Октябрда Тошкентда "Москва кунлари” бўлиб ўтади

© Пресс-служба хокимията ТашкентаДелегация хокимията и предпринимателей Ташкента заключает контракты в Москве
Делегация хокимията и предпринимателей Ташкента заключает контракты в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимияти ва тадбиркорлари делегацияси Москвада шартномалар имзоламоқда.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия пойтахтлари орасида савдо-иқтисодий ва ижтимоий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва тадбиркорлари вакилларидан  иборат делегация айни дамда Москвада бўлиб турибди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

"Ташриф давомида делегация вакиллария Москвая мэрия ва Москва Ҳукуматига ташриф буюришди. У ерда йўл-транспорт тизимини бошқариш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида, шунингдек ушбу йилнинг Октябрь ойида “Тошкентда Москва кунлари” тадбирини ўтказиш ҳақида келишиб олинди", - дейилган хабарда. 

Ташриф давомида делегация вакиллари Москва Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, “Деловая Россия” умумроссия тадбиркорлар ташкилоти раҳбарияти билан учрашиб ҳамкорлик ҳақида келишиб олишди.

Делегация таркибида бўлган тадбиркорлар тайёр тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш борасида бир қатор экспорт шартномалари имзолашди. Ундан ташқари “Энергомаш-холдинг” df “Гирс-глобал” компаниялари билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқаришга келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0