Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси

"Ўзбекнаво" виртуал қабулхонани ишга туширди

889
(Янгиланган 14:25 15.12.2016)
Кўплаб давлат идоралари қаторида ўзбек эстрада бирлашмаси - "Ўзбекнаво"нинг ҳам виртуал қабулхонаси ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори Ўктамов Фарҳод Жўраевичнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди. У qabulxona.uzbeknavo.uz электрон манзилида жойлашган.

"Сизда ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директорига мурожаат қилишингиз мумкин", — дейилган сайтда.

Хабарда айтилишича, мурожаат қилувчилар ўз савол, шикоят ва таклифларни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори номига +99871 234-24-28, +99871 234-52-90 телефон рақами орқали боғланиб, билдиришлари мумкин.

Виртуал қабулхонада ҳар бир мурожаат қилувчи ўз аризаси мақомини текшириб кўриши мумкин.

889
Теглар:
шикоят, қўшиқчилар, артистлар, Ўзбекнаво, виртуал қабулхона, ариза

Тошкент яқинида "Мистер Нокаут" фильми тасвирга олиш ишлари бошланди

145
Картина сюжетида Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Россия Федерацияси "Кинодом" ижодий уюшмаси вакиллари навбатдаги фильмни суратга олиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент вилояти туризмни бошқариш департаменти хабар бермоқда.

"Айни пайтда, кино ижодкорлар Чирчиқ ва Ангрен шаҳри ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида машҳур Совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган "Мистер Нокаут" фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаган", - дейилади хабарда.

Айни вақтда, суратга олиш ишларини давом эттириш учун жойни танлаш ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Mr. Нокаут" фильми бош режиссёри Артем Михалков октябр ойи ўрталарида Ўзбекистонга келган эди. Бош қаҳрамонни Виктор Хориняк ижро этиши маълум. Мураббий ролига Сергей Безруковни таклиф этиш режалаштирилган эди. Бюджети 200 миллион рублни ташкил этадиган картинани жорий йилнинг ўзида прокатга чиқариш мўлжалланмоқда. Фильмнинг суратга олиш ишлари Россия, Ўзбекистон, Польша ва Японияда бўлиб ўтади.

145
Человек прислонился к стеклянной двери

Томошабинларнинг юрак уриши тезлашишига қараб энг қўрқинчли фильм аниқланди

263
(Янгиланган 13:37 22.10.2020)
Фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Олимлар Хэллоуин арафасида энг қўрқинчли фильмни аниқлашди.

“Forbes” журнали ўз сайтида маълум қилишича, бунинг учун Британиянинг “BroadbandChoices” компанияси мутахассислари кинотомошабинларининг юрак уришини ўлчашган.

Тадқиқотда 2020 йил 15 сентябридан 30 сентябригача ўтказилган. Унда  турли ёшдаги 50 киши иштирок этган. Олимлар фильмдаги хотиржам ва қўрқинчли саҳналар вақтида томошабинларнинг юрак уриши тезлашинини назорат қилишган.

Тадқиқот якунларига кўра “Синистер” (“Sinister”, 2012) фильми энг қўрқинчли деб топилган. Бу фильмни томоша қилиш вақтида томошабинлар юрак уриши дақиқасига 86 марта урган. Бу одатдагига қараганда 32 фоизга кўп дегани (дақиқасига 65 марта). Шу билан бирга фильмнинг энг қўрқинчи саҳнасида томошабинлар шунчалик қўрқиб кетишганки, уларнинг юрак уриши дақиқасига 131 мартагача ошиб кетган.

“BroadbandChoices” талқинига кўра энг хоррор фильм бешлигига қуйидагилар киритилган: “Маккор” (“Insidious”, 2010), “Тавба” (“The Conjuring”, 2013), “Реинкарнация” (Hereditary, 2018) ва “Ғалати ҳодисалар” ("Paranormal Activity", 2007).

263
Женщина держит за руку ребенка

Сурхондарёда учинчи синф боласи қишлоқдоши томонидан зўрланди

49
Педофил 7 йилга озодликдан маҳрум этилган. Онаизор "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 11 ёшли ўғил бола қишлоқдоши томонидан зўрланган.

Мудҳиш ҳодиса жорий йил июнь ойида содир бўлган ва унга боланинг онаси ва қишлоқдош эркак ўртасидаги можаро сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Аёл ёлғиз она.

Онанинг айтишича, ҳодиса юз беришидан бир ой аввал аёл ва унинг бир қишлоқдоши ўртасида маиший сабабларга кўра, келишмовчилик юз берган. Ўшанда эркак аёлга қарата: "Ҳали шошмай тур, бир умр юзингни ерга қаратаман", дея дағдаға қилган.

Орадан бир ой ўтиб, дағдаға қилган эркакнинг амаки укаси - ёши тахминан 25 ёшларда бўлган йигит аёлнинг 3-синф ўғлини мактаб ҳожатхонасига судраб олиб кириб, зўрлаган.

Бола уйига йиғлаб келгач, ўғлининг ануси қонаб ётганини кўрган она зудлик билан касалхонага мурожаат қилган. Болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо у шифохонада олиб қолинмаган.

Аёлнинг айтишича, ҳозирда мактаб ўқувчиси жойида ўтира олмай қолган ва бир оёғи оқсайди, умуртқа қисми оғрийди.

Педофилияда гумонланаётган йигит устидан суд октябр ойида бўлиб ўтган. Мактаб ўқувчисини зўрлаган йигитни суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жабрдийданинг онаси чиқарилган ҳукмдан норози. Аёл "педофилга бу муддат кам, у қисқа фурсатда қамоқдан чиқиб келса, бизга яна зулм ўтказиши мумкин", деган ҳавотирда.

49