Москвада «Ван Гог. Жонланган тасвирлар 2.0» кўргазмаси очилади

© Sputnik / А. Свердлов / Медиабанкка ўтиш"Арледаги қизил узумзорлар" тасвири репродукцияси
Арледаги қизил узумзорлар тасвири репродукцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тасвирий санъат шинавандаларига 2 минг кв.м. майдонда рассомнинг 400 тасвирларини катта экранларда намойиш этилади. Кўргазманиг қизиқарли томони шундаки, у томошабинга гўёки тасвир ичига кириб кетиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Москвадаги Artplay дизайн марказида «Ван Гог. Жонланган тасвирлар 2.0» кўргазмаси очилади, РИА Новости хабарига кўра. Ушбу кўргазма Голландиялик рассом таваллудининг 125 йиллигига бағишланган.

Томошабинлар буюк постимпрессионист рассомнинг энг машҳур асарларининг юқори сифатли, катталаштирилган репродукцияларини томоша қилишади. Ушбу тасвирлар орасида Япония мотивлари, сирли юлдузли тунлар, тўлиб-тошган Франция табиат манзаралари бор. Умумий ҳисобда томошабинлар эътиборига 2 минг кв.м. майдонда рассомнинг 400 тасвири намойиш этилади. Кўргазманинг ажойиб томони шундаки, у томошабинга гўёки тасвир ичига кириб кетиш имконини берилади. Масалан томошабин "Арледаги ётоқхона" ичида суратга тушиши ёки “Тунги қаҳвахона террасасида” бир пиёла қаҳва ичиши мумкин.    

Кўргазма доирасида мастер класс ва анжуманлар ҳам бўлиб ўтади. Унда ҳар бир киши тажрибали рассомлар назорати остида “Кунгабоқарлар” ки “Юлдузли тунлар”ни чизишда ўз кучини синаб кўриши мумкин.

Голландиялик рассом Ван Гог ўз ижоди давомида 2000 дан санъат асарлари яратди, улардан 930 тасвир ва 1100 эскиз ва бошқа намуналар. Амстердамдаги Ван Гог музейи дунёдаги энг кўп бориладиган музейлардан биридир. У ерга йилига 1,5 миллион киши боради.  

 

Янгиликлар лентаси
0