Президент арчасига чипталар 35 минг сўмдан бошланади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишАрча
Арча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент арчаси анъанага кўра, бу йил ҳам 29-30 декабр кунлари ўтказилади

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Янги йил арафасида Тошкент шаҳридаги "Туркистон" санъат саройида "Президент арчаси" театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилиши анъанага айланган. Анъанага содиқ қолган ҳолда, бу йил ҳам 29–30 декабрь кунлари ўтказилади, деб хабар бермоқда "Қалампир" нашри.

Тошкентдаги Янги йил арчаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг 9 майдонида Янги йил арчаси ўрнатилади
Хабарда таъкидланишича, чипталар 35, 40, 45 минг сўмдан "Туркистон" санъат саройи кассаларида сотувга чиққан.

Таклифнома билан келган болаларга "Президент совғаси" ҳадя қилинади, концертга чипта харид қилиб кирган болаларга эса совға берилиши учун ота-оналар қўшимча пул тўлаши лозим.

Ушбу концерт дастури Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси ҳамкорлигида тақдим этилади.

Болажонлар учун "Томоша" болалар мусиқий театр-студияси томонидан тайёрланган театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилади. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган болаларга "Президент совғаси" Лола Каримова-Тиллаева бошчилигидаги "Сен ёлғиз эмассан" хайрия жамғармаси томонидан топширилади.

Янгиликлар лентаси
0