Тошкентда қадимий шаҳарлар архелогик топилмалари кўргазмаси очилди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишАрхеологик қазилмалар. Узбекистон
Археологик қазилмалар. Узбекистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазмада қадимий шаҳар харобаларидан топилган бир неча ўнлаб артефактлар кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. РИА Новости хабар беришига кўра, Тошкентдаги Халқаро Маданият карвон-саройида “Қадимий Чоч маданий мероси” номли археологик кўргазма очилди.   

Чоч (Шош арабча ёзувда) – Ўрта Осиёнинг, ҳозирги жанубий Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг шимоли-шарқида эрамизнинг I-VII асрларида Ўрта Осиёнинг араблар забтигача булган даврида мавжуд булган тарихий ҳудудларидан биридир. Ўша даврларда мавжуд бўлган шахарлар ичида энг қадимийси бу Тошкент вилоятидаги Қонқа ва Тошкент шахрининг шимолида жойлашган Шоштепа шаҳарларидир. Улар Тошкент вилоятида топилган энг қадимий шахар туридаги манзилгоҳларидир. 

"Қонқадаги чуқурлиги 20 метр булган археологик қазиш ишлари милоддан аввалги минг йилликнинг тенг ярмигача бўлган тарих “қатлама”сини  очди", — деди Маданият карвон-саройининг музей булими бошлиғи, археолог Константин Шейко.   

Эрамиздан аввалги IV-III асрларда Қонқадаги уйлар атрофида мустаҳкам шаҳар пайдо бўлди. Шейконинг сўзларига қараганда, ушбу шаҳар қадимий ҳарбий русумга биноан икки қатор қўрғон девори билан ўралган бўлиб деворда миноралар ва ҳимоя туйнуклари мавжуд бўлган.      

Кўргазмада III-XI асрларга оид кумуш ва мис тангалар, металл, суяк ва тошдан ясалган меҳнат қуроллари, сопол ва чинни идишлар, олтин ва рангдор тошлардан ясалган тақинчоқлар, одам ва хайвонлар шаклини эслатувчи терракот ҳайкалчалар намойиш этилган. 

Кўргазма ташкилий қўмитаси хабар беришича, кўргазмада тарихий ёдгорликлар билан бир қаторда,  бир неча ўнлаб фотосуратлар намойиш этилган. Фотосуратларда энг қизиқ экспонатлар ва археологик қазишлар кўринишлари кўрсатилган. Кўргазма очилган куни  ташкил қилинган “давра суҳбатида” охирги йилларда ўтказилган тарихий ёдгорликларга бағишланган илмий изланишлар ҳамда Чочнинг Буюк Ипак Йулидаги аҳамияти муҳокама қилинди. 

Тошкентдаги Халқаро Маданят Карвон-саройи 2003 йилда очилган. Ушбу маданият марказига унинг илк ташабусскори булган Япониялик рассом ва изланувчи Икуо Хираяма номи берилган. Маданият Карвон-саройи Узбекистон, Япония ва Буюк Ипак Йулида жойлашган бошка мамлакатлар маданий меъросини оммалаштиришга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0