Ўзбекнаво

Ўзбекнаво лицензия олиш истагидаги 50 санъаткорга рад жавобини берди

1714
"Ўзбекнаво" эсрада бирлашмаси рақамлар ҳисоботини тақдим этди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 2016 йил 9 ойи давомида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия бўйича 14та ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Ўзбекнаво" матбуот-хизмати.

Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу вақт давомида 2074 нафар санъаткорга лицензия берилган.

Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олмоқчи бўлган 50 нафар санъаткорга рад жавоби берилган.

Концерт ва томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир марталик рухсатнома бериш бўйича эса 29 эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтган, 554 кишига бир марталик рухсатнома берилган, 11 аризачининг аризаси рад этилган.

1714
Народный артист Узбекистана Озодбек Назарбеков

Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди

276
(Янгиланган 11:14 29.06.2020)
Икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Озодбек Назарбековга Туркманистонда юксак унвон берилди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида РИА Новости Туркманистон телевидениесига асосан хабар қилмоқда.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Озодбек Наазарбековга ушбу шарафли унвон - унинг икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва профессионал усталиги учун берилган.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Туркманистонда бир неча бор саҳналарга чиққан эди. Ушбу концертларда президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам бўлган, дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрел ойида Туркманистон президенти озарбайжонлик хонанда Полад Бюльбюль оглига ҳам Туркманистон ва Озарбайжон халқари қўшничилиги ва мусиқа санъатига қўшган ҳиссаси учун “Туркманистон халқ артисти” унвонини тақдим этган эди.

276

Дисней студияси бугун ўз мультфильмларидаги ирқчилик учун уялмоқда

481
(Янгиланган 11:12 18.06.2020)
Бугун Америка ирқчилик туфайли улкан муаммоларга дуч келмоқда, балким бунга уларга болаликдан сингдирилган ғоялар сабаб бўлаётгандир?

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Германия ва бошқа давлатда яшовчи томошабинлар Голливуднинг “Дисней” ва бошқа студияларининг машҳур мультфильмларини томоша қилмоқчи бўлишганда, улар “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган огоҳлантиришга дуч келишди, деб ёзади Биринчи канал.

Юмшоққина қилиб айтилган “маданий эскирган тасаввурлар”  ибораси остида ирқчилик ва фашизм ғоялари назарда тутилган. Гап Микки Маус,  Том ва Жерри, Филча Дамбо, Жунгли китоби, Фантазия ва бошқа хаммага таниш ленталари ҳақида кетмоқда.    

Ахир булар болаликда севиб томоша қилган мультфильмларимиз-ку, у ерда қандай ирқчилик бўлиши мумкин - дейишингиз мумкин. Бугун кўплаб ОАВлар ушбу ҳақида мана бундай ёзмоқда

Дисней студиясида суратга олинган “Фантазия” номли мана бу мультфильм кадрига бир назар ташланг. Унинг яратувчилари нимага шама қилаётганини ортиқча сўзсиз ҳам англаш мумкин. Айнан шу сабабли ҳозир ушбу мультфильмнинг қайта ишланган версияси кўрсатилмоқда. Унда Саунфлауэр номли қора тойчоқ образи олиб ташланган.

Уолт Дисней студиясининг "Фантазия" мультфильмидан саҳна

Филча Дамбо мультфильмида эса учишни орзу қилган содда очиқкўнгил филчага бир тўда қора қарғалар турли ёмонликлар қилади. Қарғалар нафақат қора рангли, балким жуда хунук кийимлар кийган ва энг асосийси америкада “джайв” деб ном олган – одатда қора танлилар гапирадиган слэнгда гаплашади. Бундан фильм яратувчилари қайси ирқ вакилларига шама қилаётганини хатосиз англаш мумкин.

Уолт Дисней студиясининг "Филча Дамбо" мультфильмидан саҳна

Барчамиз болаликда севиб томоша қилган 1967 йилда суратга олинган “Жунгли китоби” (Маугли) мультфильмига назар солайлик. Мультфильмнинг салбий қаҳрамонлари бу – маймунлар ва уларнинг қироли. Маймунлар қироли мультфильмдаги энг ёқимсиз образ: у хунук кийнади, жуда дангаса ва ахмоқ. Мультфилмда Ҳиндистон акс этган ва барча қаҳрамонлар чиройли инглиз акценти билан гапиради, фақат Луи исмли маймунлар қироли америкалик қора танлилар слэнг тили – джайвда гапиради. Энг қизиғи – ушбу образ Редъярд Киплингнинг “Маугли” китобида умуман йўқ. Уни мультфильм яратувчилари атайлаб қўшган. Мақсад?

Уолт Дисней студиясининг "Жунгли китоби" мультфильмидан саҳна

Умуман Дисней мультфильмларида ва Голливуд фильмларида нафақат қора танлилар камситилган. Ундан ташқари осиё ирқига мансуб кишиларни ҳам устидан кулиш ва камситиб кўрсатиш ҳолатлари кўп учрайди.   

Ушбу номақбул камситиш ва кинояларни пайқаш ва танқид қилиш учун инсониятга 30, 40 ва ҳатто 70 йил вақт керак бўлди. Ваниҳоят Дисней студияси ушбу фильмлар учун “уят” ҳис қила бошлади ва кейинчалик яққол расизм акс этган саҳналарни кесиб ташлашга ёки ушбу мультфильмларни тўлиқ прокатдан чиқаришга мажбур бўлди.

Ирқчилик муаммолари американи титратаётган бугунги, кунда эса ҳеч бўлмаса судда ўзини оқлашга асос бўлиши учун контентда “маданий эскирган тасаввурлар бўлиши мумкин” деган ибора билан томошабинни огоҳлантирмоқда.

481
Двое задержаны при приготовлении наркотическо средства

Қабристон ёнида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди

254
Икки йигит Юқори Чирчиқ туманидаги қабристон ёнида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётган вақтда ушланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 27 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари “Қора дори-2020” тадбирини ўтказган. Унда 22 ёшли Б.Ш. ва С.И.лар Юқори Чирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётгани аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, олинган  модда гиёҳвандлик воситаси. У вазни 1506 грамм бўлган марихуана. 

Тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И.лар ушбу  гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаётганликлари аниқланган.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

254
Теглар:
гиёҳванд моддалар, Тошкент вилояти