"Салам, Масква": Россия мигрантлар ҳақида сериал суратга олди

© Кино1твРежиссёр Павел Бардиннинг «Салам, МАСКВА» фильмидан лавҳа
Режиссёр Павел Бардиннинг «Салам, МАСКВА» фильмидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фильмда Ўзбекистонлик актёрлар ҳам суратга тушган. Улар бу учун уч ой давомида вьетнам тилини ўрганишгани хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Россия "Биринчи" каналида режиссёр Павел Бардин томонидан суратга олинган "Салам, Масква" сериали намойиш этилади, деб хабар берилган телеканал сайтида.

"Сўнгги йилларда Россияга миллионлаб мигрантлар ташриф буюрди. Рустам ва Саня — Россия полиция хизмати ходимлари. Сериалнинг ҳар бир қисми мана шу икки ҳамроҳ олиб борадиган жиноят қидирув ишлари ҳақида  ҳикоя қилади", — дейилган сайт хабарида.

"Салам, Масква" картинаси Москвага келаётган мигрантлар ва полициянинг этник жиноятчиликка қарши курашувчи махсус бўлинмаси ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда ўзбекистонлик актёрлар ҳам суратга тушган. Фильм ижодкорлари сўзларига қараганда, сериалда суратга тушиш учун актёрларга уч ой давомида вьетнам тилини ўрганишга тўғри келган. Вьетнамликлар ролини шунингдек, Бурятия ва Тувалик актёрлар ижро этишган.

Сериалда ҳар бир миллат орасида яхши инсонлар билан бир қаторда жиноятчилар ҳам бўлиши мумкинлиги, шу боис, "келгиндилар" билан эмас, балки, миллат танламайдиган, Москва аҳли билан бир қаторда, пойтахт меҳмонларига ҳам халал берадиган жиноятчиликка қарши уруш олиб бориш лозимлиги ғояси илгари сурилган.

Янгиликлар лентаси
0