Савицкий музейидаги расм 60 % эмас 30-35 %га зарар кўрган – Акилова

© Foto, Амир ИсаевКамола Акилова, заместитель министра культуры Узбекистана
Камола Акилова, заместитель министра культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Маданият вазири яқин орада барча музейлардаги ўт ўчириш тизими прокуратура билан ҳамкорликда текширилишини айтди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова ушбу вазият юзасидан Sputnik мухбирига расман изоҳ берди.

"Асар 30-35 %га зарар кўрган, ижтимоий тармоқларда ёзилганидек 60 %га эмас", - деди вазир ўринбосари.

Работа реставрационных мастерских Третьяковской галереи - Sputnik Ўзбекистон
Савицкий музейидаги асар қанчалик зарар кўргани маълум бўлди

"Мен ушбу воқеада ижтимоий тармоқлар ўрнига алоҳида изоҳ бермоқчиман. Биз у ердан янгиликларни ўз ходимларимиздан кўра олдинроқ билиб олаяпмиз. Мен бу ҳақида пайшанба куни эшитдим ва дарҳол музей директорига қўнғироқ қилдим", - дейди Акилова.

Шанба куни вазир ўринбосари бошқа мутахассислар билан расмни кўздан кечириб, уни хорижий реставраторлар ёрдамида қайта тиклашга қарор қилишади.

"Биз Пушкин номидаги Давлат Санъат музейига ва Грабар номли Россия бадиий илмий-реставрацион марказга хат ёздик”, - дейди Акилова.

Россиядан Пушкин музейи директори Марина Лошак реставратор юборишга рози бўлган. Шу билан бир вақтда Маданият вазирлиги Луврда ўқиган олдин Савицкий музейи картиналарини реставрация қилган Станислав Хашимов билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Сергей Заграевский - Sputnik Ўзбекистон
Холстга мойбўёқ билан чизилган расмнинг сувдан зарар кўриши амри маҳол - эксперт

Акилова айтишига қараганда асарнинг реставрация қилиш харажатларини қурилиш компанияси тўлашга рози бўлган.

Шу билан бирга музейдаги ўт ўчириш тизимини алмаштиришга қатъий  қарор қилинган. Одатда музейларда газ ўрдамида ўт ўчирувчи тизимлар ўрнатилади, лекин ўз вақтида Нукус музейида нархи арзон бўлгани туфайли сувли ўт ўчириш тизими ўрнатилган.

Айни дамда картина горизонтал ҳолатда, мўътадил ҳораратда сақланмоқда. Ҳозир уни кескин қуритиб юбормаслик муҳим вазифа. Музей ходимлари туну-кун унинг ёнида навбатчилик қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазияри Бахтиёр Сайфуллаев яқин орада барча музейлардаги ўт ўчириш тизими текширилишини ва сувли тизимлар газли тизимга алмаштирилишини айтиб ўтди.

Савицкий музейидан қайғули хабар

Музей директори лавозимига собиқ директор Мариника Бобоназарова қайтиши мумкинми, деган саволга маданият вазири қуйидагича жавоб берди.

"Бу масалани ҳозирча кўриб чиқишнинг иложи йўқ, чунки тергов давом этмоқда. Музейда инвентаризация олиб борилмоқда. У тугаганидан кейин биз ушбу масалага қайтишимиз мумкин", - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Савицкий музейи дурдоналаридан бири ҳисобланганган Шевченконинг "Челак кўтарган хотин" асари ўт ўчириш тизимининг нотўғри ишлаб кетиши оқибатида жиддий зарар кўргани ҳақида хабар тарқалган эди.  

Янгиликлар лентаси
0