Ўзи билан боғлиқ можаролардан кейин хонанда Тамила Ўзбекистонни тарк этди

© Tamila uzХонанда Тамила.
Хонанда Тамила. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонанда Тамила Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасини ўчирди ва Қозоғистонга кўчиб ўтди.

Тошкент, 2 фев — Sputnik. Хонанда Тамила Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасини ўчирди ва Қозоғистонга кўчиб ўтди, дея хабар беради kun.uz сайти.

Хонанда Тамила (Эсмеральда Рахматова) - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекнаво" Тамилани яна лицензиясидан маҳрум қилди

"Мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди. Шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамилани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашди", дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, хонанда Instagram’даги Tamilaofficial номи билан рўйхатга олинган шахсий саҳифасидаги барча суратларини ўчириб юборган ва саҳифа номини Kassauz деб ўзгартириб қўйган.

Маълумотларга қараганда, Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган.

 

Янгиликлар лентаси
0