Микрофон на сцене. Архивное фото

Истеъдодли болакай ёхуд қўшиқдан чилпарчин бўлган стакан

353
“Голос.Дети” мусиқий лойиҳада иштирок этаётган болакайлар ўзларининг ноёб истеъдодлари билан барчани лол қолдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ҳозирда Россияда “Голос.Дети” лойиҳасининг 6-мавсуми ўз ниҳоясига етмоқда. Мусиқий лойиҳада иштирок этаётган болакайлар ўзларининг ноёб истеъдодлари  билан барчани лол қолдиришмоқда.

Бир ҳикоя қилмоқчи бўлган Эржан Максим ҳам улардан бири,  десак муболаға бўлмайди. Куни кеча бўлиб ўтган танловнинг навбатдаги эфири чоғида Эржан қўшиқ куйлаётган бир вақтда саҳнада турган стакан унинг овозидан чилпарчин бўлиб кетди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от #ГолосДети (@voice1tv)

Мураббийлардан бири Россиянинг машҳур юлдузи Пелагея эса “Мен қаерда эканлигимни унутиб қўйдим”, дея ўз ҳайратини яширмади.

Эндиликда Эржан “Голос.Дети” лойиҳасининг финал босқичида иштирок этади.

Эржан Максим Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида туғилган. Ҳозирда 11 ёшни қарши олган. Ёшлигидан қўшиқ куйлашга иштиёқи баланд. У турли танловларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Сабина Мустаева “Голос.Дети” лойиҳасининг иккинчи мавсуми ғолибасига айланган эди.

353