлаб чиқилган янги формат чемпионатда бутун мамлакат бўйлаб максимал иштирокчилар қатнашишига имкон берди. Шундай қилиб, 2020 йилги WorldSkills Russia VIII Миллий чемпионати финали Россияда 8 йил ичидаги энг кўламлиси бўлади. Барча хоҳловчилар баҳсларни дунёнинг исталган бургачидан онлайн эфир ёрдамида кузатишлари мумкин.

Малакалар (компетенция) 7 та касб блокларига мувофиқ келади: қурилиш ва қурилиш технологиялари; информацион ва коммуникация технологиялари; ижодкорлик ва дизайн; ишлаб чиқиш ва муҳандислик технологиялари; хизмат соҳаси; транспорт ва логистика; Future Skills.

Финал коллежларнинг минтақа майдонлари ҳамда малакалар ихтисослашган ва халқаро марказларида бўлиб ўтади. Бош экспертлар реал вақт режимида мусобақалар бориш жараёнини кузатади ва регламентга мос келишни назорат қилади.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Оренбургская область
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Оренбургская область

Иштирокчилар чиқишини баҳолаш масофавий ва онлайн технологияларни қўллаш билан амалга оширилади. Баҳолар тизими бир нечта блокларга ажратилади. Мусобақа қатнашчиси иши экспертлар томонидан минтақада ёки масофавий тарзда кўз билан назорат қилиш воситалари ёрдамида баҳоланади. Масофавий баҳолашнинг имкони бўлган нарсалар эксресс почта билан Новокузнецкдаги мусобақаларни бошқариш асосий маркази ёки мусобақаларни бошқариш ёрдамчи марказларига жўнатилади. Улар Москва ва Қозондаги майдонларда жойлашган.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Тюменская область
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Тюменская область

Қолаверса, “Келажакка чипта” платформасида келувчилар учун Try-a-skill – “Касбда ўзинингни синаб кўр” махсус масофавий лойиҳа ташкил этилади. Ҳар бир хоҳловчи виртуал экскурсияда иштирок этиши ва компетенцияларда ўз кучларини замонавий онлайн фаоллик ёрдамида синаб кўришлари мумкин.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Республика Татарстан
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Республика Татарстан

Ишнинг глобал усулидаги ўзгаришлар ва рақамли иқтисодиётнинг ўсишини экс эттирувчи трансформация қўшма саъй-ҳаракатлар маҳсулидир. WorldSkills Russia аллақачон янги методикаларни ишлаб чиқаришда илғор ва миллий чемпионатни янги, масофавий очиқ форматда ўтказиш Россия Федерацияси Таълим вазирлиги, Кузбасс ҳукумати, Стратегик ташаббуслар агентлиги (АСИ) ва дунёнинг 50 та етакчи компаниялар ҳамкорлари томонидан қўллаб-қувватланган.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Владимир
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Владимир

Кузбасс – дунёнинг энг катта кўмир кони жойланган ерларидан бири – VIII Миллий чемпионат маркази бўлади. Бу ерда оғир саноат, металлургия корхоналари жойлашган. Бугун Кузбасс фаол равишда ривожланмоқда, заводларда энг юқори жаҳон стандартларига мос келувчи замонавий технолигиялар, илғор механизм ишлари татбиқ этилмоқда. Минтақага юқори даражадаги профессионаллар керак. Шунинг учун миллий чемпионат финалини ўтказиш – ёшларга талаб қиланаётган мутахассисликларнинг барчасини кўрсатиш учун ажойиб имконият.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaФинал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Новосибирск
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
Финал чемпионата WorldSkills Russia проходит в дистанционно-очном формате. Новосибирск

Чет эллик қатнашчилар ҳам анъанавий тарзда WorldSkills Russia миллий чемпионатига қўшилиш ва таълим олиш ҳамда бир нечта малакалар бўйича мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга. Чемпионат доирасида Евроосиё ҳудудидаги мамлакатлар мусобақа қатнашчилари учун евроосиё синови режалаштирилмоқда.

