Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади. Архив сурат

Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади

189
(Янгиланган 17:11 20.05.2016)
Ўтган йиллар давомида ишлаб чиқаришга киритилган либослар моделлари мамлакат ичида шуҳрат қозонибгина қолмай, балки ўзбек ишбилармонлари томонидан Россия ва МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентда май ойи охирида “Болажонлар-ширинтойлар 2016” болалар модаси фестивали ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига лойиҳа ташаббускорлари.

"Бу йил танлов уч босқичда амалга оширилди. Ўтган йилнинг сентябрида ўтказилган биринчи саралаш босқичида 100дан ортиқ ўзбек дизайнерлари ўз ишларини, моделлар чизмасини ва коллекцияларини намойиш этишганди. Иккинчи босқичда эса, саралаб олинган модельерлар битта моделнинг тайёр намунасини тақдим этди, ҳайъат аъзолари эса ижод маҳсулининг конструкцияси, қоматга ўтириши ва ишлаб чиқарилиш технологиясига баҳо бердилар", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади. Архив сурат
© Sputnik / Организаторы проекта
Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади

Натижада, танловнинг якуний, финал босқичига Тошкент, Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Қўқонддан 52та дизайнер саралаб олинди.
Иштирокчилар 7 йўналишда ўзаро баҳслашадилар: булар спорт, миллий ва байрам либослари, мактаб формаси, бўлажак оналар учун либослар, “рret-a-porter” ҳамда бутун оила учун либослар(Family Look).
Дизайнерлар коллекцияси оммага 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 180дан ортиқ ёш модделлар томонидан намойиш этилади.

Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади. Архив сурат
© Sputnik / Организаторы проекта
Тошкентда болалар модаси фестивали ўтказилади
189