Звёздные Войны: Пробуждение Силы фильми премьераси. Архив сурат

Ўзбек актёри Голливуд блокбастерида рол ижро этди

306
(Янгиланган 16:58 22.12.2015)
Ўзбек актёри “Юлдузлар жанги” картинасида Ер коинотини келгинди-босқинчилардан ҳимоя қилувчи аскар ролини ижро этди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Рашид Шадад тахаллуси остида ижод қилувчи актёр Абдурашид Шодиев, дунё бўйича катта шов-шувларга сабаб бўлган “Юлдузлар жанги: Куч уйғониши”("Звездные войны: Пробуждение силы") картинасида эпизодик ролни ижро этди, хабар қилади Uz24.

Рашид — Жакку коиноти аҳолиларидан бири ролини ижро этди. У фильм бошида коинотни келгинди-босқинчилардан ҳимоя қиладиган аскар образида пайдо бўлади.

Filming "MISSION IMPOSSIBLE 5" in Blenheim Palace, Oxford, England. Met giants of Hollywood like Tom Cruise, Alec Baldwin. Great experience.

Опубликовано Rashid Shadat 10 января 2015 г.

Нашрда ёзилишича, кастинг ва суратга олиш ишлари учун Шада 5 ой вақт сарфлаган. Ва кунларнинг бирида картина режиссёри Жей Жей Абрамс ундан олдинга чиқиб, актёрларнинг кадрдаги ҳаракатларини ўзаро уйғунлаштириб беришни сўраган.

Ўзбекистонда “Илҳом” театри актёри бўлган Рашид Шадад “Миссия Невыполнима”, “Спектр” сингари фильмларда ҳам эпизодик ролларни ижро этган.

 

306