Руслар Ўзбекистонда ахил-иноқ ҳаёт кечирмоқда - Самарқанд ҳокими

Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтказилган "Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни асраш, рус тили ва маданиятини ривожлантириш, ватандошлар ҳақидаги тарихий хотирани асрашда Ўзбекистон рус миллий маданият марказининг роли" мавзуидаги илмий-амалий анжуман қатнашчилари 20 апрель куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Ўзбекистонда рус миллий маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Михаил Дроздов, Председатель Всемирного координационного совета российских соотечественников - Sputnik Ўзбекистон
Дроздов: Ўзбекистонда ватандошларимиз қандай яшаётганини ўз кўзимиз билан кўрдик

Сана муносабати билан Тошкентда ўтказилган "Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни асраш, рус тили ва маданиятини ривожлантириш, ватандошлар ҳақидаги тарихий хотирани асрашда Ўзбекистон рус миллий маданият марказининг роли" мавзуидаги илмий-амалий анжуман қатнашчилари 20 апрель куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Република Рус миллий маданият маркази раҳбарлари, Россия ватандошлари бутунжаҳон мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари, Россия, Хитой, Молдова, Озарбайжон, Грузия ва бошқа давлатлардан келган меҳмонлар Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокими ўринбосари Қобилов бошчилигида кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди.

"Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов меҳмонларни табриклаб, Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар қатори руслар ҳам аҳил-иноқ, ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини таъкидлади. Бу борада рус миллий маданият маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди", дейилади хабарда.

Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Россия элчиси Ўзбекистондаги Рус маданий марказини юбилей сана билан қутлади

Ўзбекистон рус миллий маданият маркази раиси Сергей Миронов эса Ўзбекистонда яратилган шароит ва имкониятлар марказ ишини рисоладагидек йўлга қўйишда муҳим омил бўлаётганини, марказ томонидан ташкил этилаётган турли маданий-маърифий тадбирлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват ғояларини қарор топтиришга хизмат қилаётганини қайд этган.

Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларни томоша қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0