Мирзиёев ташаббуси билан Абдулла Орипов мактаби ташкил этилади

Oбуна бўлиш
Қаҳрамон шоирнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Бу ёшлар учун фахр ва ғурур тимсоли, маънавий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев оддий халқ турмуши, вилоят ҳаёти билан танишиш мақсадида 24-25 феврал кунлари Қашқадарёга сафар қилган эди.

Ушбу сафари давомида Мирзиёев Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳайкали, Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳи реконструкцияси лойиҳалари билан танишди.

Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
"Бу йил диллар видоларда куйиб ўтди" - Усмон Азим Абдулла Орипов хотирасига марсия ёзди
Абдулла Орипов ўзбек адабиётини янги босқичга кўтарган нодир истеъдод соҳиби эди. Унинг юксак бадиий, теран фалсафий шеърлари халқимиз кўнглидан чуқур жой олган. Драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари адабиётимиз ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилган.

Абдулла Орипов Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи сифатида халқимиз қалбида мангу яшайди. Қаҳрамон шоиримизнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилади. Бу ёшлар учун фахр ва ғурур тимсоли, маънавий тарбия манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мирзиёев ҳайкал лойиҳасини такомиллаштириш, бу ерда Абдулла Орипов мактаби ва музейини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Абул-Муъийн Насафий ХИ асрда яшаган, ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломалардан биридир. Буюк бобомизнинг илмий асарлари бугунги кун учун ҳам ғоят аҳамиятлидир.

Сув иншооти - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё қишлоқ хўжалигининг "юраги"ни тиклашга 130 млн доллар сарфланади
Мирзиёев бу қадамжони кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, аллома асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи, одамлар билан самимий мулоқотлар воҳа халқига катта хурсандчилик бағишлади, белгилаб берилган улкан бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар вилоят ривожини янги босқичга кўтаради.

Янгиликлар лентаси
0