Сталин, Черчилл ва Гитлер - Зулфиқор Мусоқовнинг янги фильмида

© Foto : Из личного архива Зулфикара МусаковаУзбекский режиссер Зулфикар Мусаков
Узбекский режиссер Зулфикар Мусаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги фильм ўзбек халқининг фашизм устидан ғалаба қилиш учун қўшган улкан ҳиссасига бағишланган, фильм шу йил якунига қадар тайёр бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Таниқли ўзбек кинорежиссёри Зулфиқор Мусоқов Иккинчи жаҳон уруши ҳақида филм суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Sputnik Узбекистон мухбири.

Кинорежиссёр тажрибасини ва истеъдодини ҳисобга оладиган бўлсак, янги филм жуда ажобий бўлиши кутилмоқда. "Берлин-Оққўрғон" номли филм сценарийси эртага санъат кенгаш йиғилишида муҳокама қилинади.

Сцена из фильма Зулфикара Мусакова Папа заболел - Sputnik Ўзбекистон
Зулфиқор Мусоқов Тарантино услубида янги кино суратга олди

"Бу катта икки қисмли кино лойиҳа тайёрланган бўлиб, унда нафақат уруш вақтидаги воқеа тарихи балки бугунки кун ҳаёти ҳам акс эттирилади. Фильмда 1930 йилдан бошланиб 1939 — чи, 1942-чи йиллар акс этган. Уруш филмида Сталин, Гитлер, Черчил, Гесс, Риббентроп, Молотов ва ўзбек қаҳрамонлари образи яратилган. Қиқсаси қаҳрамонликни юксалтиришга бағишланган фильмни тасвирга олмоқчимиз" — деб таъкидлади ижодкор.

Филм лойиҳасига ўзбек актерлар билан бир қаторда хорижий актерлар ҳам жалб этилган. Масалан, Гитлер ролини германиялик Константин Ротов ўйнайди. Лекин ҳозирча Мусоқов актёрлар таркиби ҳақида якуний тўхтамга келмаган. Шунингдек, режиссёр филмнинг барча тафсилотлари ҳақида олдиндан айтишни истамади.

"Филм ушбу йил якунига тайёр бўлади"- деб қўшимча қилди режиссёр. "Ёшларимиз Иккинчи жаҳон уруши тарихи ҳақида умуман ҳеч нарса билмайди, бу масала мени жуда безовта қилади. Урушда 475 мингдан ортиқ ватандошларимиз ҳалок бўлган, ўша вақтда Ўзбекистон 4,5 млн аҳолисидан 1,5 млн одам ногирон бўлиб урушдан қайтган. Ҳатто америкаликлар ўзбекларга қараганда камроқ ҳалок бўлган. Бу рақамлар аччиқ ҳақиқатни исботлаб турибди" — дейди Мусоқов.

Фильм Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушига қўшган улкан ҳиссасига бағишлангандир.

Эслатиб ўтамиз, Тошкенда яқинда Зулфиқор Мусоқовнинг "Дадам бетоб" филм премьераси бўлиб ўтди. Бу филмда инсонийликка қарши бўлган иллатлар, жумладан диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари акс этган.

Зулфиқор Мусоқов 1958 йилда 19 январда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1981 йилда Александр Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтини режесура факултетини, 1989 йилда сценарийчилар ва режиссёрлар олий курслари режесура факултетини тамомлаган. 2006 йил 25-августда "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" фахрий унвони билан тақдирланган. Ижодкорнинг кўплаб филмлари ўзбек киночилигининг ютуғидир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0