Фестиваль Корана

Алишер Усмонов тақдим этган ноёб китоблар Тошкентга етиб келди

226
Ноёб китоблар тўплами XIII асрдан бошлаб шарқий ва исломий оламнинг Европадаги таъсири ҳақида нашр этилган лотин, инглиз, француз ва немис тилларида нашр қилинган 4923 дона китоблардан иборат.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Миллиардер Алишер Усмонов томонидан Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилган қиймати 8 миллион АҚШ долларга тенг ноёб китоблар тўплами Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда "Дарё".

Ушбу ноёб китоблар тўплами XIII асрдан бошлаб шарқий ва исломий оламнинг Европадаги таъсири ҳақида нашр этилган лотин, инглиз, француз ва немис тилларида нашр қилинган 4923 дона ноёб китоблардан иборат. Улар орасида Авиценна "Тиббиёт илми қонуни" (Ибн Сино)нинг илк лотинча таржимаси бор.

Шунингдек, тўпламда Ибн Арабшоҳнинг "Буюк Темурнинг буюк ва мўъжизавий ишлари тарихи" номли китобининг лотин тилига илк таржимаси бор.

Ислом цивилизацияси Маркази қурилиши тугагунига қадар китоблар Шарқшунослик институтида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмоновнинг маблағлари ҳисобига қурилаётган Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси Франциянинг Wilmotte & Associés компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Мажмуада кутубхона, ахборот ресурс маркази, илмий бўлим, конференция хонаси, офис ва бошқа бинолардан иборат бўлади.

226