Рэп қўшиқчиси Khabi Тошкент ҳақидаги клипни тақдим этди

© РоскосмосНочной Ташкент
Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видео клипда Troll.uz асосчиси Умид Ғафуров рафиқаси билан, Go.uz.дан Камол Юсупов ва Акбар Юсупов суратга тушишди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik. Қўшиқчи Khabi “Тунги Тошкент” қўшиғига олинган клипни тақдим этди.

Қўшиқчи ўз Instagram саҳифасида мухлислар, ҳамкасбларга миннатдорлик билдирди.

“Менинг Ўзбекистоним. Менинг энг яхши кўрган ва энг илиқ бўлган шаҳар - Тошкент. Мен бу ерда туғилдим ва менга берилган ҳамма нарса учун миннатдорлик билдираман. Мен олдиндан абадий қоладиган бирон бир нарса қилишни истагандим. Барча қилинган иш – бундан кейин тарих бўлади”, - деб ёзган Khabi.

Клипда Сабина Мустаева, дизайнер Зарина Исмадияров, блогер Азиз Хусанов, Troll.uz  асосчиси Умид Ғофуров, Go.uz.дан Камол Юсупов ва Акбар Юсупов суратга тушишди.

Янгиликлар лентаси
0