“WorldSkills Russia кадрларни тайёрлаш комплекс тизимини тузиш, професионал маҳорат бўйича чемпионатларни ташкил этиш ҳамда ўқитишни ўтказиш учун рақамли хулоса яратиш ва ривожида ҳамкор мамлакатлар билан катта ҳалқаро ҳамкорлик тажрибасига эга, - дейди WorldSkills Russia бош директори Роберт Уразов. – Ҳозир биз Евроосиё ҳудудидаги, жумладан, МДҲдаги мамлакатларда кадрларни тайёрлаш тизимига шундай хулосаларни татбиқ этишга кўмаклашмоқдамиз. Бу иш доирасида биз Россия майдонлари, WorldSkills Russia рақамли инфратузилмалари ва ресурслари ҳамда компаниялар ва таълим муассасаларининг ҳамкорлик тармоғига масофавий уланиб, биргаликда машғулотлар ўтказамиз. Бундай ёндашув ишлаб чиқилган технологияларни такомиллаштиришга имкон беради, МДҲ мамлакатлари билан ягона меҳнат бозорини юқори малакали мутахассислар билан биргаликда кўпайтириш ва кейинчалик таъминлашга кўмаклашади”.

Мусобақанинг ўзбек қатнашчилари ва экспертларининг чемпионатда иштирок этиши – мамлакатда ҳаракатни янада ривожлантириш ва WorldSkills Russia томонидан миллий финалда синовдан ўтказилаётган дунёдаги энг илғор амалиёт ва воситаларни ўрта профессионал таълим тизимига татбиқ этиш мақсадида Республиканинг WorldSkills Russia билан ҳамкорлигининг бир қисми.

Профессионал маҳорат бўйича мусобақа ташкил этишдан ташқари, ҳозир WorldSkills Russia ёрдамида бир нечта ташаббус амалга оширилмоқда. Улар орасида мономарказ негизида банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича WorldSkills Russia стандартларига бўйича профессионал таълим маркази ва малакани баҳолаш марказини ташкил этиш, ишчи касблар бўйича мутахассис ва экспертларни бирлаштириш йўли билан экспертлар уюшмасини тузиш ҳамда ҳар бир алоҳида малака бўйича эксперт тармоғини яратиш.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaWorldSkills Russia уже не первый год сотрудничает с представителями из Узбекистана в части развития движения WorldSkills в стране
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
WorldSkills Russia уже не первый год сотрудничает с представителями из Узбекистана в части развития движения WorldSkills в стране

Республикада профессионал таълим дастурига кейинчалик скилл-паспортларини бериш билан WorldSkills стандартлари бўйича малакани мустақил баҳолаш татбиқ этилмоқда. У жорий йилдан ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги расмий дипломга тенглаштирилади ва намойиш учун белгиланган имтиҳонларни топширганларга берилади, 2020 йил 1 январдан.

Яқинда WorldSkills Russia ва Ўзбекистон Республикаси Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси ўртасида имзоланган битим ҳаракатнинг келажакда кенг миқёсда ёйилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида касбий таълим сифатини оширишга қаратилган биргаликдаги турли лойиҳаларни назарда тутади. 

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp  - Sputnik Ўзбекистон
Келажак касби сари оддий йўл - Future Skills Camp

Бундан ташқари, WorldSkills Russia миллий мусобақалар ўтказишга ёрдам беради: Қозоғистон ва Россия билан биргаликда республикада ишчи касблар бўйича биринчи Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди. WorldSkills, шунингдек, 2021 йили Шанхайдаги касбий маҳорат бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида республика шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибини шакллантириш ва уларни мусобақага тайёрлашга ёрдам беради.

WorldSkills Russia томонидан ишлаб чиқилган масофавий очиқ формат катта глобал ўзгаришларга қарамасдан Ўзбекистон билан самарали ҳамкорликни ўша даражада давом эттиришга имкон беради. Масалан, 2020 йил июнь охирида бундай формат Future Skills Camp таълими доирасида синовдан ўтказилган эди. Ўшанда ёш ўзбекистонлик мутахассислар замонавий рақамли иқтисодиёт учун энг истиқболли ўнта касблар бўйича тренингда иштирок этди.

© Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills RussiaWorldSkills Russia уже не первый год сотрудничает с представителями из Узбекистана в части развития движения WorldSkills в стране
WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматда - Sputnik Ўзбекистон
WorldSkills Russia уже не первый год сотрудничает с представителями из Узбекистана в части развития движения WorldSkills в стране

WorldSkills Russia VIII Миллий чемпионати финали доирасида яна ишлаб чиқилган рақамди технологияларни нафақат ўз майдонларида, балки ҳамкор мамлакатлар майдонларида ҳам синовдан ўтказиб маъқуллайди, шундай қилиб уларни такомиллаштиради ва у ёки бу миллий ўқитиш тизимига мослаштиради. Олиш ва кейинчалик WorldSkills Russia “лабораторияларида” яратилган воситаларни кадрлар тайёрлаш ўз миллий тизимида татбиқ қилиш учун мамлакатлар касбий маҳорат бўйича Россия миллий чемпионатларида иштирок этишда юқори қизиқиш билдиришмоқда. Шундай қилиб, WorldSkills Russia амалиётини нафақат миллий, балки глобал даражада ҳам кенгайтиради.

Бу йил ўзаро тажриба алмашиш ва янги технолигияларни ўрганиш учун, жумладан, махсус онлайн дастур бўлади. Уни WorldSkills Russia вакиллари хорижлик ҳамкорлар учун ўтказади ва мусобақа ўтказиш учун рақамли ва онлайн хулосани татбиқ этишга бағишланади.  40 та мамлакат иштирокчилари дастурга мустақил эксперт ва кузатувчи сифатида қўшилади. Дастур доирасида ўтказилади: рақамли ва онлайн технологиялардан фойдаланган ҳолда WorldSkills Russia миллий чемпионати янги форматига бағишланган сессия; мусобақалар бўлиб ўтаётган чемпионатнинг масофавий майдонларига ҳамда мусобақаларни бошқараётган марказларга онлайн тур; масофавий тарзда WorldSkills стандартлари бўйича мустақил баҳолашни ўтказиш тренинги; онлайн тренинг ва мусоқаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун саноат ҳамкорлар ва компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида business talk; малакаларнинг 7 та асосий блоклари бўйича масофавий ва онлайн мусобақалар моделини татбиқ этиш бўйича сессиялар.

Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

Замонавий шарт-шароитлар кадрларни тайёрлаш профессионал тизимига қарши чиқди. Улар унинг ривожланишида янги, нодир босқичга кўмаклашди. Масофавий ва тақсимловчи форматга нафақат чемпионатлар, балки таълим ва иш жараёнларини ҳам ўтмоқда. Шу тариқа меҳнат бозорида ишга жойлашиш ва иш жойларининг янги моделлари шаклланишига имкон туғдирмоқда. Буларнинг барчасига қўшимча равишда янги воқелик ҳаракатчанлик имкониятини яратмоқда – ахир рақамли форматда бу янада осонлашмоқда. Шу билан бирга кадрларнинг бундай ҳаракатчанлиги ва глобал интеграцияси жаҳон миқёсидаги кўникмалар муҳимдир. Ўзбекистонда WorldSkills ҳаракатини ривожлантиришга оид тизимли иш меҳнат ресурсларини ҳаракатчанлигини оширишга имкон беради. Бунда ягона меҳнат бозори ва МДҲ мамлакатларидаги ягона иш стандартлари ҳам инобатга олинади.  Республика томонидан скилл-паспортларнинг ўрта профессионал таълим тўғрисидаги расмий ҳужжат сифатида тан олиниши – ўқитиш самарали тизимининг шакллантириш йўлида катта қадам ва мамлакатда малакани тасдиқланиши. Масофавий очиқ формат доирасида мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик иштирокчи ва экспертлар оладиган янги усуллар ва технологиялар бу жараёнларни тезлаштиришда ёрдам беради.

Мусобақалар KNAUF, IEK, 1С, Элфорт компаниялари кўмагида бўлиб ўтмоқда.

WorldSkills Russia чемпионати ҳақида батафсил қуйида: https://wsr.online/

Лойиҳа ҳамкори

Янгиликлар лентаси
0