Муножат Йулчева

Мақом форумида 70дан ортиқ мамлакат иштирок этади

192
Шахрисабзда бўлиб ўтадиган MAQOM 2018 форумида иштирок этиш учун 70 мамлакат вакиллари рўйхатдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Шахрисабзда 6-10 сентябрда бўлиб ўтадиган биринчи Мақом форумида иштирок этишни истайдиган мамлакатлар сони кун сайин ошиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистонда – шашмақом, Озарбайжонда – мугам, уйғурларда – мукам деб номланувчи ушбу ижро санъати ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий бойликлари рўйхатига киритилган.   

“Мақом санъати ва унинг дунё цивилизациясида тутган ўрни” – мавзусида бўлиб ўтадиган форум кун тартибида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, тажриба алмашиш каби тадбирлар режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “MAQOM 2018” форуми Ўзбекистон президетни Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинмоқда. MAQOM 2018да иштирок этиш учун бугунги кунга қадар 85 мамлакат хоҳиш билдирган ва 70 мамлакат рўйхатдан ўтган.

192