Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали бошланди

© Foto : Камиль Еникеев Участник фестиваля "Шёлк и Специи" в Бухаре
Участник фестиваля Шёлк и Специи в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч кун давомида кўҳна ва боқий Бухоронинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб ўтказиладиган фестивал бу йил 17 бор ўтказилмоқда

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бухорода 17 анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивали бошланди, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга келганда, албатта бориладиган 10та жой

Уч кун давомида кўҳна ва боқий Бухоронинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб ўтказиладиган фестивал бу йил 17 бор ўтказилмоқда. Эрта тонгдан кўҳна "Арк" қўрғонидан бошланган тадбирлар "Лаби ҳавуз" айсамбилига кўчди.

"Мазкур ансамбил атрофига 3 минга яқин иштирокчилар, дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар ва меҳмонлар ҳозир бўлишди, тадбирни Бухоро шаҳар ҳокими К.Камалов очиб берди", — дейилади Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарида.

Лойиҳа замирида ўзбек халқининг асрий урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик ва амалий санъати,мусиқа,рақс,халқ оғзаки ижоди, бой маданий меросини сақлаш, уни қайта тиклаш ва хорижда кенг тарғиб этишдек олийжаноб мақсад мужассам.

Янгиликлар лентаси
0