Алишер

Ўзбекистонлик стилист Алла Пугачева билан клип суратга олди

745
Жон билан дилим - санъат, ўзим - сартарош...

ТАШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган Алишер исмли йигит Россия эстрадасининг примадоннаси ҳисобланган Алла Пугачева билан клип суратга олди. 

Gazeta.ru ёзишига қараганда, Алишер дастлаб фотомодель бўлган. У машҳур модельер Слава Зайцевнинг модалар уйида ишлаган. Кейинчалик ўзи мустақил модельер бўлиб тез орада Bouton модалар уйининг арт-директори лавозимини эгаллаган. Алла Пугачева унинг машҳур мижозларидан энг биринчиси бўлган. Алишер шунингдек, Кристина Орбакайте, Маша Распутина, Филипп Киркоров, Жасмин,София Ротару, Анита Цой, Наташа Королева, Ирина Салтыкова, Анастасия Стоцкая каби эстрада юлдузларини ҳам кийинтирган.

Газета ёзишига кўра, Алишернинг саҳнага чиқишига ва хонандалик талантини намоён қилишга айнан Алла Пугачева ёрдам берган.

Бугунги кунда Алишер Москвадаги турли тадбирларда ва турли клублар саҳналарида ўз қўшиқларини ижро этиб келмоқда. Алишер Наргис Зокирова ҳамда Екатерина Варнавалар билан биргаликда қўшиқлар ижро этган.

Ҳақиқатдан ҳам сартарош, стилист каби касб эгалари орасида талантли хонандалар кўп бўлса керак. Маслан, Сергей Зверев исмли россиялик хонанда ҳам дастлаб сартарош бўлган экан. Влад Лисовец - аввал машҳур сартарош, кейин - телебошловчи. Ольга Бузова - аввал стилист, модельер, кейин - телебошловчи, қўшиқ ҳам айтиб туради.

Айтмоқчи, Ўзбекфильмнинг "Мафтунингман" киносида ҳам талантли сартарош қўшиғи эсингиздами? Жон билан дилим - санъат, ўзим - сартарош...

745