"Машиналари тез юраркан": ўзбек автомобиллари 3D форматдаги мультфильм қаҳрамонига айланди

© QALAMPIR.UZУзбеккино сняло мультфильм про автомобили
Узбеккино сняло мультфильм про автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки яшар қизалоқнинг янги ўзбек мультфильмига берган баҳоси шундай ва буни энг катта мақтов деб қабул қилиш мумкин

Ниҳоят ўзбек мультипликаторлари ўзига хос, мутлақо ўзга йўналишдаги, 3D форматидаги янги мультфильмни кичкинтойлар эътиборига ҳавола қилди. Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтган премьерада асар ҳақида ижобий фикрлар билдирилди.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болаларига АЭС ҳақида мультфильм орқали сўзлаб берилади

Мутахассислар сўнгги 10-15 йил ичида яратилган энг яхши мультфильм деб баҳолаётган, "Автосаргузаштлар" деб номланган фильмнинг асосий қаҳрамонлари – Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган автомобиллар.

Ижодкорлар бу орқали бирдан икки қуённи кўзлаган: ҳам фильм яратиш, ҳам болалар онгига шу давлатда ишлаб чиқарилган автомобилларга муҳаббат уйғотиш. Айтишади-ки, 20-30 йил кейинги тақдирини ўйлайдиган автоконцернлар ўз автомобиллари кўринишидаги ўйинчоқлар ишлаб чиқаркан. "Автосаргузаштлар" ҳам келажакни ўйлаб қилинган пухта сиёсатнинг бир кўриниши бўлса ажабмас.

Драматург Исмоил Шомуродов сценарийси асосида, режиссёр А. Ҳайдаров раҳбарлиги остида яратилган фильмнинг ўзига хослиги шундаки, ижодкорлар мамлакат мультипликация соҳасида мустаҳкам ўрнашиб олган қоидалар, стериотипларни парчалаб, янгича тасвирий ечим, янгича ифода услуби, янгича ғояни қўллаган.

Сир эмас, ўзбек мультипликацияси собиқ совет тузумининг ушбу санъати таъсири ва назоратида ривожланди. Мустақиллик йилларида ҳам ушбу йўналишда сезиларли ўзгаришлар қилинмади. Биргина ўзига хослик – беқасам чопон кийган, қориндор, белбоғ таққан, оёқлари чўпдай қаҳрамонлар. Ўзбек мультипликациясининг бор-йўқ ўзига хослиги шунда иборат эди.

Дарвоқе, яна бир ўзига хослик бўлган – мустақиллик йиллари даврида бир муддат "Ўзбекфильм"нинг мультцехи миллий эртакларни саҳналаштириш байроғи остида фақат фирибгарлар, ёлғончилар, алдоқчилар тўғрисида фильмлар яратган эди. Қизиғи, уларда салбий қаҳрамонни алдоқчилик орқали жазолаш ижобий хислат сифатида баҳоланган. Балки шундандир, бугун жамиятда товламачилик, фирибгарлик жиноятлари нисбатан кўп. Буни куни кеча ўтказилган брифингда ИИВ вакили ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Телепередача Спокойно ночи, малыши! - Sputnik Ўзбекистон
Беҳаё мультфильм намойиш этган “STV” телеканали фаолияти тўхтатилди

Болалар ва катталарнинг вақт тўғрисидаги тушунчаси ҳар хил. Шуни эътиборга олган ҳолда, болалар диққатини жалб этиш мақсадида қайд этилган асар ижодкорлари ҳозирча 6 қисмдан иборат фильмнинг ҳар бир қисмини уч ярим дақиқадан оширмаган. Асосийси, "Автосаргузаштлар"да воқеалар тезкор кечади, қаҳрамонлар кексайиб қолган, бетоб инсон каби минг ўйлаб, ўзини авайлаб ҳаракат қилмайди.   

"Автосаргузаштлар" биринчи ўзбек 3D мультфильми дейилаётганига қарамай, илгари ҳам бу услубда асарлар ишланган. Хусусан, 2017 йилда ишлаб чиқарилган "Кенжа ботир" фильми. У фильмларнинг яратилиш услуби янги бўлишига қарамай, ифодаси, ғояси эскича эди. Фильмлар динамикаси ҳам суст бўлган. Шу сабабли ёш томошабин эътиборини қозонмади.

Айтиш лозим, замонавий воситалар тўғрисида бўлишига қарамай, "Автосаргузаштлар" миллий заминдан узоқлашиб кетмаган. Унда миллий қадриятлар, бироз насиҳат, озроқ кулги уйғунлашиб кетган. Бу эса ижодкорларнинг аниқ бир йўналишда тажриба қилишдан чўчиганини кўрсатади. Яъни тўлиқ насиҳатбозлик ҳам, борича кулгили ҳам эмас.

Премьерадан чиқишда мухбирлар икки яшар қизалоқни гапга солиб, фильм ҳақидаги таассуротларини билишга уринаётганининг гувоҳи бўлдим. Ўз фикрини гапга солиб айтишни уддалолмаётган қизалоқ:

"Машиналар тез юраркан", - деди.

Бу мазкур фильм ҳақида айтилган энг адолатли фикр ва мақтов бўлса керак. Чунки қаҳрамонларнинг тезроқ юриши ўзбек  мультипликация соҳасидаги энг катта ютуқ.

Янгиликлар лентаси
0