Ильхом Садыков заместитель директора Академии наук РУз

Ўзбекистонда АЭС қуришга нималар сабаб бўлган

3494
Ядро физикаси институти олими Ўзбекистонда атом электр станцияси қуришга нималар сабаб бўлганини айтиб берди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Ядро физикаси илмий институти директори ўринбосари Содиқов Илҳом Исмоилович Ўзбекистонда АЭС қуришга нималар сабаб бўлгани ҳақида айтиб берди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Атом электр станцияси
Пресс-служба президента Украины

Олим сўзларига қараганда, 2000 йилдан буён Ўзбекистон ЯИМи 2,5 бараварга ошди, лекин  Республикада бирорта ҳам янги йирик энергетика объекти қурилмади.

1991 йилдан 2018 йилга қадар Республикада аҳоли сони ўсиши 65 %ни ташкил қилди, шу билан бирга одам бошига ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдори 75 %га камайиб кетди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий ҳисобда 14,4 ГВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан - 13 % гидро электр станцияларида,  1-2 % блок-станцияларда, аосий  85 % эса Иссиқлик электр станцияларида.

“Иссиқлик электр станциялари асосн газ, кўмир ва нефт маҳсулотлари ёрдамида ишлайди. Маълумки охирги йилларда дунё бозорида углеводородлар нархи доимий равишда ошиб бормоқда. Бу эса вақти келганда Ўзбекистонда энергетика кризисини келтириб чиқариши мумкин”, - дейди Содиқов.

Қуёш энергияси, шамол энергияси каби қайта тикланадиган электр энергияси манбааларидан фойдаланиш энергетикага бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондира олмайди. Бундай услублар маҳаллий даражада муаммони ҳал қилиши мумкин, лекин  умумий муаммони ҳал қила олмайди.

Шу сабабдан Ўзбекистон олимлари ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб республикада АЭС қуриш масаласини ўргана бошлаган эдилар.  

Иккинчи маротаба ушбу масала 2001 йилда кенг муҳокама қилнган эди. Ушанда Тошкентдаги Ядро физикаси институтида 2 кунлик йирик семинар ташкил қилинган эди. Ушбу семинарда энергетика, сув хўжалиги соҳалари вакиллари, олимлар ҳамда Россия делегацияси ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш масласини муҳокама қилишган эди.

Лекин кейинчалик қўққисдан бизга Ўзбекистонда энергетиканинг ушбу йўналишини ривожлантиришни бутунлай таъқиқлаб қўйишди.

2016-2017 йилларда вазият тубдан ўзгарди – ушбу соҳада яна музокаралар яна тайёргарлик бошланди.  Канада, Хитой ва Росатом томонидан тақдим этилган таклифлар ўрганиб чиқила бошланди.  

2017 йилнинг сентябрь ойида Россия ва Росатом билан атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзоланди. Ушбу меморандумнинг муҳим бўлимларидан бири – Ўзбекистонда Россия намунасидаги АЭС қуриш эди.  

Шунингдек, Россия билан АЭС қуриш, ундан фойдаланиш ва уни ядровий ёнилғи билан таъминлаш ҳақида келишиб олинган эди.

3494
Мавзу:
Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши (28)
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

65
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

65
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

558
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

558
Первый вице-премьер-министр Кыргызстана Кубатбек Боронов встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым на пропускном пункте Чечме-Автодорожный в Баткенской областим

Нега Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон Бош вазиридан кечирим сўради?

575
Депутатлардан бири чегарадаги ҳодисадан сўнг нега қирғиз томони Ўзбекистон томонидан кечирим сўралгани ҳамда нега Сўх - Риштон йўлини очиш ваъдасини берилгани борасида тушунтириш беришни талаб қилган

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон томони билан ўтказилган музокаралардан асосий мақсад - ўртадаги зиддиятни юмшатиш ва чегарада барқарор ҳолатни сақлаб қолиш эди ва бу ишни уддасидан чиқдик, деб айтган депутатнинг музокаралар бўйича ҳисоб бериш талабидан сўнг Жокоргу Кенеш йиғилиши давомида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Кеча депутат Зокир Шарапов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов фуқаролар билан учрашув чоғида "Қирғизистон вакили Сох - Риштон йўлида постни очишмагани учун узр сўраганини" ва "тез орада йўлни очишини" айтди.

Парламентарийлар фикрича Қирғизистон узр сўраши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

"Ўша учрашувда Ўзбекистон бош вазири қирғиз томони "Кайтпас" постини очиш ваъдасини берганини, аммо бу ишни бажармагани ҳақида фикр айтди. Биз кечирим сўраганимиз йўқ, балки дипломатик тилда афсусдалигимизни билдирдик. Постни очмаганимизнинг асосий сабаби: айрим амалдорлар ЕОИИ талабларини инобатга олмай, шошилинч қарор қабул қилганлар. Пост тез орада очилиши ҳақидаги гапга келадиган бўлсак, мени тушунишимча Ўзбекистон томони ЕОИИга аъзо бўлишларини назарда тутган. У шу ҳақда учрашувда айтган эди", - деган Боронов.

31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

575