"Роснано" Ўзбекистонга нанотехнологияларни ривожлантиришда ёрдам беради

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЛоготип компании "Роснано"
Логотип компании Роснано - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Роснано” акциядорлик жамияти бош директори Анатолий Чубайс Ўзбекистонга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов “Роснано” акциядорлик жамияти бош директори Анатолий Чубайс билан учрашди, - деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳукумати сайти.

Традиционные шелковые платки из Ферганской долины - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ипак нанотехнологиялар ёрдамида етиштирилади

Хабарда айтилишига кўра, учрашувда Ўзбекистонда нанотехнологиялардан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, “Роснано” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ва томонлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар борасида фикр алмашган.   

“Роснано” Россияда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ташкилотдир. “Роснано” электротехника, оптоэлектроника ва телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш ва биотехнология, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё соҳаларида юқори технологияли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга сармоя киритиш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0