Тошкентда Пушкин туғилган куни ва рус тили кунини нишонлаш.

Тошкентда Пушкин туғилган куни нишонланди

144
(Янгиланган 18:43 06.06.2016)
Россия элчиси айтишига қараганда, Тошкентдаги Пушкин ҳайкали нафақат буюк шоирнинг ижодий меъроси балким Россия-Ўзбекистон мунособатларида маданий ва гуманитор алоқалари мустаҳкамланиши, белгисидир.

ТОШКЕНТ, 6 июня — Sputnik. Пушкин туғилган куни ва Рус тили куни мунособати билан Тошкентдаги А.С.Пушкин ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулика, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммадали Ахмедов ижтимой ташкилот вакиллари, ижодкор интеллигенциия ва ОАВ ваккиллаи  қатнашишди.

Қутловчи нутқида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев А.С.Пушкин тарихий доҳийона инсон ва буюк ижодкор бўлганлигини  айтиб ўтди. Унинг ижодида рус тилининг барча бойлиги ва мослашувчанлиги акс этган. У яратган адабиёт нафақат рус маданиятининг бир қисмига айланди, балки рус дунёсининг руҳий ривожланиши учун асос бўлди.

Элчининг сўзларига қараганда, Пушкиннинг Тошкентдаги ҳайкали нафақат буюк шоирнинг ижодий меъроси у балким Россия ва Ўзбекистон мунособатларида маданий ва гуманитор алоқалари мустаҳкамланиши, белгисидир.

Владимир Тюрденев айтишига қараганда, 6 июнь Россияда нафақат Пушкин туғилган кун, балким бугун Рус тили куни сифатида ҳам нишонланади.

Сўзининг охирида элчи Пушкин туғилган кунига келганларга миннатдорчилик билдирди ва уларни Рус тили куни билан табриклади.

Посол России в Узбекистане В.Л.Тюрденев
Посольство РФ в Узбекистане
Посол России в Узбекистане В.Л.Тюрденев

 

144
Съемка

“Рангсиз тушлар” фильми Марказий Осиё кинофестивалида иштирок этади

104
Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинган "Рангсиз тушлар” фильми жорий йилнинг 19 март - 3 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Марказий Осиёнинг баҳорги фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фестиваль ташкилотчиси  Корея ва Марказий Осиё ҳамкорлик форуми KF котибияти ҳисобланади. Фестивалда Наврўз ҳақидаги қисқа метражли  ҳужжатли фильмларга бағишланган тадбирлар, Марказий Осиё киноҳафталиги, K-pop танлови ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” фильмида қамоқдан сўнг озодликка чиққан аёл Кашмиранинг жамиятга мослашишида дуч келган қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Рангсиз тушлар” фильми  Анападаги "Киношок", Қозоннинг мусулмон кинолари фестивали, шунингдек, Арманистондаги "Фреска" ва Италиянинг "Лукания" ва "Asiatica Film Festival XXI", Индонезиянинг XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF ) фестивалларида ҳам иштирок этган.

104
Памятник Бабуру в Аллее литераторов в Ташкенте

Тошкентда Бобур таваллуд куни қандай кутиб олинди

76
Буюк давлат арбоби ва Шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги бутун Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди. 

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Кеча 14 феврал куни Тошкентдаги "Адиблар хиёбонида" Бобур ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Миллий Гвардиянинг ҳарбий-техник институти томонидан ташкил қилиди.

Нацгвардейцы в исторических костюмах в день рождения Бабура
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Нацгвардейцы в исторических костюмах в день рождения Бабура

Унда Ички ишлар академияси, ФВВнинг юзлаб курсант ва зобитлари,  Тошкент юридик  университети талабалари,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва драматик театр актёрлари иштирок этишди.

Маросимда ўзбек аскарларнинг ўрта асрларга хос ҳарбий кийимлари кийган театрлаштирилган томоша, "Бобоурнома"нинг дунё адабиётидаги ўрни, "Заковат" интеллектуал танлови ва бошқа қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Мероприятия в Аллее литераторов в честь 538-летия со дня рождения Бабура
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Мероприятия в Аллее литераторов в честь 538-летия со дня рождения Бабура

Ундан ташқари, Бобурнинг навбатдаги туғилган куни арафасида Миллий Гвардия Ҳарбий-техник институти ҳамда "Ўзбеккино" иштирокида суратга олинган "Йўлбарснинг туғилиши" деб номланган тарихий-адабий ва "Йўлбарс изидан" деб номланган тарихий-ҳужжатли фильмлари тақдим этилди. 

76
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

343
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

343
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон