Заместитель министра связи и массовых коммуникаций РФ Алексей Волин

Волин: медиафорумдаги мулоқотлар ҳамкорликдаги лойиҳаларга айланиши керак

69
Вазир ўринбосари сўнгги 20 йилда бу Россия ва Ўзбекистон ОАВлари ўртасида рўй берган биринчи йирик учрашув эканлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Биринчи Ўзбекистон-Россия медиа-форумида Россия Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин Россия ва Ўзбекистон медиа соҳаси вакиллари ўртасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди ва ушбу медиафорум  доимий мулоқот майдонига айланишига умид билдирди.

"Бу, шубҳасиз, муносабатларимиздаги катта ютуқ, аммо бу бир марталик эмас, балки ОАВларимиз ўртасида профессионал соҳада жуда узоқ муддат давом этадиган алоқалар дебочаси бўлишига умид қиламиз. Биз шуни ҳис қиляпмизки, узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда ва Россияда бир-бирини соғинишга улгуришган ва ҳозирда бой берилганларни тўлдириш қувончлидир", - деб қайд этган Волин Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Волин бу каби форумлар қўшма лойиҳаларга, умумий бизнес-масалаларга, айрим ҳолларда эса қўшма корхоналарни яратишга айланиши лозимлиги қайд этди.

Унга кўра, Россия ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ўзаро контент алмашишни йўлга қўйишлари лозим.

"Ҳозирда телевидениеларимиз ходимлари бир-бири билан мулоқот қилишмоқда, бизда лойиҳалар жуда кўп ва биз уларни ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этишни хоҳлар эдик. Бу ҳамкорликда яратилган фильмлар ёки ҳатто ҳамкорликдаги телеканал бўлиши ҳам мумкин", - деб қайд этди вазир ўринбосари.

Россия-Ўзбекистон биринчи медиа-форуми Тошкентда 6 октябрда бўлиб ўтмоқда. Форум ишида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Sputnik Ўзбекистон" ва "Россия сегодня" халқаро ахборот агентликлари, "Ўзбекистон 24", "Ёшлар" телеканаллари, ЎзА ахборот агентлиги, Россиянинг Биринчи канали, "НТВ Плюс" ҳамда ТАСС иштирок этди.

Форум доирасида икки мамлакат тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни кенгайтириш масаласига эътибор қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ахборот агентликларининг ўзаро ҳамкорлиги, кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, шу кунларда, Ўзбекистон пойтахти илк маротаба "ТЭФИ-Ҳамдўстлик" халқаро телевизион фестивалига мезбонлик қилмоқда. Ушбу фестивалда 12та яқин хориж давлатларидан 13 нафар иштирокчи ўз ишларини тақдим этишди.

69