"Барон - 2"да ўнга яқин давлатнинг энг машҳур актёрлари иштирок этади

© СтрингерАктер Фархад Махмудов
Актер Фархад Махмудов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғисон, Тожикистон каби давлатлардан таниқли актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Бобур ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда тасвирга олмоқчи
Кун тартибида кўрилган масалалар орасида "Барон — 2" фильми ҳақида ҳам сўз борди.

Жумладан мазкур фильмга таниқли чет эллик киноактёрларнинг жалб этилаётгани, картинани бир қатор хорижий мамлакатларда тасвирга олиш кўзда тутилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, ижодий гуруҳга сценарийдаги айрим жузъий камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди.

Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк "Барон" фильми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғисон, Тожикистон каби давлатлардан таниқли актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0