Максим Виторган ва Ксения Собчак, архив сурат

Ксения Собчак ўғилли бўлди

301
Россиянинг машҳур телебошловчиси Ксения Собчак илк бор она бўлди

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Телебошловчи Ксения Собчак 18 ноябрь куни ўғил чақалоқни дунёга келтирди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Собчак бу янгилик ҳақида ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида маълум қилган.

Собчакнинг сўзларига кўра, ўғли дунёга келган кун у учун дунёдаги энг бахтли кун бўлди.

 

"18.11.16 энди мен учун энг бахтли кун. Мен ажойиб ўғилнинг онасиман", — деб ёзган телебошловчи ўз сурати тагида. Ксения Собчак янги туғилган ўғлининг расмини ҳозирча оммага эълон қилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Ксения Собчак актёр Максим Виторганга турмушга чиққан эди. 35 ёшли телебошловчи илк бор оналик бахтига муяссар бўлган бўлса, 44 яшар Виторган учун бу учинчи фарзанддир.

 

301