Бухороликлар москвалик рассом қизнинг янги лойиҳаси қаҳрамонига айланди

© 60 Faces of Bukhara / FacebookМосквалик рассом Ирина Долгих
Москвалик рассом Ирина Долгих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари москвалик Ирина Долгих лойиҳасини зўр қизиқиш билан кузатишмоқда. Рассом қиз 1 апрелдан бошлаб ҳар куни бухороликлар суратини чизиб, улар ҳаёти ҳақида ёзиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Москвалик рассом Ирина Долгих Ўзбекистонда ўзининг "Бухоронинг 60 вакили" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Ирина 60 кун ичида 60 нафар бухоролик портретини чизади. Натижалар кунига Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинмоқда.

Замонавий санъат институти битирувчиси Иринанинг тан олишича, у Бухорога бир неча бор ташриф буюрган. Кўхна шаҳар қизга шу қадар ёқиб қолганки, мана у ярим йилдан буён шу ерда яшаб, шаҳар тарихи ҳақида сўзлашнинг ўзига хос услубини ўйлаб топди.

"Лойиҳа мазмуни шундаки: 60 кун ичида миллий либосларда 60 бухоролик портретини қоғозга тушираман", — деб ҳикоя қилади рассом.

Лойиҳа 1 апрелдан бошлаб ишга тушган. Ирина шу кунга қадар 43 нафар бухороликнинг портретини чизишга муваффақ бўлган. Энг қизиғи, рассом сурат чизиш билан чекланиб қолмай, балки, ҳар бир қаҳрамонидан унинг шаҳардаги ҳаёти, оиласи, энг қизиқарли ва муҳим хотиралари ҳақида сўраб, шулар асосида ҳикоялар ёзиб бормоқда. Шу тарзда, интернет тармоғида эълон қилинган ҳар бир сурат Бухорода одамлар қандай яшашлари ҳақида сўзловчи ҳикоялар билан жойлаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0