Дунёнинг энг машҳур саноат дизайнери Карим Рашид Тошкентга келади

© Sputnik / Валерий ЛевитинДизайнер Карим Рашид
Дизайнер Карим Рашид - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Октябр бошида Тошкентда UDAW – Ўзбекистон архитектура ва дизайн ҳафталиги бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Октябрь ойининг бошида дунёнинг таниқли архитектор ва дизайнерлари Тошкентда жамланади, деб хабар қилмоқда UDAW расмий саҳифаси.  

Тошкентда 1 октябрдан UDAW – Uzbekistan Design & Architecture week 2018 ўз фаолиятини бошлайди. Тадбир Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Каким может стать Ташкент будушего: самое интересное с лекции урбаниста - Sputnik Ўзбекистон
Маҳалладан блокчейнгача – Тошкент келажагига назар

Дизайн ҳафталиги ташкилотчилари хабарига кўра, UDAW дизайнер ва архитекторлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар орасида алоқалар ўрнатишга, тажриба алмашишга хизмат қилади.

Тадбирнинг энг асосий воқеаларидан бири бу - унга Нью Йорклик машҳур саноат дизайнери Карим Рашиднинг ташриф буюриши бўлади. Карим Рашид тадбир иштирокчилари учун махсус лекция ўқийди. Шунингдек, ҳафталик меҳмонлари орасида россиялик таниқли дизайнерлар Диана Балашова ва Евгений Тюринлар  ҳамда ўзбекистонлик интерьерлар устаси Любовь Сафронова ҳам бор.

Ундан ташқари, ташкилотчилар хабарига кўра, тадбир меҳмонларини турли ижодий томошалар, мусиқали ва лазерли шоу, танловлар, эстрада юлдузлари  ва ди-жей сетлар ҳам кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0