Ўзбекистонда бир гуруҳ санъткорларга мукофот топширилди

Каримов фармонига асосан санъаткорларга берилган мукофотлар бугун топширилди

536
(Янгиланган 14:57 06.12.2016)
24 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони имзоланган эди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига мукофот топшириш маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот-хизмати.

"Тадбирда Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш,  миллий ғояни ривожлантириш,  маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 82 нафар  фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларига фахрий унвонлар ва орден ва медаллар топширилди", — дейилади хабарда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчи Хайриддин Султонов иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Эслатиб ўтамиз, актриса Зуҳра Ашурова Ўзбекистон халқ артисти, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев ва Милена Мадмусаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонлари билан, хонандалар Машҳурбек Раимжонов, Манзура Йўлдошева, Наргиза Абдуллаева, Акбар Отумаҳаммедов, шоир Ботир Эргашев "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эдилар.

536
Теглар:
"Шуҳрат" медали, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, мукофот, Милена Мадмусаева, Зуҳра Ашуров, Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура, Ўзбекистон
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)

Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатияси ривожланади

126
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатияси ривожланади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, агентлилик, Россиядаги ўзбек диаспоралари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, унинг обрўсини ошириш, ташқи дунё билан муносабатларни мустаҳкамлашда Россиядаги ватандошлар тажрибасидан фойдаланиш,  миллий урф-одатларимиз, ўзбек тилини, хусусан, маданиятимиз ва қадриятларимизни асраб-авайлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Президентнинг 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида ўзбекистон республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатиясини ривожлантириш, яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда хориждаги ўзбек миллий-маданий марказларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

126
Минарет Ислам Ходжа в Хиве

ЮНЕСКО бош директори Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

89
(Янгиланган 09:48 24.09.2020)
Одри Азуле Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. ЮНЕСКО Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишидан сўнг ташкилот бош директори Одри Азуле ўз твиттерида Ўзбекистон президенти ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан", - деб ёзди Одри Азуле. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 сентябр кунлари бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокатга қаратган эди. 

Хусусан Ўзбекистон президенти Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилишни ҳамда 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёр эканлигини билдирган эди. 

89
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

0
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

0