ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 2017 йил 22 октябр куни "Бухоро — Шарқ гавҳари" шиори остида "Бухоро шаҳри куни" фестивали ўтказилиши белгиланган, деб хабар қилди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.
Фестивал доирасида марафон, савдо ярмаркалари, миллий ҳунармандчилик маҳорат дарслари, миллий таомлар кўрик-танлови ва бошқа турли танловлар, кўргазма, илмий-амалий конференция ва гала концерт ўтказилади.Шунингдек, фестивал доирасида: "Мен Бухорони севаман" марафони; "Бухоро — шарқ гавҳари" шиори остида фото ва видео роликлар кўрик-танлови; "Бухоро шаҳри куни" фестивали доирасида савдо ярмаркаси; Бухоро миллий ҳунармандчилиги мактабларининг маҳорат намойишлари; "Бухоронинг шоҳона таоми" кўрик-танлови ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши белгиланган.
Қўмита барчани фестивалга таклиф этиб қолган.
ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда суд Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддинни жаримага тортди, деб хабар қилмоқда Интеллектуал мулк агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигини олмасдан ва яхлитлигини бузган ҳолда ижро этгани, уни интернет тармоқларига жойлаштириб моддий манфаат кўриб келаётгани учун “Насафий” устидан Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат келиб тушган.
Шундан сунг Агентлик мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий судга баённома киритган. Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177–моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669 000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Бу Ўзбекистон эстрадасида муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўриб чиқилган биринчи иш бўлса ажаб эмас. Ушбу соҳада кўриб чиқилган бошқа ишлар ва жарималар ҳақида Интернетда маълумот топилмади.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Нукусда — Игорь Витальевич Савицкий мероси ҳақида туркум китобларни тайёрлаш устида иш қизғин кетмоқда, деб хабар қилди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева.
Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Assouline Publishing нашриёти томонидан амалга оширилмоқда.
"Музей экспонатларини суратга олиш мақсадида Нукусга ношир Яффа Ассулин ва фотограф Гаральд Готтшлакнинг ташрифи уюштирилди ва биз жараён билан танишдик. 2021 йилнинг май ойида ушбу туркумнинг биринчи китоби — музейдаги олдин нашр этилмаган график ишларга бағишланган "Савицкий: буюк коллекционер тарихи"ни кўришимиз мумкин бўлади. Музей захирасида сақланаётган хазинанинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши тасвирий санъат ихлосмандлари учун ҳақиқий совға бўлиши шубҳасиз. Жаҳон маданиятининг ушбу мероси юртимизда жойлашгани бизнинг бахтимиздир. "Саҳродаги Лувр"
номи билан машҳур Савицкий музейи ноёб ва бетакрордир, унинг бой коллекциясини бутун дунё кўриши лозим", - деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Москвадаги Рерихлар музейи (Шарқ халқлари давлат санъат музейининг филиали) директори Тигран Мкртычев Савицкий музейи директорлигига ўтказилган очиқ танловда ғолиб деб топилгани ва у 2021 йил 2-январдан ўз вазифасига киришиши ҳақида хабар берган эдик.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) етакчиси Владимир Жириновский Украина сайловларида иштирок этганда, мамлакат президенти этиб сайлана олган бўларди деб ҳисоблайди.
“Албатта. Менга ҳам руслар, ҳам украинлар овоз берган бўларди”, - деди сиёсатчи “Россия 1” телеканали эфирида тегишли саволга жавоб бераётиб.
Жириновский Украина ва унинг иқтисодиёти қандай барбод бўлаётганини кўриш барчанинг жонига текканини таъкидлади.
“Бутун дунё бизнинг ва бошқаларнинг вакциналари учун навбатда турди. Фақатгина Украинада вакцина йўқ. Кулгили, ёнида Россия, уларга таклиф қилишмоқда – олинг, ҳатто бепул, лекин жавоб йўқ”, - деди у.
Шунингдек, ЛДПР етакчиси Украинада рус тили билан боғлиқ вазиятга баҳо берди. Украина ҳукумати “русларни зўрлаб украинча гапиртиришга уриниб”, ундан фойдаланишни тақиқламоқда.