Лола Исламовна Каримова-Тиллаева

Лола Каримова навбатдаги постини Усмон Носирга бағишлади

1742
(Янгиланган 16:09 18.02.2017)
"Эндигина 25 ёшни қарши олиб, ижодий фаолияти гуркираган бир пайтда, адиб "контрреволюцион фаолиятда" айбланиб, совет давлатининг қатағон сиёсати қурбонига айланган, деб ёзади Усмон Носир ҳақидаги постида Лола Каримова

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Лола Каримова-Тиллаева Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида буюк ўзбек ёзувчиси Усмон Носир ҳақида пост эълон қилди.

"Бугунги постимни ноёб иқтидор соҳиби, XX аср ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, лирикаси ҳали ҳанузгача миллий шеъриятимизнинг энг сара дурдоналаридан саналиб келувчи Усмон Носирга баҳшида этмоқчиман.

Усмон Носир 1912 йил 13 ноябрь куни Наманганда таваллуд топган ва унинг болалик ва ўсмирлик йиллари етимхонада ўтган. Шоир адабиётдаги илк қадамларини жуда эрта бошлаган бўлиб, мактаб чоғларидаёқ унинг илк шеърлари бир қатор маҳаллий даврий нашрларда чоп этилган.

Усмон Носир 1930-чи йилларнинг бошларида Алишер Навоий номидаги Самарқанд педагогика академиясида таҳсил олган, ва ўша даврда шоирнинг "Қуёш билан суҳбат" номли биринчи шеърлар тўплами нашр этилган.

Усмон Носир нафақат шоир, балки драматург ва таржимон сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Шоир Александр Пушкиннинг "Бахчисарой фонтани" ва Михаил Лермонтовнинг "Иблис" номли асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Эндигина 25 ёшни қарши олиб, ижодий фаолияти гуркираган бир пайтда, адиб "контрреволюцион фаолиятда" айбланиб, совет давлатининг қатағон сиёсати қурбонига айланган. Шоир 1937 йили узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилиб, 1944 йилда Кемерово областининг Мариин туманидаги лагерлардан бирида 31 ёшида ҳаётдан кўз юмган…

Усмон Носир, умри қисқа бўлишига қарамай, ҳалқимиз тарихи ва юрагида ўзбек ижодиётининг энг ёрқин ва мукаммал дурдоналаридан ҳисобланмиш асарлари билан ўчмас из қолдирди".

1742
Теглар:
Фейсбук, Усмон Носир, Лола Каримова

Насафий жаримага тортилди

572
(Янгиланган 16:26 12.01.2021)
Ўзбекистонда биринчи марта - муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳаваскор хонанда маъмурий жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.

Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади. 

572

"Саҳродаги Лувр" асосчиси - Савицкий ҳақида туркум китоблар нашр этилади - Саида Мирзиёева

190
2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Нукусда — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриёти томонидан амалга оширилмоқда.

"Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. "Саҳродаги Лувр"
номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим", - деб ёзади Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилгани ва у 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришиши ҳақида хабар берган эдик.

190
Теглар:
Нукусдаги музей, музей, Қорақалпоғистон, Нукус, Савицкий номидаги музей, Игорь Савицкий
Шавкат Абдукамилов, начальник управления науки, инновации и подготовки кадров агенства УзАтом

Абдукамилов: битирувчи-атомчилар дарҳол ўзбек АЭСи пультига яқинлаштирилмайди

94
"Ўзатом" агентлигининг Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шавкат Aбдукамилов атом энергетикаси бошқаруви тизимига тўлиқ кириш имкониятига эга бўлишидан олдин атом соҳасидаги ёш мутахассисларни нималар кутиши ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.

Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.

"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.

Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.

Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.

Абдукамилов: выпускников-атомщиков никто сразу не допустит к пульту АЭС
94
Теглар:
АЭС