Алвидо, ўртоқ Саахов: актёр Владимир Этуш вафот этди

896
Артист 96 ёшида вафот этди. Ўлими сабаби ҳали номаълум

ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. 9 март, шанба куни россиялик актёр Владимир Этуш вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Вахтангова номидаги театр пресс-атташесига таяниб хабар тарқатмоқда.

© Sputnik / РИА Новости
Актеры Владимир Этуш (слева) в роли Саахова и Фрунзик Мкртчян (справа) в роли Джабраила в художественном фильме "Кавказская пленница" (режиссер Леонид Гайдай).

Владимир Абрамович Этуш 1922 йил 6 майда Москвада таваллуд топган.

© Sputnik / Александр Макаров
Сцена из спектакля итальянского драматурга Карло Гоцци "Принцесса Турандот".

Актёр 150дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Леонид Гайдайнинг "Кавказ асираси", "12 стул" ва "Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради" номли комедия картиналаридаги роллари унга машҳурлик олиб келган.

Уруш бошланиши билан Этуш кўнгиллилар сафида фронтга кетган. Ўқчилар полки таркибида Кабарда ва Осетия тоғларида жанг қилган, Ростов-Дон ва Украинани озод қилишда иштирок этган. Қизил юлдуз ордени ва медаллар билан тақдирланган.

Кадр из фильм "Иван Ваисльевич меняет профессию"
Владимир Этуш в роли товарища Шпака

1943 йилда оғир жароҳат олиб, комиссиядан ўтказилган ва шундан сўнг Щукинский номли билим юртига қайтиб, 1945 йилда уни тамомлаган. Этушни дарҳол Евгений Вахтангов номидаги Театр труппасига қабул қилишган. Театр саҳнасида Этуш бутун умри давомида - етмиш йилдан ошиқ фаолият юритган.

Этуш 2001 йилда РФ адабиёт ва санъат соҳасида Давлат мукофоти билан тақдирланган. "Биллур Турандот" (1994), "Кумир" (2000), "Театрал юлдузи" (2008, 2012, 2016) мукофотлари соҳиби.

896