Основатель USM Holdings Алишер Усманов

Алишер Усмонов ўзбекистонлик санъат мухлисларига янги йил совғаси тайёрлади

1967
(Янгиланган 12:20 09.12.2017)
“Ўзбекистон” форумлар саройида жаҳонга машҳур санъаткорлар чиқиш қилади

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. 15 декабрь куни “Ўзбекистон” форумлар саройида британиялик поп-қўшиқчи Робби Уильямс яккахон концертини намойиш этади.

Робби Уильямс – “Take That” гуруҳининг собиқ аъзоси. У яккахон фаолиятини бошлаганидан буён дунё бўйича 59 миллиондан ортиқ альбоми сотилган. Унинг “Feel”, “Supreme”, “Better Man” ва “Millennium” қўшиқлари кўплаб давлатларда энг оммабоп қўшиқлар 10талигидан жой олган.

Британский поп певец Робби Уильямс
Робби Уильямс

2005 йилда Робби Уильямс Гиннесснинг Рекордлар китобига киритилган: унинг концертига бир кунда 1,6 млн дона билет сотилган.

17 декабрь куни эса “Ўзбекистон” форумлар саройида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида испаниялик тенор Хосе Каррерас чиқиш қилади.

Оркестрга жаҳонга машҳур дирижёрлардан бири, испаниялик маэстро Давид Гименес дирижёрлик қилади.

Хосе Каррерас — Луижи Иллика, Грэмми, сэр Лоуренс Оливье мукофотлари, Гран-Театра дель Лисео театри олтин медали, Лейпциг шаҳри фахрий медали соҳиби, Лондон қироллик мусиқа академиясининг фахрий аъзоси, Лондон санъат оркестрининг фахрий президенти ҳисобланади.

Испанский тенор Хосе Каррерас
Хосе Каррерас

1992 йилги Барселонадаги Олимпиада ўйинларида Каррерас мусиқий раҳбар бўлган.

Ҳар икки концерт ташкилотчиси меценат Алишер Усмоновдир. Бу Усмоновнинг ўзбекистонликлар учун нафақат янги йил совғаси, балки бой маданий меросга Ўзбекистон нафақат туристлар, балки жаҳон миқёсидаги юлдузлар учун ҳам жозибадор бўлиб бораётганининг исботидир, деб ёзади anons.uz.

1967